Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:15

Атамбаев сиёсатга қайтмоқда. Янги ва собиқ президент “дўстлигига дарз кетди”ми?


Сўўрўнбай Жээнбеков (чапда) ва Алмазбек Атамбаев 2017 йил 24 ноябрда ўтган инагурация маросимида.
Сўўрўнбай Жээнбеков (чапда) ва Алмазбек Атамбаев 2017 йил 24 ноябрда ўтган инагурация маросимида.

Қирғизистонда олти йиллик президентлик муддатини ўтаганидан сўнг 2017 йил кузида ҳокимиятни ўзидан кейинги сайланган президент Сўўрўнбай Жээнбековга топширган Алмазбек Атамбаев сиёсатга қайтмоқда. Мазкур хабар ортидан президентлик сайлови пайтида ҳам, ундан кейин ҳам дўст эканликларини айтиб келган бу икки сиёсатчининг “дўстлигига дарз кетгани” тўғрисидаги маълумотлар пайдо бўлди.

Атамбаев сиёсатга қайтмоқда. Янги ва собиқ президент “дўстлигига дарз кетди”ми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00

Атамбаев яна партия раиси бўлиши кутилмоқда

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 31 март куни яна катта сиёсатга қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақда ҳукумрон Социал-демократлар партияси раиси ўринбосари Фарид Ниёзов маълум қилди.

Унга кўра, партиянинг 31 март куни ўтадиган қурилтойида президентликка сайланганидан сўнг партия раҳбарлигидан кетган Алмазбек Атамбаевни яна қайта раисликка сайланиши режаланган.

Мазкур хабар ортидан Атамбаев ўз сиёсий вориси бўлган Қирғизистоннинг 5-президенти Сўўрўнбай Жээнбеков билан муносабатини бузгани тўғрисида қирғиз жамияти ва сиёсий доираларда гап-сўзлар пайдо бўлди.

"Жээнбеков аввалги президентни танқид қилмоқда"

“Тоза Қирғизистон” партияси раиси Марат Иманкулов бу борада фикр билдирар экан, Атамбаевнинг энг яқин дўсти ва маслаҳтчиси сифатида кўриладиган Фарид Ниёзовнинг март ойи бошларида ишдан бўшатилишини тилга олди:

- Фарид Ниёзовнинг президент маъмурияти раҳбари лавозимидан бўшатилиши ва Хавфсизлик кенгашида аввалги ҳокимият пайтида олиб борилган коррупцияга қарши курашнинг самарасиз бўлгани кескин танқид қилингани Атамбаев ва Жээнбеков ўртасидаги муносабат дарз кетганига биринчи далилдир. Амалдаги президент аввалги президентнинг фаолиятини дўст эканликларига қарамай танқид қилди. Менимча, бу жуда тўғри йўл, -деди Марат Иманкулов.

"Собиқ ва амалдаги президент ўртасида кадрлар масаласида тушунмовчиликлар бор"

Ҳукумрон Социал-демократлар партиясидан парламент депутати ​Рискелди Момбеков эса бир ой давомида собиқ ва амалдаги президенлар билан учрашиб суҳбатлашганини айтар экан, уларнинг муносабати бузилгани тўғрисидаги хабарларни рад этди:

-Уларнинг ўртасида кадрлар алмашинуви юзасидан айрим тушунмовчиликлар бор, холос. Атамбаев президент, Жээнбеков бош вазир бўлиб турганида ҳам бу каби тушунмовчиликлар бўлган. Бу одатий ҳолат. Уларнинг муносабатларига дарз кетмаган, деб аниқ айта оламан,-деди Рискелди Момбеков.

Атамбаев Жээнбековга ишонишини айтган

Сўўрўнбай Жээнбеков Асқар Ақаев, Қурмонбек Бакиев, Рўза Ўтунбаева ва Алмазбек Атамбаевдан кейин Қирғизистоннинг 5-президенти бўлди. У 2017 йил 15 октябрда ўтган президент сайловида 11 номзод орасида сайловчиларнинг 54 фоиздан кўпроғининг овозини олиб, ғолиб бўлган эди.

Атамбаев Жээнбековни ўзининг сиёсий вориси, деб атаган ва ўзи олиб борган сиёсатни Жээнбеков давом эттиришига, демократик тамойиллардан оғишмаслигига ишонишини айтган эди.

XS
SM
MD
LG