Тошкентда 5 ёшли болани машинасида босиб кетиб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи ушланди.
Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати 13 апрел куни ҳабар берди.
Тошкентнинг Шайҳонтоҳур туманида Daewoo Matiz ҳайдовчиси беш яшар болакайни босиб кетгани ва воқеа жойидан ғойиб бўлгани видеоси 12 апрел куни ижтимоий термоқда тарқалган эди.
ИИББ билдирувида айтилишича, фожиа Беруний кўчасида 21:00ларга яқин юз берган.
Болакайни босган ҳайдовчи ЙТҲ жойидан қочиб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, болакай ота-она рухсатисиз кўчага чиққан ва қаровсиз қолгач, серҳаракат трассани кесиб ўтаётган бўлган. Авария оқибатида бола оғир тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этган.
Ҳодиса жойидан яширинган ҳайдовчи тез орада қўлга олинган. У 27 яшар Илёс И. эканлиги айтилмоқда. Авариядан сўнг, ҳайдовчи автомобилни Кўкча масжиди яқинидаги маҳаллалардан бирида қолдириб, яширинишга уринган, аммо тезда қўлга олинган.