Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:35

Ўзбекистон тарихида илк марта Сенатга раис бўлган аёл ҳақида уч аёлдан уч хил фикр


Сенатнинг янги раиси Танзила Норбоева
Сенатнинг янги раиси Танзила Норбоева

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон Сенатининг 20-ялпи мажлиси пайтида мамлакат Хотин-қизлар қўмитасининг собиқ раиси Танзила Норбоева Сенатнинг янги раиси сифатида тасдиқланди.

Уни Сенат раислигига тайинлаш таклифини Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 86-моддасига мувофиқ киритди.

Президент, 2002 йил декабрида қабул қилинган Сенат ҳақидаги конституциявий қонунга мувофиқ, Сенатнинг 16 нафар аъзосини тайинлаш ҳуқуқига эга.

Шавкат Мирзиёев 20 июндаги фармони билан Танзила Норбоевани сенатор этиб тайинлаган эди.

"Мен Танзила Норбоеванинг ҳукуматдаги фаолияти доирасида қилган ишлари, айниқса, болалар меҳнатини йўқотишдаги ҳаракатларини эъзозлайман. Халқаро ҳамкорликда ҳам унинг меҳнатлари салмоқли", деди Шавкат Мирзиёев Сенат мажлисида қилган чиқишида.

Сенаторлар президент таклифини бир овоз билан қўллаб-қувватлади.

Танзила Норбоева 20 июнь куни Бош прокурор этиб тайинланган Ниғматилла Йўлдошев ўрнини эгаллади.

61 яшар Норбоева муқаддам Вазирлар Маҳкамасида ишлаган, 2010-2016 йилларда Ўзбекистон Касаба-уюшмалари федерациясига раислик қилган.

У 2016 йилнинг декабридан буён Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётганди.

Ўзбекистон тарихида илк марта Сенатга аёл кишининг раис бўлиши нимани англатади?

Сиёсатчи аёл ва амалдор Танзила Норбоева ҳақида у билан учрашганлар қандай фикрда?

Озодлик айни саволларни у билан учрашган уч аёл - Сенат мажлисини кузатган "Америка овози" радиосининг етакчи журналисти, Навбаҳор Имомова, Берлиндаги Ўзбекистон-Германия форуми раҳбари Умида Ниёзова ва Тошкентдан нафақахўр Аделя Худойберганова билан суҳбатлашди.

"Дангал"

Навбаҳор Имомова ўз журналистик фаолияти давомида Танзила Норбоева билан бир неча бор учрашгани ва Хотин-қизлар қўмитасининг собиқ раиси ҳақида унда "жудаям ижобий" таассурот қолганини айтди.

- Жудаям ижобий таассурот қолдирган ҳамиша. Биринчидан, у - жудаям дангал гапирадиган арбоб. Нафақат аёллар масалалари ҳақида, балки Ўзбекистоннинг ички сиёсати, халқаро майдондаги роли ва муаммолари ҳақида тушунтира оладиган аёл, - деди Навбаҳор Имомова.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:29 0:00
Бевосита линк

"Жозибали"

Берлиндаги Ўзбекистон-Германия форуми раҳбари Умида Ниёзова​ Сенатнинг янги раиси билан икки марта - 2016 йил ЕХҲТ анжуманида ва 2019 йил январида Вашингтонда учрашганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, биринчи гал Танзила Норбоева Ўзбекистонда пахта терими мавсумида "мажбурий меҳнат йўқ," деб айтган бўлса, иккинчи гал "мажбурий меҳнат бартараф этилди", деган.

Умида Ниёзованинг ишонишича, "Танзила Норбоева ҳар қандай ҳокимиятга мослаша оладиган амалдорлар туридан – хоҳ у демократия бўлсин, хоҳ автократия".

"Норбоева ҳақида менинг шахсий фикрим шундайки, бу аёлда ҳам аёллик нафосати ва сиёсий жозибалик бор. Ундан салбий таассурот қолмайди. Унинг ҳақ эмаслигини билиб турсангиз ҳам, у ҳақда оқила аёл деган фикр қолади сизда," - деди Умида Ниёзова.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:40 0:00
Бевосита линк

"Ёлғончи"

Хоразмлик 66 яшар пенсионер Аделя Худойберганова уй-жой муаммосини ҳал қилиш мақсадида Танзила Норбоева билан бир неча бор учрашганини айтади.

Аделя Худойберганова Хотин-қизлар қўмитасининг собиқ бошлиғига ишониб, қирқ кун "сарсон бўлдим, ёлғончи у", дейди.

"У менга айтди: Аделя опа боринг Хоразмга ҳоким сизни шахсан ўзи қарши олади ва уйнинг калитини сизга беради, кейин кадастр ҳужжатларини қиласиз," деди. Мен бу аёлга ишондим. Чунки ваколати катта бу аёлни. Унга ишониб, Хоразмга кетдим, 42 кун ўтирдим ўша ерда. Бу аёлга ишониб мен қанча зиён кўрдим. Руҳим томондан ёмон бўлди бу. Хоразмнинг ҳокими унга бўйсунмади," деб айтди Аделя Худойберганова.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:37 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG