Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:21

"Ётоқхона полида қон доғлари..." Россиялик ҳарбий зобитлар нимадан норози?


Россия президенти Владимир Путин ва Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳарбий парадни қабул қиляпти.
Россия президенти Владимир Путин ва Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳарбий парадни қабул қиляпти.

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбий қисмининг 23 ёшли лейтенанти Павел Петраков ётоқхонадаги шароитлар ҳақида гапириб берди. У хизматдаги жирканч шароитлардан ҳафсаласи пир бўлган, руҳий тушкунликка тушган, ҳам жисмонан ҳам руҳан эзилиб хизмат қилаётган ҳарбий офицерлардан бири.

“Ётоқхона полида қон доғлари ва ҳатто инсон ахлати ҳам қолган. Aммо бу ҳаммаси эмас, энг ачинарлиси, ошхона суваракларга тўла”.

"Мен ҳарбий академияга илк борган пайтларимда, армия зўр, ҳарбий зобитлар армиянинг элитаси деб ўйлардим", - дейди Санкт-Петербург ҳарбий академиясини имтиёзли диплом билан тугатган ҳарбий хизматчи Павел Петраков.

“У ердагилар худди ҳайвондек яшашади, иш пайтида ичкилик ичишади. Мен бунчалик жирканч муҳитни тасаввур ҳам қилмагандим. Энг ачинарлиси, армиядан қочганлар кўплиги учун ҳам сизга ҳайвонга бўлгандек муносабатда бўлишади"- деб ҳикоя қилди у.

Озодлик билан суҳбатлашган зобитларнинг айтишича, муаммо тобора кучайиб бормоқда.

Павел Петраков ҳарбий ётоқхонада
Павел Петраков ҳарбий ётоқхонада

Бу ҳолат Россия ўз мудофаа тизимларини модернизация қилиш, қўшинларни тайёрлаш, жиҳозлаш ва турар жой билан таъминлашнинг совет давридан қолган тизимидан халос бўлиш учун миллиардлаб маблағ сарфлаётган пайтга тўғри келмоқда.

У хизматдан расман бўшатилишини кутаётганини, унинг ҳужжатлари бир идорадан бошқасига айланиб юрганини айтади. Петраков ўз навбатчилик пунктига камдан-кам ҳолларда фақатгина қочганлик учун жиноий жавобгарликка тортилмаслик учун келмоқда.

Худди Павел сингари ҳарбий академияда ўқиб, якуний имтиҳонлар олдидан жароҳати сабабли ўқишни ташлаган Роман шифокорлар уни даволай олмагани ҳақида гапирди.

“Ҳар сафар дам олиш учун рухсат сўраганимда ёқимсиз, қўпол жавобларни эшитганман. У ерда сизга ишонмасликлари, сизни иккинчи даражали одам сифатида кўришлари даҳшатли, шу билан бирга оддий ҳол"

“Дипломимни ололмаганим ачинарли, лекин бундан афсусланмайман чунки барибир армияни тарк этган бўлардим”-дея сўзида давом этди Роман.

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий академия ундан суд орқали унинг таълимига сарфлаган 400 минг рубл (5,5 минг доллар)ни ундирмоқчи.

Зобитлар ётоқхонаси ошхонаси
Зобитлар ётоқхонаси ошхонаси

Ҳарбий шифокор лейтенант Павел Зеленков ҳам рус армиясидаги вазият, у ердаги муносабат ҳақида афсусланиб гапирди. Зеленков уч ойлик хизматдан кейин истеъфога чиққач ҳозир оддий тез тиббий ёрдам шифокори бўлиб ишлайди. У армиядан қутулганидан хурсандлигини таъкидлаган.

Россия қонунчилиги ҳарбий хизматчининг илтимосига биноан ҳарбий шартнома муддатидан олдин истеъфога чиқишга рухсат бермайди. Бу фақат шартнома шартлари бузилган ёки шартнома муддатидан бўйин товлаган ҳарбий хизматчи жиноий жавобгарликка тортилган ҳоллардагина амалга ошиши мумкин.

Мудофаа вазирлиги хизматнинг дастлабки йилларида қанча офицер муддатидан олдин истеъфога чиқишга интилаётганини ошкор этмаган.

Расмий равишда хизматни тарк этган кам сонли ҳарбий хизматчилардан бири Aндрей Иванов ҳарбий қисмда шифокор бўлиб хизмат қилган.

“Бир ойлик хизматдан сўнг, бу ерда бутун фаолиятим қурол ва шахсий таркиб билан ишлашга айланиб кетди”, — деди Иванов Озодлик билан суҳбатда, - Мен истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёздим, чунки мен машғулотларда қатнашишни эмас, балки одамларни даволашни хоҳлаганман"

У 2019 йил октябрида истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берган, бироқ бир йилдан кўпроқ вақт ўтгач, расмий равишда хизматни тарк этишга муваффақ бўлди.

Истеъфога чиққанидан бери у нодавлат юридик ташкилотлар билан биргаликда хизматдан истеъфога чиқмоқчи бўлганларга ёрдам бериб келмоқда.

У YouTubeда “Қандай қилиб истеъфога чиқиш мумкин?” деб номланган видеони жойлаштирди.

“Бизга ёрдам сўраб келганларнинг барчаси шундай умидсизликка учраган одамлар. Aгар кетмоқчи бўлганлар қўйиб юборилиб, қолишни истаганларга кўпроқ ҳақ тўланса ва армиядаги бу аҳмоқона тизим тугатилса, бу ҳамма учун яхши бўлади", - дея ўз хулосасини баён этди Иванов.

XS
SM
MD
LG