Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:23

Январь воқеалари. Қозоғистонни ларзага солган намойиш ва зўравонликлар силсиласи

2 январь куни Қозоғистон ғарбида жойлашган Жанаўзен шаҳрида ёқилғи нархининг икки бараварга ошишидан норозилар бошлаган акция мамлакат бўйлаб норозилик тўлқинини келтириб чиқарди.

Ёнилғи нархининг оширилишига қарши оммавий норозилик намойишлари манзарасида Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқарилди, Нурсултон Назарбоев истеъфога кетди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев илтимосига кўра, КХШТ ҳарбийлари Қозоғистонга киритилди. Мамлакатда "антитеррор" тадбирлари бошланди.

6 январь: Актау шаҳридаги намойишлардан репортаж

Озодлик қозоқ хизмати мухбири Санияш Тойкен 6 январь куни Актау шаҳридаги намойишларни кузатди. Тойкен олган видеоларда норозилар ўз фикрини билдириш учун микрофонни қўлма-қўл қилаётганини кўрасиз.

6 январь: Актау шаҳридаги намойишлар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:34 0:00

ИИВ: Республика майдонида назорат ўрнатилди

Қозоғистон ИИВ Олмаота шаҳри марказидаги ҳукуматга қарши оммавий намойиш бўлаётган Республика майдонини ўз назоратига олганини эълон қилди.

Аввалроқ шаҳарда “тозалаш ишлари”ни олиб бораётган ҳукумат кучлари майдондаги одамларга қарата ўт очгани маълум қилинган эди. Маҳаллий фаолларга кўра, намойишчилар орасида қуролсиз ёшлар кўп бўлган.

Турли ОАВлар хабарларида Олмаотадаги барча давлат идоралари бинолари кучишлатар тузилмалар назоратига ўтгани ва ИИВ “қуролини ташламаган барчани йўқ қилиш” билан таҳдид қилаётгани айтилади.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Қозоғистондаги воқеалар муносабати билан баёнот берди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдираркан, томонларни зўравонликдан тийилишга ва муаммоларни ҳал қилишнинг тинч йўлларини излашга чақирди.

“Одамлар тинч намойишлар ўтказиш ҳуқуқига эга ва ўз фикрини билдиришда эркиндирлар. Айни чоғда намойиш қилувчилар, нечоғли ғазабланган ёки ранжиган бўлишидан қатъи назар зўравонлик қилмасликлари керак”, дейилади Бачелет хоним баёнотида.

БМТ Олий комиссари тинч йўл билан норозилик билдириш ҳуқуқидан фойдалангани учун қўлга олинган барча фуқароларни озод этишга чақирди. Шунингдек, у Қозоғистон раҳбариятига куч зарурат ва мутаносибликнинг қатъий талабларига риоя қилган ҳолда қўлланиши лозимлигини эслатди.

“Дарҳақиқат, давлат муайян шарт-шароитда фавқулодда ҳолат эълон қилишга ҳақли, бироқ инсон ҳуқуқларидан ҳар қандай чекиниш зарурат ва мутаносибликнинг қаттиқ талабларига бўйсунади. Ҳар қандай шароитда ҳам яшаш ҳуқуқи дохил айрим ҳуқуқлар таъминланиши, қийноқлар ва бошқа шафқатсиз муносабат тақиқланиши, ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўлмаслиги лозим”, дея урғулаган Мишель Бачелет.

ИИВ: Ҳалок бўлган полициячилар сони 18га етди

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги намойишчилар билан бўлган тўқнашувлар пайти куч ишлатар тизимларидан жами 18 киши ўлгани, улардан 13 нафари Олмаотадаги тўқнашувлар пайти ҳалок бўлганини билдирди.

Вазирликка кўра, шунингдек, 748 нафар полициячи ва Миллий гавардия ходими жароҳатланган.

Ички ишлар вазирлиги намойишчилардан қарийб 2300 киши қўлга олинганини маълум қилган. Бироқ намойишчилар орасидаги қурбонлар сони ҳақида ҳозирча расмий маълумотлар эълон қилинмади. Хабарномада “тартибсизликларнинг ўнлаб иштирокчилари маъмурий биноларни ишғол қилишга уринган вақтида йўқ қилинган”и айтилган холос.

6 январга ўтар кечаси Олмаотада “аксилтеррор амалиёти” бошланган эди. Маҳаллий фаоллар ва журналистлар маълумотига кўра, тинч намойиш бўлаётган Республика майдонига зирҳли машиналар етиб келиб, одамлар автоматдан ўққа тутилган. Шунингдек, гранаталар ҳам қўлланилмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, майдонда ўлганлар ва ярадорлар бор.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG