Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 10:28

Январь воқеалари. Қозоғистонни ларзага солган намойиш ва зўравонликлар силсиласи

2 январь куни Қозоғистон ғарбида жойлашган Жанаўзен шаҳрида ёқилғи нархининг икки бараварга ошишидан норозилар бошлаган акция мамлакат бўйлаб норозилик тўлқинини келтириб чиқарди.

Ёнилғи нархининг оширилишига қарши оммавий норозилик намойишлари манзарасида Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқарилди, Нурсултон Назарбоев истеъфога кетди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев илтимосига кўра, КХШТ ҳарбийлари Қозоғистонга киритилди. Мамлакатда "антитеррор" тадбирлари бошланди.

Беларус ҳарбийлари Қозоғистонга етиб келди

КХШТ тинчликпарварлик кучлари доирасидаги Беларус ҳарбийлари Қозоғистонга етиб келди. Бу ҳақда "Медиазона" нашри "РИА Новости" агентлигига таяниб хабар қилди.

Беларус ҳарбийлари 103-ҳаво десант бригадасининг махсус кучлари экани айтиляпти.

Аввалроқ Беларус президенти Лукашенко Қозоғистонга 100дан 300гача ҳарбий жўнатишини билдирган. Қозоғистонга етиб келган ҳарбийлар сони маълум қилинганича йўқ.

Vlast.kz нашрининг ёзишича, 6 январь куни эрталаб Олмаотага Россия ҳарбийларини олиб келган биринчи самолёт қўнган.

КХШТга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо давлат ҳисобланади. 5 январь куни ташкилотга раислик қилаётган Арманистон Бош вазири Никол Пашинян КХШТ кучлари Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев илтимоси билан киритилаётганини билдирган эди.

Чимкент ва Қизилўрда: Қурбонлар бор

Чимкент шаҳар соғлиқни сақлаш идораларига таяниб, маҳаллий нашрларнинг ёзишича, намойишлар пайти чимкентликлар орасида қурбонлар бўлган. Ҳозирча қурбонларнинг аниқ сони маълум эмас. Қурбонлар кучишлатар тизимлари ва намойишчилар орасида ҳам бўлгани айтиляпти.

"Хабар" телеканали Қизилўрдада 14 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилди.

Ички ишлар вазирлиги намойишчилардан қарийб 2300 киши қўлга олинганини маълум қилган. Бироқ намойишчилар орасидаги қурбонлар сони ҳақида ҳозирча расмий маълумотлар эълон қилинмади. Хабарномада “тартибсизликларнинг ўнлаб иштирокчилари маъмурий биноларни ишғол қилишга уринган вақтида йўқ қилинган”и айтилган холос.

"Интерфакс": Қозоғистондаги рус ҳарбийлари сони 5000дан ошмайди

КХШТ тинчликпарвар контингенти таркибида Қозоғистонга киритиладиган Россия ҳарбийларининг умумий сони 5 минг кишидан ортиқ бўлмайди. Бу ҳақда 6 январь куни РФ Мудофаа вазирлигидаги манбасига таянган ҳолда “Интерфакс” хабар қилган.

Агентлик маълумотига кўра, Россия контингентини 31-гвардия десант-штурм бригадаси (Ульяновск) ҳамда 98-гвардия ҳаво десанти дивизияси (Иваново) бўлинмалари ташкил қилади – иккала ҳарбий тузилма ҳам КХШТнинг тезкор ҳаракат қилувчи кучлари таркибига киради.

Пайшанба куни эрталаб КХШТ котибияти тинчликпарвар контингент Қозоғистонга жўнатилгани, КХШТ Коллектив тинчликпарвар кучлари сафида Россиядан Ҳаво десанти қўшинларига тегишли бўлинмалар кирганини ҳақида маълум қилган эди.

Пайшанба оқшомида эса РФ Мудофаа вазирлиги Россиянинг илк аскарий бўлинмалари Қозоғистонга етиб келганини билдирган.

ССВ: Тўқнашувларда 1000дан зиёд одам жароҳатланди

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, мамлакатда норозилик намойишлари бошланганидан бери 1000дан зиёд одам жароҳатланган. 400 киши шифохонага ётқизилган бўлиб, ҳозирда 62 киши жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Ички ишлар вазирлиги намойишчилардан қарийб 2300 киши қўлга олинганини маълум қилган. Бироқ намойишчилар орасидаги қурбонлар сони ҳақида ҳозирча расмий маълумотлар эълон қилинмади. Расмий хабарномада “тартибсизликларнинг ўнлаб иштирокчилари маъмурий биноларни ишғол қилишга уринган вақтида йўқ қилинган”и айтилган холос.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги намойишчилар билан бўлган тўқнашувлар пайти куч ишлатар тизимларидан жами 18 киши ўлгани, улардан 13 нафари Олмаотадаги тўқнашувлар пайти ҳалок бўлганини билдирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG