Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:26
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Кличко: Киев гуманитар инқироз остонасида

Киев мэри Виталий Кличко Киев қуршовда қолгани ва эвакуация имконсиз экани ҳақида берган баёнотини ўзи рад этди.

Бироз муқаддам, унинг Киевдан чиқиш йўллари тўлиқ ёпилганини айтгани, хабар қилинганди.

Кличконинг баёнотини аввалига, унинг матбуот котиби Оксана Зиновьева "сафсата ва манипуляция" деб рад этди. Тез орада, Киев мэри ҳам баёнот беришини билдирди.

Орадан ҳеч қанча ўтмай, Кличко шаҳарнинг гуманитар инқироз ёқасида қолгани ҳақида баёнот тарқатди:

"Оқшом Россия интернет нашрлари менга таянган ҳолда, Киев қуршаб олингани ҳамда эвакуация имконсизлиги ҳақида хабар тарқатишди. Қизиғи, буни украин телеграм каналлари ҳам тарқатишди".

Киевдаги журналистлар, ҳозирда шаҳарга кириш-чиқиш учун камида битта катта йўл очиқ турганини хабар қилмоқда.

Bloomberg: Алишер Усмоновга санкция қўлланиши мумкин

Европа Иттифоқи санкция қўлланадиган россиялик миллиардерлар рўйхатини кенгайтириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Bloomberg нашрининг ёзишича, муҳокамадаги рўйхатда Алишер Усмонов, Михаил Фридман, Петр Авен, Алексей Мордашов ва президент матбуот котиби Дмитрий Песковлар бор.

Хабар қилинишича, ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган ва рўйхатдаги номзодлар номи расман очиқлангани йўқ.

Аммо, ҳозирданоқ номи рўйхатга киритилган эҳтимолий номзодлар, жумладан Михаил Фридман ва Олег Дерипаска, урушга чиқишларни қилишни бошлашди.

Украинага ҳужум: Дунё Путинни тўхтата оладими?

Иқтисодчи Отабек Бакиров, Россияга қўлланаётган санкциялар ҳақида:

"Янги санкцияларнинг моҳиятини шундай ифодалаш мумкин. Россия банклари, рус олигархлари ва ҳатто Россия Марказий банки ўлимга ҳукм қилинди, лекин қатл этилмади.

Ўлимни кутиш эса ўлимдан хафвли".

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG