Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:36
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Беларусда якшанба куни Россиянинг Украинага қуролли ҳужумига қарши акцияга чиққан 800 киши тутиб кетилди

Беларусда 27 февраль куни 800 киши қўлга олинган. ИИВ маълумотига кўра, милиция норозиларга қарши мамлакат Жиноят кодексининг 342-моддаси (“Жамоат тартибини қўпол равишда бузадиган хатти-ҳаракатларни уюштириш ва уларга ҳозирланиш ёки уларда фаол иштирок этиш”) бўйича иш қўзғатган.

Якшанба куни пойтахт Минск ва Беларуснинг бошқа шаҳарларида Россиянинг Украинага бостириб киришига қарши оммавий норозилик чиқишлари бўлиб ўтган. Акциялар Лукашенко ташаббуси билан Конституцияга ўзгартишлар киритишга оид референдумда овоз беришнинг асосий кунига тўғри келиб қолган.

Бердянск расмийлари россиялик истилочилар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди

Украинанинг Запорожье вилояти Бердянск тумани Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган, полиция бўлими тарқатиб юборилган.

Бердянск ишғоли чоғида бир киши ҳалок бўлган, яна бир киши яраланган. Маҳаллий транспорт фаолият кўрсатмаяпти, дея маълум қилган Бердянск туман маъмурияти.

“Шаҳар расмийлари истилочилар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишди”, дейилган хабарномада.

ТИВ вакили: Польшага эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг илк гуруҳи 28 февраль куни юртига қайтади

Украинадан Польшага эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг илк гуруҳи юртига душанба куни қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобилжонов ўз Телеграм-канали орқали маълумот тарқатди.

ТИВ мулозимига кўра, Ўзбекистон фуқароларини Польшадан ватанга қайтариш мақсадида “Uzbekistan Airways” АЖ самолётларининг ўтиши учун ҳаво йўлаги билан таъминлаш масаласи ҳал қилинган.

“Ҳозирча биринчи самолётнинг Ўзбекистонга парвоз қилиши жорий йилнинг 28 февраль кунига режалаштирилмоқда”, дейилган хабарномада.

Байден ҳамкор давлатлар раҳбарлари билан Украина бўйича янги йиғилиш ўтказади

АҚШ президенти Жо Байден 28 февраль куни Украина масаласига бағишланган йиғилиш ўтказади. Мазкур тадбир, Оқ уй матбуот хизмати маълумотига кўра, Киев вақти билан соат 18:15 га режаланган.

Йиғилишда Канада, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Япония, Польша, Руминия лидерлари ҳамда Европа Иттифоқи ва НАТО раҳбарияти қатнашиши кутилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG