Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:50
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Подоляк: Музокаралар оғир кечди

Россия билан музокаралар қийин кечди, бироқ Москва бу сафар “мажбурий ултиматумлар” қўймади, деб ёзди Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Твиттерда.

Киевда кучли портлаш

Украина оммавий ахборот воситалари Киевда кучли портлаш акс этган видеони тарқатмоқда. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Портлаш Беларусда Украина-Россия музокараларининг биринчи давраси тугагани ортидан рўй берди.

Киевлик журналист Роман Сухан Current Time телеканалида Киев шаҳрининг ғарбий қисмида Гостомел, Ирпен ва Буча яқинида портлашлар содир бўлганини тасдиқлади.

Беларус билан чегарада Россия-Украина музокаралари якунланди

Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги қарийюҳб беш соат давом этган музокаралар якунланди. Томонлар “яқин кунларда” янги учрашувга келишиб олдилар.

Беларусда Украина билан музокараларда қатнашаётган Россия делегацияси аъзоси Леонид Слуцкий: “Асосий натижа шундаки, музокаралар бўлиб ўтди ва томонлар бир-бирини эшитди. Яқин бир неча кун ичида бироз олдинга силжиш бўлиши мумкин”, деди.

Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский: "Биз умумий позицияларни башорат қилишимиз мумкин бўлган баъзи фикрларни топдик".

Ҳозир томонлар музокаралар натижаларини муҳокама қилиш учун Россия ва Украинага қайтмоқда.

Қалмиқ Республикаси раҳбари Украинага ҳужум қилган рус қўшини сафида бўлган фуқароси ҳалок бўлганини билдирди

Россия таркибидаги Қалмиқ Республикаси раҳбари Бату Хасиков Украинада ўз фуқроси Константин Манжиев ҳалок бўлганини тан олди. Сержант Манжиев контракт асосида Россия армиясида хизмат қилган.

Бату Хасиков Менжиев “Донбассни ҳимоя қилиш амалиёти пайтида ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтда ҳалок бўлди”,-деб билдирди.

27 февраль куни Доғистон раҳбари Сергей Меликов ҳаво десанти қўшинида хизмат ўтаган офицер Нурмагомед Гаджимагомедов ҳалок бўлгани ҳақида билдирган эди. Бу билан Россия Украинада рус ҳарбийси ўлганини биринчи марта тан олганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG