UEFA "Газпром" билан ҳамкорликни тўхтатди
UEFA Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли "Газпром" билан ҳамкорликни тўхтатганини эълон қилди. Шунингдек, Россиянинг барча терма жамоалари UEFA ва FIFA томонидан ўтказиладиган турнирларда иштирок этишдан “кейинги огоҳлантиришгача” тўхтатилади.
FIFA ва UEFA Россия терма жамоалари ва клубларини мусобақалардан четлатди
Халқаро ва Европа футбол федерациялари Россия терма жамоалари ва клубларини ўз ҳомийлигидаги барча мусобақаларда иштирок этишини тўхтатди.
Блинкен Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари билан Украина масаласини муҳокама қилди
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен бугун Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари билан суҳбатлашган.
АҚШ Давлат департаменти сайтида билдирилишича, Блинкен суҳбат давомида Россиянинг Украинага қасддан, сабабсиз ва асоссиз ҳужумини кескин қоралаган ва Украина халқи билан бирдамлигини билдирган.
Давлат котиби Блинкеннинг Твиттерда ёзишича, марказий осиёлик ҳамкасблари билан учрашувларда икки томонлама муносабатларга 30 йил тўлишини эслатиб, Қўшма Штатлар Марказий Осиё давлатлари суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаши, C5+1 минтақавий ҳамкорликнинг халқлар учун муҳимлигини таъкидлаган.
Россия-Украина музокаралари. Қақшатқич жанглар давом этмоқда сарлавҳа