Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:27
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Россия ва Беларус хоккей мусобоқаларидан четлатилди

Россия ва Беларус раҳбарлари муз устида хоккей спортининг ашаддий ишқибози саналади.
Россия ва Беларус раҳбарлари муз устида хоккей спортининг ашаддий ишқибози саналади.

Халқаро муз устида хоккей федерацияси Россия ва Беларуснинг “ҳар бир ёш тоифасидаги” терма жамоалари ва клубларини мусобақалардан четлатди.

Шунингдек, Федерация Новосибирск ва Омск шаҳарларида 2023 йили ўтказилиши режаланган ўсмирлар ўртасидаги хоккей жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқини Россиядан олиб қўйди.

Халқаро муз устида хоккей федерацияси Россия Украинага бостириб кирганидан қарийб бир ҳафта ўтиб шундай қарор олганини маълум қилди.

Россия президенти Владимир Путин ҳам Беларус раҳбари Александр Лукашенколар муз устида хоккей спортининг ашаддий ишқибози саналади.

Европа Иттифоқининг саккиз давлати: “Украинага зудлик билан номзод давлат мақоми берилсин!”

Украина президенти Влодимир Зеленский ўз давлатининг ЕИга аъзо қилиб қабул қилиниши сўралган аризани топширди.
Украина президенти Влодимир Зеленский ўз давлатининг ЕИга аъзо қилиб қабул қилиниши сўралган аризани топширди.

Болгария, Латвия, Литва, Польша, Словакия, Словения ва Чехия президентлари Украинани Европа Иттифоқига қўшиш жараёнини тезроқ бошлашни қўллаб-қувватловчи мурожаатни эълон қилди.

“Ушбу мураккаб даврда биз Украина ва унинг халқи билан тўлиқ бирдамлигимизни таъкидлаймиз”, — дейилади ЕИнинг саккиз давлати президентлари имзолаган мурожаатда.

28 февраль куни Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширган эди.

Россиянинг БМТдаги 12 нафар дипломати "исталмаган шахс" деб эълон қилинди

АҚШ Россиянинг БМТдаги 12 нафар дипломатини исталмаган шахс, деб эълон қилди. Бу ҳақда Россиянинг ташкилотдаги доимий вакили Василий Небензя маълум қилди.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Небензя.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Небензя.

ЕИ ўндан зиёд россиялик олигархлар қатори Алишер Усмонов активларини ҳам музлатиб қўйди

Европа Иттифоқи Россиянинг ўндан ортиқ таниқли олигархларининг активларини музлатиб қўйди. Уларнинг кўпчилиги президент Владимир Путин билан яқин алоқада бўлган қудратли шахслардир.

Улар орасида келиб чиқиши ўзбекистонлик миллиардер, USM холдинги асосчиси ва энг йирик аксиядори Алишер Усмонов ҳам бор.

Қора рўйхатга Alfa Group асосчиси Михаил Фридман, Alfa Bank директорлар кенгаши раиси Пётр Авен ва директорлар кенгаши раиси ва “Северсталь”нинг асосий акциядори Алексей Мордашовлар ҳам киритилди.

Дарҳол кучга кирадиган бу санкциялар Россиянинг Украинага босқини ортидан эълон қилинди.

АҚШ ва Европа Иттифоқининг санкциялари аллақачон Россия рублининг кескин пасайишига олиб келди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG