Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:21
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

БМТ: Уруш бошланганидан буён 1 миллион одам Украинани тарк этди

Венгрияга қочиб борган украиналиклар
Венгрияга қочиб борган украиналиклар

Россия босқини бошланганидан бери Украинадан 1 миллион одам чиқиб кетган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумот тарқатди.

Польша президенти Анжей Дудага кўра, унинг мамлакатига 500 мингга яқин украиналик келган.

Венгрия чегарасини 100 мингдан зиёд киши кесиб ўтган, яна бир неча ўн минг киши Молдова, Руминия ва Словакияга чиқиб кетган.

Макрон россиялик пропагандистларни ёлғончиликда айблади

Франция президенти Эммануэль Макрон 2 март куни француз халқига қилган мурожаатида Россияни Европада янги урушни бошлаган агрессор, деб атади.

“Бу уруш, айримлар айтаётганидек, НАТО ва Ғарб билан Россия ўртасидаги зиддият маҳсули эмас. Украина НАТОнинг базалари ҳам, қўшинлари ҳам йўқ”, дея билдирган Франция президенти.

Макрон Россия пропагандасининг Москва гўё “Украинада миллатчиликка қарши жанг олиб бораётгани”га оид иддаосини “ёлғон” деб атаган.

“Бу ёлғон, бу нацизмга қарши курашган Россия тарихи ва Украина тарихини топташдир”, дея қайд этган Эммануэль Макрон.

Зеленский: Бизнинг уруш Ватан урушидир

Украина президенти Владимир Зеленский навбатдаги халққа мурожаатида ўз мамлакати “россиялик босқинчиларга қарши Ватан урушини олиб бораётгани”ни билдирди.

Зеленский фикрича, Украина кучлари душманнинг ҳарбий режаларини барбод қилиб, уни сезиларли даражада заифлатишга муваффақ бўлган. Украина президенти россиялик ҳарбийларни Москва томонидан фойдаланилаётган “ўзини йўқотиб қўйган болакайлар” деб атаб, уларни “уйга кетиш”га чақирган.

Зеленский БМТ Бош ассамблеясида 2 март куни бўлиб ўтган овоз бериш натижаларини Украинанинг улкан дипломатик ғалабаси, деб ҳисоблайди. Мазкур жараёнда Россиянинг Украинага бостириб киришини овоз берган мамлакатларнинг катта қисми (193 тадан 141 таси) қоралаган. Резолюцияга Россиянинг ўзидан ташқари Беларусь, Шимолий Корея, Сурия ва Эритрея каби мамлакатларгина қарши чиқишган, 35 таси бетараф қолган – улар орасида Хитой, Ҳиндистон, ЖАР, Қозоғистон, Покистон, Эрон, Ироқ, Куба, МАР кабилар бор. Ўзбекистон овоз беришда қатнашган эмас.

Жонсон: Россиянинг Украинага тажовузи юзасидан 38 та мамлакат Ҳаага судига мурожаатнома йўллади

Британия бош вазири Борис Жонсон Россиянинг Украинага бостириб кириши юзасидан 38 та мамлакат Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаатнома йўллаганини маълум қилди.

“Путин бу манфур хатти-ҳаракатларни ҳеч бир жазосиз амалга ошира олмаслигини биз жуда яхши тушунамиз”, дея қайд этган Жонсон Твиттерда.

Буларнинг айнан қайси мамлакатлар эканига Британия бош вазири аниқлик киритган эмас.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG