Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:18
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Европа Иттифоқи Россия босқинига кўмак кўрсатаётгани учун Беларусга ҳам қўшимча санкциялар жорий этди

Айни пайтда Европа Иттифоқига раислик қилаётган Франция ҳукумати 2 март куни бу ҳақда баёнот тарқатди.

Санкциялар Россияга Украина босқинида кўмак кўрсатаётган ҳукумат амалдорларига таалуқлидир. Бундан ташқари Беларус иқтисодиётининг айрим соҳалари, жумладан, ёғоч ишлаб чиқариш, пўлат ва калий саноати ҳам санкциялар рўйхатига киритилди.

Россия-Украина музокараларининг иккинчи раунди 2 март куни кечқурун бошланиши кутилмоқда

Музокараларнинг биринчи раунди бир неча кун олдин бўлиб ўтган эди.
Музокараларнинг биринчи раунди бир неча кун олдин бўлиб ўтган эди.

Беларусда тахминан 2 март куни кечқурун Беларусда Россия -Украина музокараларининг иккинчи раунди бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Украина президенти маъмурияти маслаҳатчиси Алексей Арестович маълум қилди.

Украина ички ишлар вазири эса Киев Москва билан музокараларга тайёр эканини, аммо музокаралар чоғида Москванинг ультиматумини қабул қилмаслигини айтди. Унга кўра, Москва Киевдан Украинани Россия ҳудуди сифатида, ўзларини “ДХР” ва “ЛХР” деб номлаб олган россияпараст исёнчилар назоратидаги ҳудудларни мустақил давлат сифатида тан олишни талаб этмоқда.

Музокараларнинг биринчи раунди Беларусда бир неча кун олдин бўлиб ўтган, музокаралар олиб борилаётган пайтда ҳам жанглар тўхтамаган эди.

Путин матбуот котиби Дмитрий Песков Россия делегацияси 2 март куни музокаралар ўтказиладиган ҳудудга етиб боришини айтган.

Европа Иттифоқи Россияга евро сотиш ва етказишни тақиқлади

Европа Иттифоқи Россияга евро сотиш, етказиш ва экспорт қилишни тақиқлади, деб хабар берди ЕИ расмий журнали. Бу чеклов банкларгагина эмас, балки жисмоний шахслар ва компанияларга ҳам тегишлидир.

Урушнинг 7 кунида 830 минг украин қочқинга айланди, тинч аҳолидан 2 мингги ҳалок бўлди

Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг ўтган 7 кун мобайнида 830 мингдан кўпроқ украин қочқинга айланди, деб билдирди БМТ Қочқинлар иши бўйича Олий Комиссари Шабиа Манту.

Украина Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги эса 7 кун ичида Россия ҳарбийлари отган ўқлардан 2 мингга яқин украиналик ҳалок бўлган.

Украина Омбудсменининг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг 21 нафари балоғатга етмаган болалардир, бундан ташқари яна 55 бола яраланган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG