Киев вокзали. Уруш оилаларни бир-биридан айирмоқда
МУҲИМ: Украина ва Россия музокаралари иккинчи раунди тугади
Украина президенти маъмурияти раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг маълум қилишича, томонлар гуманитар коридор очиш бўйича ўзаро англашувга эришган.
"Аммо, Укриана делегацияси ҳануз исталган натижага эриша олмади, музокаралар учинчи раундда ҳам давом этади", деб маълум қилган Подоляк.
Россия делегацияси вакили Леонид Слуцкий эса, томонлар ўт очишни тўхтатиш тўғрисида ҳам ўзаро англашди ва учинчи раунд музокаралар тез орада ўтказилади, деб баёнот берди.
Киевдаги Бородянка посёлкаси бомбардимондан сўнг
АҚШ, ЕИ ва Британия Украинадаги уруш туфайли Алишер Усмонов дохил россиялик тадбиркор ва мансабдорларга қарши янги санкциялар жорий қилмоқда
АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа мамлакатлар Россия президенти Вламидир Путин ҳукмронлиги даврида бойлик ва сиёсий таъсирини орттирган олигархларнинг мол-мулки нишонга олинишини билдиришди.
Reuters агентлигининг ЕИ вакили сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, мамлакатлар олигархларнинг санкцияларни қандай айланиб ўтиш йўлини топишини ўрганиш ҳамда мол-мулкларни сақлашда траст ширкатлар ролини чеклаш учун биргаликда ҳаракат қилади.
АҚШнинг 3 мартдаги санкция рўйхатига россиялик тадбиркорлар Алишер Усмонов, Аркадий ва Борис Ротенберглар, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков, ВЭБ раҳбари Игорь Шувалов, “Ростех” раиси Сергей Чемезов ҳамда бошқа тадбиркор ва мансабдорлар киритилган.
Санкция рўйхатида жами 19 нафар россиялик олигарх ҳамда улар оиласининг 47 нафар аъзоси бор. Уларнинг барчасига АҚШга кириш тақиқланган, мол-мулклари музлатилган.
Буюк Британия ҳам Алишер Усмонов ва Игорь Шуваловга қарши санкция жорий этган.