Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:44
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Киев расмийлари Запорожье АЭСидаги ёнғиннинг ҳалокатли оқибатларидан огоҳлантиришди

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Россияни Запорожье атом электр станциясини ўққа тутишни зудлик билан тўхтатиб, ўт ўчирувчиларга ёнғинни ўчириш имконини бериш ҳамда АЭС атрофида хавфсиз ҳудуд жорий қилишга чақирди.

Ўз баёнотида у, агар АЭС портлаб кетса, бунинг оқибати 1986 йили Чернобиль АЭСида юз берган фожиадан 10 баробар ҳалокатлироқ бўлишини урғулаган.

Аввалроқ Россия қўшинлари Запорожье АЭСини ўққа тутаётганлари, бунинг оқибатида ёнғин чиққани ҳақида хабар тарқалганди. Станция матбуот котиби Андрей Тузга кўра, россиялик ҳарбийлар ҳужуми натижасида АЭСнинг биринчи энергоблокига ўт кетган.

Кейинроқ Запорожье вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Андрей Старух АЭСга ўт ўчирувчилар ўтказиб юборилганини маълум қилди.

Россияда Twitter, Facebook, Озодликнинг рус хизмати, ВВС ва DW сайтлари очилмаяпти

Россиядаги аксарият интернет операторларининг фойдаланувчилари Озодликнинг рус хизмати, Би-Би-Сининг рус хизмати, “Немис тўлқини”нинг (DW) рус хизмати, “Медуза” нашри сайтлари ҳамда Twitter ва Facebook тармоқлари очилмаяпти.

Бу сайтларнинг айримлари “Ростелеком” абонентларида бир муддат очилиб турган. Globalcheck маълумотига кўра, App Store ва Android Google Play иловалар дўкони ҳам очилаётгани йўқ.

“Дўстлар. Афтидан, “Медуза” сайти Россияда блокировка қилинган. Сизни қучоқлаб қоламиз. Бу даврлар ўтиб кетади. Биз ўз ишимизни давом эттирамиз”, деб ёзган “Медуза таҳририяти Telegram тармоғидаги ўз саҳифасида.

Озодликнинг Currenttime лойиҳаси сайти Россияда 28 февралдан бери блокировга қилинмоқда.

Аввалроқ Россия расмийлари талабини бузгани иддао қилинган “Эхо Москви” радиостанцияси ёпилгани, “Дождь” телеканали эса фаолиятини вақтинча тўхтатгани хабар қилинган эди.

Запорожье АЭСидаги ёнғин ортидан Зеленский Байден ва Жонсон билан телефон орқали сўзлашди

Украина президенти Владимир Зеленский Запорожье атом электр станциясидаги вазият юзасидан АҚШ президенти Жо Байден билан телефон мулоқоти ўтказди. Оқ уй қайдича, Байден мазкур масалани АҚШ ядровий хавфсизлик вазирининг ўринбосари Жилл Хруби билан ҳам муҳокама қилган.

Бу орада Буюк Британия бош вазирининг матбуот хизмати Борис Жонсон ҳам Зеленский билан АЭСдаги вазият юзасидан музокара ўтказгани ҳақида маълумот тарқатди. Жонсон матбуот хизматига кўра, Британия Запорожье АЭСи ўққа тутилгани муносабати билан ошиғич тарзда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақиради.

“Президент Путиннинг ўйламасдан қилаётган ҳаракатлари эндиликда тўғридан-тўғри бутун Европа хавфсизлигига таҳдид солмоқда”, дейилган бош вазир пресс-офиси баёнотида.

Аввалроқ Украинанинг “Энергоатом” ширкати Запорожье АЭСи бош директори в.б. Игорь Мурашовдан олинган маълумотга таянган ҳолда мазкур АЭС ядровий хавфсизлиги учун таҳдид туғилганини маълум қилган эди.

“Биз қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз, бироқ ёнғин давом этмоқда, ўт ўчирувчилар ўтказилмади. Катта хавф бор. Станцияда жанговар ҳаракатлар дамо этяпти. Реакторлар хавф остида”, дея қайд этган И. Мурашов.

Запорожье АЭСида чиққан ёнғинни бартараф қилишга муваффақ бўлинди

Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати Запорожье АЭСида рўй берган ёнғин қуршаб олингани, аланга майдони икки минг квадрат метрни ташкил этгани ҳақида маълум қилди.

Хизмат қайдича, ёнғин чоғида, дастлабки маълумотларга кўра, қурбон бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Украина расмийлари иддаосига кўра, 4 мартга ўтар кечаси Россия қўшинлари Запорожье АЭСини ўққа тутганлар. Ҳужум натижасида энергоблоклардан бирининг яқинида ва ўқув-машқ корпусида ёнғин юзага келган.

Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати АЭСнинг учинчи блоки ягона энерготизимдан узиб қўйилгани ҳақида маълум қилишган. Киев вақти билан тонгги соат 3 да АЭСдаги олтита блокдан фақат биттаси ишлаётгани билдирилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG