Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:22
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Чехияда миграция инқирози туфайли фавқулодда ҳолат тартиби амал қила бошлади

Чехияда Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан юзага келган миграцион инқироз туфайли шу йилнинг 4 мартидан фавқулодда ҳолат тартиби амал қила бошлади.

Чехия ҳукумати сайти орқали тарқатилган маълумотга кўра, бу чора украиналик қочқинларга ёрдамни ошиғич мувофиқлаштириш учун ҳукумат, ҳудудлар, муниципалитетлар ва бошқа субъектларга кўмаклашиш мақсадида амалга оширилмоқда.

“Биз украиналик қочқинлар ва уларга бевосита ёрдам бераётганлар учун фавқулодда ҳолат тартибини эълон қиляпмиз, бу Чехия фуқаролари учун жорий этилган фавқулодда ҳолат эмас”, дея изоҳ берган бош вазир Петр Фиала.

Seznam Zpravy нашри хабарига мувофиқ, фавқулодда ҳолат эълон қилинишига Украинадан кўплаб қочқин келгани сабаб бўлган. Чехия Ички ишлар вазирлиги бу мамлакатдан бор-йўғи 5 минг чоғли қочқин келишини кутган эди, бироқ ҳозир ҳар куни шу миқдорда қочқин келмоқда.

Фавқулодда ҳолат тартиби 30 кун давом этади. Бундан ташқари, Чехия ҳукумати Украинага бундан буён берилажак гуманитар ёрдам кўлами ҳамда Мудофаа вазирлиги бюджетини 1 миллиард кронга кўпайтиришни маъқуллаган. Мазкур маблағ Чехия армияси учун ўқотар қурол сотиб олишга сарфланиши айтилмоқда.

Украина вакиллари Запорожье АЭСи россиялик ҳарбийлар назорати остига ўтганини айтмоқда

Запорожье АЭСи россиялик ҳарбийлар назорати остига ўтди – улар маъмурий бино ва ўтиш жойида юрибди. Украиналик ҳарбийлар орасида қурбон бўлган ва жароҳатланганлар бор. Бу ҳақда Украинанинг “Энергоатом” ширкати вакиллари маълум қилишган.

Айни пайтда АЭС ходимлари энергоблокларда ишлашда давом этмоқда.

Атом электр станцияси Россия қўшинлари назорати остига ўтганини Украина Ядро энергиясини бошқариш бўйича давлат инспекцияси ҳам тасдиқлаган. Инспекция вакиллари Запорожье АЭСи ҳудудида олтита энергоблокдан ташқари қайта ишланган ядровий ёқилғи омбори ҳам борлиги, унга шикаст етиши радиоактив моддалар тарқалишига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришган.

Киев шимолида отишмалар давом этяпти

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович 4 март куни ўтказилган брифингда Киевдан шимолий қисмида жанглар давом этаётгани, Харьков, Чернигов ва Ахтирка рус қўшинлари томонидан ўққа тутилишда давом этаётганини айтди.

Арестовиснинг билдиришича, Мариуполь қисман қамалда, Одесса шаҳрига бевосита таҳдид йўқ.

Херсонда саҳналаштирилган россияпарастлар митингига Қримдан одамлар олиб келинган

Қрим аҳолиси россияпарастларнинг уюштирилган митингида қатнашиш учун Херсонга олиб келинди, дея хабар беради Херсон вилояти маъмурияти раҳбари Геннадий Лагута:

"Фрегат меҳмонхонасига аллақачон 60-80 га яқин қримликлар жойлаштирилди. Улар марказий майдонда провокацион митингда қатнашиш учун маҳаллий аҳоли қиёфасида - Россия байроқлари ва Россия "озод қилувчиларига" "миннатдорчилик" билан қатнашадилар", деб ёзади Лагута. Унинг қўшимча қилишича, бундай шиорлар рус ҳарбийлари томонидан босиб олинган Херсон аҳолисининг ҳақиқий кайфиятини акс эттирмайди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG