Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:38
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Инсон ҳуқуқлари кенгаши Россиянинг Украинага босқини бўйича тергов комиссиясини тузишга қарор қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари давомида ҳуқуқбузарликлар содир этилганини қораловчи ва уларни текшириш учун тергов комиссиясини ташкил этувчи резолюцияни кескин ёқлаб овоз берди.

4 март куни бўлиб ўтган овоз беришда 32 аъзо “ҳа” деб овоз берган, 13 нафари эса бетараф қолган. Фақат Россия ва Эритрея 47 қарши овоз берди.

“Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш Россиянинг Украинага бўлган тажовузи натижасида зудлик билан мустақил халқаро тергов комиссиясини тузишга қарор қилди”, — дейилади БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси Твиттерида.

Овоз бериш арафасида Украинанинг Женевадаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси Евгения Филипенко кенгашни “Россия жиноятларини ҳужжатлаштириш ва текшириш ҳамда айбдорларни аниқлаш орқали жавобгарликни таъминлаш бўйича умумий бурчини” унутмасликка чақирди.

Россия Украинага асоссиз бостириб киришда тинч аҳолини қасддан нишонга олиш каби инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйганини рад этди.

Столтенберг: НАТО Украина осмонини ёпмоқчи эмас

НАТО Украина осмонини ёпмоқчи эмас мамлакатга НАТО ҳарбийлари киритилмайди. НАТО раҳбари Йенс Столтенберг бу ҳақда жума куни Брюсселда ўтказилган матбуот анжуманида билдирди.

Россия қўшинлари босиб олган Мелитопол аҳолиси яна Украина байроқлари билан кўчага чиқди.

Россия босқинига қарши намойишлар ишғол қилинган Приморск ва Херсонда ҳам бўлиб ўтди, деб хабар беради “Хромадске”.

Revolt Россия ва Беларусга пул ўтказмаларини тўхтатди

Revolt молиявий хизмати фойдаланувчилари Россия ва Беларусга пул ўтказмаларини амалга ошира олмаслиги, шунингдек, ушбу мамлакатлардан пул қабул қила олмаслиги ҳақида билдиришномалар олади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG