Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:22
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Booking.cоm Россия ва Беларус билан ишлашни тўхтатди

Бу ҳақда Ширкат бош директори Гленн Фогел Линкед ижтимоий тармоқда ёзган.

"Ҳар куни Украинадаги уруш вайроналари ортган сари, минтақада бизнес юритишдаги қийинчиликлар ҳам ортиб бормоқда. Ушбу қийинчиликлар туфайли. . . қатор давлатлар санкциялари туфайли сезиларли чекловлар киритилди, биз Россия ва Беларусияда хизматларни тўхтатмоқдамиз", деди Вогел.

4 март куни бутун дунё бўйлаб шахсий турар-жойларни қисқа муддатли ижарага олиш бўйича онлайн хизмат – АirB&B ҳам Россия ва Беларусда ўз фаолиятини тўхтатганди. Бу ҳақда компания бош директори Браян Чески ўзининг Тwиттеръида ёзган.

Россияда PayPal тўлов хизмати ўз ишини тўхтатди

Бу ҳақда компания бош директори. Компания баёнотида айтилишича, бундай чоралар 3 мартдан кучга кирган.

Украина ва Россиянинг эрталабки хабарларида айтилган асосий жиҳатлар:

Украина Бош штаби: Россия бўлинмалари руҳий тушкунликка тушди, аскарлар таслим бўлишда давом этмоқда, Россия армияси тинч аҳолига қарата ўт очишда давом этмоқда, Украина қўшинлари барча йўналишларда позицияларни эгаллаб турибди ва баъзи йўналишларда қарши ҳужум бошлаган.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги: ДХР кучлари 27 километр олдинга силжиди, Мариупол атрофидаги ҳалқа қисқармоқда, Россия ҳарбийлари бир кунда 10 та аҳоли пунктини назоратга олди ва Житомирдаги "Jevelin" танкга қарши ракета тизимлари сақланадиган ўқ-дорилар омборини йўқ қилди.

Россияга қарши халқаро санкцияларга Сингапур ҳам қўшилди

Сингапур Украинадаги тажовузкорлиги сабабли Россияга қарши халқаро санкцияларга қўшилди.

Санкциялар электроника ва компютерлар каби икки мақсадли маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлашни ўз ичига олади.

Россиянинг ВТБ, Россия, Промсвязбанк ва ВЕБ. РФ банклари ҳам санкциялар остида қолди. Ушбу банклар билан ҳар қандай операциялар тақиқланади ва уларнинг Сингапурдаги активлари музлатилади.

Чекловларни четлаб ўтиш учун криптовалюта операциялари ҳам тақиқланади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG