Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:28
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Рим папаси Россия билан Украина ўртасида музокараларни қайта бошлашга чақирди

Рим папаси Франциск якшанба куни Ватиканда диндорларга қилган мурожаати чоғида Россиянинг Украинага бостириб кириши масаласига тўхталган.

“Украинада қон ва кўз ёши дарё бўлиб оқмоқда. Бу шунчаки ҳарбий амалиёт эмас, бу ўлим, вайронагарчилик ва қашшоқлик келтирувчи урушдир”, деган у.

Папа Франциск ўз сўзида Россия билан Украина ўртасидаги музокараларни қайта тиклашга чақирган.

“Бу сўлғин ўлкада ҳар соатда гуманитар дастакка зарурат ортиб бормоқда. Уруш ақлсизликдир. Илтимос, тўхтанг”, деган у.

Аввалроқ Рус православ черкови раҳбари патриарх Кирилл якшанба кунги маърузасида Украинадаги уруш одамлар Донбассда гей-парадлар бўлишини истамагани учун кетаётганини билдирган эди.

Россияда урушга қарши норозилик акциясига чиққан қарийб 5 минг одам қўлга олинди

Россиянинг 69 та шаҳрида 6 март куни Россиянинг Украинага бостириб киришига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтди. Мазкур акциялар чоғида, “ОВД-Инфо” лойиҳасининг сўнгги маълумотига кўра, камида 4949 киши (жумладан Москвада 2360 нафардан зиёд, Санкт-Петербургда эса қарийб 1250 нафар одам) қўлга олинган.

Шу тариқа Россиянинг энг янги тарихида норозилик намойишига чиққан одамларни тутиб кетиш бўйича рекорд янгиланди. Ҳатто Россия тарихида энг оммавий акция ҳисобланган 2021 йил 23 январидаги Навальнийнинг тутиб кетилиши муносабати билан ўтказилган норозилик чиқишида ҳам бу қадар кўп одам ушланмаган эди.

Россияда урушга қарши акциялар россиялик ҳарбийлар Украинага бостириб кирган илк кундан, яъни 24 февралдан бери ўтказиб келинмоқда. Расмийлар рухсат бермаганига қарамай, якшанба куни энг оммавий акция ўтказилган.

TikTok Россиядаги фаолиятини тўхтатмоқда

TikTok видеосервиси Россиядаги ишини тўхтатади. Бу ҳақда ширкатнинг Твиттердаги саҳифаси орқали маълумот тарқатилди.

Мазкур қарор Россия армиясининг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларига оид “фейклар” тўғрисидаги янги қонун кучга киргани билан изоҳланмоқда. Россиялик фойдаланувчиларга янги контент юклаш ҳамда жонли ёйин олиб бориш тақиқланади, улар TikTok’нинг фақат ёзишмалар функциясида фойдалана олишлари мумкин, холос.

TikTok маъмурияти “ходимлар ва фойдаланувчилар хавфсизлиги”ни ўйлагани учун ширкат олдида бундан бошқа йўл қолмагани билдирган, айни пайтда мазкур тақиқ вақтинча жорий этилаётганини урғулаган.

Netflix видеосервиси Россияда ўз ишини тўхтатди

Netflix видеосервиси Россиядаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилгани ҳақида 6 март куни ширкат вакили маълум қилди.

Ўтган ҳафта Netflix Россиянинг Украинага бостириб киришига норозилик ўлароқ Россиядан контент сотиб олишни вақтинча тўхтатган эди.

“Вазиятни эътиборга олган ҳолда, биз Россияда хизмат кўрсатишни тўхтатишга қарор қилдик”, деган ширкат вакили.

Аввалроқ Netflix Россиядаги қонунчилик талабларига қарамай, ўз сервисига давлат телеканалларини қўшишни режаламаётганини билдирган эди.

Netflix дунёнинг турли мамлакатларида ишлаб чиқарилган минглаб фильм ва сериалларни обуна орқали фойдаланувчиларга тақдим этувчи энг йирик сервислардан бири бўлиб ҳисобланади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG