Ижтимоий тармоқларда Киевнинг ўққа тутилиши акс этган видеолар пайдо бўлди
Дастлабки маълумотларга қараганда, Киевга берилган зарба оқибатида тинч аҳолидан 5 киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди.
Украина маданият вазири Александр Ткаченко филармония, Богдан ва Варвара Ханенко музейи ва Шевченко музейига шикаст етганини билдирди.
Киевда портлашлар бўлди. Украинанинг барча ҳудудида ҳаво тревогаси янгради
Киев мэри Виталий Кличко Украина пойтахтида портлашлар бўлгани тўғрисида билдирди.
“Бир нечта портлаш Шевченко туманида – пойтахт марказида юз берди. Барча хизматлар портлаш бўлган жойларга жўнаб кетди. Тафсилотлар ўрганилмоқда”, деди Кличко.
“Настояшчее время” телеканалининг билдиришича, Украинанинг барча ҳудудларида ҳаво тревгоаси янграган. Украина матбуоти Хмельницк, Житомир, Тернопол ва Львовда портлашлар бўлаётганини ёзмоқда.
Беларусь Украинани ҳужум қилишга тайёргарлик кўрганликда айблади
Минск Киевни Украинага ҳужум қилишга тайёргарлик кўрганликда айблади. 8 октябрь куни Украина элчиси Игорь Кизим Беларусь ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган ва унга бу борада норозилик нотаси топширилган.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги баёнот тарқатиб бу иддаони “Беларусь режимининг инсинуациялари” деб атади. Расмий Киев Минскнинг айбловлари ҳақиқатга зид эканини билдирган ҳолда, Украина ҳеч қачон ўзга ҳудудларга тажовуз қилишни режалаштирмаганини, доимо халқаро ҳуқуқ принциплари ва меъёрларига содиқлигини таъкидлади.
Украина ТИВ Беларусдаги элчисига нота топширилиши Россиянинг Украинани дискредитациялашга қаратилган режасининг бир қисми бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.
Киев Минскни “Россиянинг хоҳиш-истакларини бажаришни тўхтатиш”га, беларусь халқини провокацияларга алданмасликка чақирди.
Украина ҳарбий разведкаси 9 октябрда президент Владимир Путин беларусь раҳбари Александр Лукашенкони Украинага қарши урушга қўшилишга ундаётгани тўғрисидаги маълумотларга эга эканини билдирди.
Лукашенко бир неча маротаба Беларусь Украинага қарши урушда иштирок этмаслигини, фақат қочқинлар ва ярадорларни қабул қилишини айтган эди. Бироқ амалда Россия Беларусни Украинага ҳужум қилиш учун плацдарм қаторида қўлламоқда.
Путин Қрим кўпригидаги портлашда Украина махсус хизматини айблади
Россия президенти Владимир Путин 8 октябрда содир этилган Қрим кўпригидаги портлашни Украина махсус хизматлари уюштирганини иддао қилди.
Россия телеканаллари якшанба куни кечқурун Путиннинг тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин билан учрашувини намойиш этди. Бастрикин портлашга нафақат Украина махсус хизматлари, балки айрим Россия ва чет эл фуқаролари ҳам алоқадорлигини айтди.
Тергов қўмитаси раиси портлаш юзасиданг “террорчилик” айблови асосида жиноят иши очилган. Путин Қрим кўпригидаги портлашни “ўта муҳим инфраструктурани вайрон этишга қаратилган теракт” деб атади ва “муаллифлар, ижрочилар, буюртмачилар -Украина махсукс хизматлари”, деб қўшимча қилди.
Қатор украин расмийлари бўлиб ўтган ҳодисадан мамнун эканликларини билдиришганди, бироқ расмий Киев портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олган эмас.