Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:22

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

09:21 13.10.2022

Шенген визасига эга россияликлар ой охиридан бошлаб Чехияга киритилмайди

Чехия ташқи ишлар вазири Ян Липавский
Чехия ташқи ишлар вазири Ян Липавский

Туризм, спорт ёки маданий тадбирда иштирок этиш мақсади билан Шенген визасини олган Россия фуқаролари 25 октябрдан бошлаб Чехияга қўйилмайди. Бу ҳақда 12 октябрь куни мамлакат ташқи ишлар вазири Ян Липавский маълум қилди.

“Россия режими фуқаровий объектларни бомбалаб турган бир вазиятда биз бунга кўз юмолмаймиз”, дея қайд этди вазир россиялик ҳарбийларнинг Украинадаги хатти-ҳаракатларини назарда тутаркан.

Липавскийнинг аниқлик киритишича, бу ерда гап Шенген шартномасини имзоламиш исталган мамлакат томонидан берилган виза ҳақида кетмоқда.

Шу тариқа Чехия аввалроқ Шенген визасига эга бўлган россияликларни ўз чегарасидан ўтказмаслик қарорини олган Болтиқбўйи мамлакатлари, Польша ва Финляндия қаторига қўшилди.

09:05 13.10.2022

БМТ Бош ассамблеяси Россиянинг Украина ҳудудларини аннексия қилишга уринишини қораловчи резолюцияни қабул қилди

БМТ Бош ассамблеяси Луганск ва Донецк республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларидаги референдумларни тан олмаслик тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. “Украинананинг ҳудудий яхлитлиги. БМТ низоми тамойилларини муҳофаза қилиш” деб номланган резолюция учун 193 та аъзо давлатдан 143 таси овоз берган.

Овоз бериш натижаларига кўра, 103 та давлат Россия аннексиясига асос бўлган сохта референдумларни тан олмаслик қарорини ёқлаган. Россия дохил беш давлат бунга қарши чиққан. Ичида Ўзбекистон ҳам бўлган 35 та давлат эса овоз беришдан тийилган – бу ҳолат ҳам Россияни зимдан дастаклаш каби баҳоланмоқда.

08:55 13.10.2022

Столтенберг: НАТО урушда Киевнинг қўли баланд келишини истайди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг

НАТОга аъзо мамлакатлар Украинага дастакни кучайтирмоқда, у Россия билан урушда ғалаба қозониши лозим.

Бу баёнотни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 12 октябрь оқшомида Украина мудофаа вазири Алексей Резников билан Брюсселда бўлиб ўтган учрашувдан кейин берди.

19:34 12.10.2022

Авдеевкадаги ҳужумда 7 киши ҳалок бўлди

Донецк вилоятининг Авдеевка шаҳрида Россия қўшинлари ҳужумида камида 7 киши ҳалок бўлди, яна 8 киши жароҳатланди.

Бу ҳақда Телеграм канали орқали хабар қилган Донецк вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Павло Кириленко шаҳар аҳлини эвакуация қилишга чақирди.

Расмийларга кўра, уч кунлик бомбордимонлар оқибатида Украинанинг бошқа ҳудудларида яна камида 19 киши қурбон бўлган, 105 киши жароҳат олган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG