Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:25

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

19:19 13.10.2022

Мобилизация қилинганлардан камида 6 нафари ўлган

Россияда сафарбарлик бошлангач, урушга жўнатилганлардан камида 6 киши Украинада ҳалок бўлди.

Челябинск вилоят маъмуриятига таяниб хабар қилган Ura.ru нашрига кўра, Донбассдаги жангларда 5 киши ҳалок бўлган. Уларнинг барчаси Челябинск вилояти Коркино шаҳридан урушга мобилизация қилинганлар бўлган. Вилоят маъмурияти ўлган аскарларнинг оилаларига бир миллион рубл пул берилишини таъкидлаган.

Бу хабарни “Агора” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Павел Чиков ҳам тасдиқлаган. Чиков яна бир ўлим ҳақида хабар қилган. Унинг айтишича, 25 сентябрь куни урушга сафарбар қилинган петербурглик юрист Андрей Никифоров 7 октябрь куни Лисичанск яқинидаги жангларда ҳалок бўлган.

Айни пайтда мобилизация жараёнида яъни урушга жўнатишга тайёргарлик пайти ўлганлар ҳам бор. Уларнинг аниқ сони маълум эмас. Сафарбарликка чақирилганларнинг айримлари ўз жонига қасд қилган, шунингдек, гиёҳванд моддаларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш ва алкоголдан заҳарланиш каби ҳолатларда ҳам ўлим ҳолатлари қайд қилинган.

19:15 13.10.2022

НАТО аъзолари Украинага янада кўпроқ қурол беришга келишиб олди

НАТОга аъзо 50 дан ортиқ Ғарб давлатлари Украинага янада кўпроқ қурол-яроғ етказиб беришга келишиб олди.

Брюсселда ўтган йиғилиш Россия Украинанинг тўрт ҳудудини аннексия қилиб, қисман сафарбарлик бошлагани ва ядровий таҳдидларни эълон қилганидан буён НАТОнинг биринчи йирик саммити бўлди.

"Украинани қанча вақт талаб этилса, шунча вақт қўллаб-қувватлаш борасидаги қарорингизга қўшиламан. Буни олдин ҳам бир неча бор айтганман. Яна шуни ҳам такрор айтмоқчиманки, Қўшма Штатлар НАТОга аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳимоя кафолати ҳақидаги 5-модда бўйича ўз мажбуриятларига тўла-тўкис содиқ қолади ҳамда НАТО ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилади”, деди АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин.

19:13 13.10.2022

Путин: Дунё “кўп қутбли” бўлишида Осиё муҳим рол ўйнайди

Россия президенти Владимир Путин дунё “кўп қутбли” бўлишида Осиё давлатлари муҳим рол ўйнашини айтди.

Путин бу ҳақда Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида айтиб ўтди:

"Бугунги йиғилиш глобал сиёсат ва иқтисодиётдаги катта ўзгаришлар фонида бўлиб ўтмоқда. Осиё давлатлари дунё чинакамига кўп қутбли бўлишида, янги куч марказлари пайдо бўлишида муҳим, балки асосий рол ўйнайди. Осиё давлатлари глобал иқтисодий ўсишнинг ҳаракатлантирувчи кучидир."

Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ал-Тани билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

19:09 13.10.2022

Белгороддаги портлашлар: Қурбонлар йўқ

Украина-Россия чегарасидан олинган. Украина билан чегарадош Белгород шаҳридаги Губкина кўчасидаги кўпқаватли уй ҳаво ҳужуми оқибатида шикастлангани ҳақида шаҳар мэри Антон Иванов хабар қилди.

Вилоят губернатори Вячеслав Гладков иддаосича, ҳужум Украина қуролли кучлари томонидан қилинган.

Гладковга кўра, шаҳардаги 32- сонли лицейнинг спорт майдончасига ҳам снаряд отилган, лекин портламаган. Шунингдек, губернатор шаҳарнинг Красный Шебекинский туманига ҳам ҳаво ҳужуми қилинганини айтган.

Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида бирор маълумот йўқ.

Украина томони бу хабарларни бирор кўринишда изоҳлаганича йўқ.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган маълумотларни тезкор текшириш имконига эга эмас.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG