Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:18

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

18:04 15.10.2022

NYT: Россия Украинада 6 мингдан зиёд ҳарбий техникасини йўқотган

"Ню-Йорк Таймс" газетасининг хабар беришича Россия армияси Украинага бостириб кирганидан буён 6 мингта техникасини йўқотган ва шу давр ичида рус қўшини ўз захирасини қайта тўлдира олмайдиган даражада кўп ўқ-дори ишлатган.

Нашр бу ҳақда АҚШнинг юқори мартабали разведка ходими тақдим этган ҳисоботга таяниб хабар берди.

Ҳисоботнинг салмоқли қисми Россияни замонавий қуролларни ишлаб чиқариш қобилиятидан маҳрум қилиб қўйган санкцияларнинг самарадорлигига бағишланган.

Газетанинг ёзишича, санкциялар нафақат юқори технологиялар, балки асбоб-ускуналар учун зарур бўлган оддий эхтиёт қисмлар ишлаб чиқарилишига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

“Масалан, Россияда подшипниклар тақчиллиги кузатилмоқда, бу эса танклар, самолётлар, сув ости кемалари ва бошқа турдаги ҳарбий техника ишлаб чиқариш ва таъмирлашга тўсқинлик қилмоқда”, деб ёзади "Ню-Йорк Таймс" газетаси.

Айни пайтда Россия Ғарб санкциялари остида бўлган Эрон ва Шимолий Корея каби давлатлардан ўзига керакли нарсаларни олишга ҳаракат қилмоқда.

АҚШ эса ўз навбатида Москвага қурол етказиб бериш ёки унинг ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи давлатлар, компаниялар ва жисмоний шахсларга нисбатан ўз санкцияларини жорий этиш ниятида.

Украина Бош штабининг 14 октабр кунги ҳисоботида айтилишича, кенг кўламли босқин пайтида Россиянинг 2500 дан ортиқ танки, 5000 дан ортиқ зирҳли жанговар техникаси, 1500 дан ортиқ артиллерия тизими, 186 та ҳаво мудофаа тизими, 268 та самолёт ва 240 та вертолёти ҳамда 16 та кемаси йўқ қилинган.

Россия ўз ҳарбий техникасининг йўқотиш кўлами ҳақида хабар бермай келади.

18:01 15.10.2022

Чехия Украинага эски трамвай ва автобусларни ҳадя қилмоқда

Прага ва Чехиянинг бошқа шаҳарлари урушдан вайрон бўлган Украинага эски трамвай ва автобусларни ҳадя қилмоқда. Прага Харьковга 20та трамвай ва 2та автобус жўнатмоқда. Россия ҳаво ҳужумлари Украина шарқидаги шаҳарлар жамоат транспорт тизимини вайрон этди.

29 сентябрь кунги бомбалаш оқибатида Днепрапетровск депосида юздан зиёд автобус яксон этилди. Март ойидаги Россия ҳужумлари сабаб Харьков шаҳри 60дан зиёд трамвайини йўқотди.

“Харьков ва Украинанинг бошқа шаҳарлари аҳолиси бу трамвайларни жуда яхши билишади. Украина трамвайларининг деярли 70 фоизи Чехияда ишлаб чиқарилган. Ушбу модель, “Татра Т3” Харьковда 1977 йилдан бери қўлланилмоқда. Бу Чехиянинг ягона совғаси эмас”, - дейди “Настоящее время” мухбири Кирил Белов.

Чехиянинг иккинчи йирик шаҳри Брно ҳам Харьковга 2та трамвай ва 6та автобус жўнатмоқда.

“Гап Украина жуда яхши биладиган трамвайлар ва автобуслар ҳақида бормоқда. Эҳтиёт қисмлар билан боғлиқ муаммо туғилиши мумкин. Лекин, Украина ширкатлари ҳаво ҳужумлари оқибатида шикастланган трамвай қисмларидан фойдаланиши мумкин, масалан, Харков депосида шундай трамвайлар бўлган”, - дейди Прага транспорт ширкати техник директори Ян Суровский.

Трамвай ва автобуслар Чехиянинг украиналикларга ягона тухфаси эмас. Прага транспорт ширкати Чехияга келган украиналик қочиқнларга пойтахт жамоат транспортида бепул юриш имтиёзини берган.

13:22 15.10.2022

Байден Украинага янги 725 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байден Украинага хавфсизлик ва мудофаа соҳасида ёрдам бериш учун мамлакат мудофаа бюджетидан 725 миллион доллар ажратилишини билдирди.

Янги ёрдам пакетига ҳарбий техника ва ўқ-дорилар, жумладан, HARM юқори тезликдаги радарга қарши ракеталар, HIMARS тизимлари учун қўшимча ўқ-дорилар киради. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Украинага тиббий жиҳозлар юборади ва ҳарбий тайёргарликда ҳам ёрдам беради.

АҚШ расмийсининг Reuters агентлигига билдиришича, навбатдаги ёрдам пакети Украина кучларини қарши ҳужумда қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Украина армияси аллақачон 1620 та аҳоли пунктини озод қилган, дея хабар берган Украина президенти девонхонаси.

2022 йил бошидан бери Қўшма Штатлар Украинага 50 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратди, шундан деярли 27 миллиард доллари тўғридан-тўғри ҳарбий эҳтиёжлар учун.

АҚШ, Европа давлатлари, шунингдек, Япония ва Австралия аллақачон Украинага миллиардлаб долларлик ҳарбий, молиявий ва гуманитар ёрдам кўрсатган.

АҚШ ёрдами энг муҳим ҳисобланади. Украинага ёрдам бериш бўйича АҚШдан кейин Буюк Британия, Германия, Канада ва Польша туради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия вакиллари Ғарб давлатларининг Украинага кўрсатаётган ёрдамига бир неча бор изоҳ беришган. Россия президенти Путин кеча Остонадаги чиқишида Украинага қурол етказиб бериш билан НАТО ва Ғарб давлатлари “ўт билан ўйнашмоқда” дея баёнот берди.

13:09 15.10.2022

Приморск ўлкасининг бир қанча туманлари ҳарбий комиссари Роман Малык ўлик ҳолда топилди

"Амур Маш" телеграм-каналига кўра, полиция қотиллик версиясини кўриб чиқмоқда: “Кеча кечқурун Селедцовадаги уй ёнида Чеченистондаги ҳарбий кампания иштирокчиси, комиссар Роман Маликнинг жасади топилди. Полиция қотиллик ва ўз жонига қасд қилиш версияларини кўриб чиқмоқда”, ёзди "Амур Маш" телеграм-канали.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG