Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:33

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

20:31 16.10.2022

Россия қўшинлари Белорусга етиб борди

Беларус Мудофаа вазирлиги мамлакатга минтақавий ҳарбийлар гуруҳи таркибига кирувчи рус қўшинларининг биринчи гуруҳи етиб келганига оид суратларни эълон қилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, минтақавий қўшинлар гуруҳини яратиш тўғрисидаги қарор " Беларус ҳудудида Иттифоқ давлатининг чегарасини ҳимоя қилиш ва мудофаани кучайтириш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмоқда".

"Биз Беларусга етиб келдик. Тўғрисини айтсам, учрашув кутилганданда жуда илиқ ва ёқимли бўлди. Биз бу ерга қардош беларус халқига ёрдам кўрсатиш учун келдик. Бизга юклатилган ҳар қандай топшириқни бажаришга тайёрмиз. Биз жанговар кайфиятда, жанговар руҳда, ҳар қандай вазифани бажаришга тайёрмиз”, деди Россия қўшинининг гуруҳ командирининг ўринбосари Виктор Смеян.

Беларус мудофаа вазирлиги “ушбу қарорга чегара ҳудудларида давом этаётган фаоллик сабаб бўлди”, дея урғулаган.

20:26 16.10.2022

ISW: Россия камикадзе дронлар бўйича Эрон билан шартнома имзолаган

Урушни ўрганиш институти (ISW) кундалик ҳисоботида Россия Arash-2 камикадзе дронларини сотиб олиш бўйича Эрон билан шартнома имзолаган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Экспертлар “қанотли ракеталардан қолишмайди” дея таърифлаётган ушбу дронлар Украина урушида қўлланаётган Shahed-136 дронига нисбатан кўпроқ миқдорда портловчи моддани кўтаради ва икки минг километргача масофага уча олади.

Аммо ISW экспертлари Россия армияси уларни ҳозирда қўлланаётган “Шаҳед”лардан кўра самаралироқ қўллай олишига шубҳа билдиришган.

Эроннинг ўзи эса, ҳатто Украина томони уриб туширилган “Шаҳед” бўлакларини намойиш этганига қарамай, Россияга жанговар дронлар етказиб бераётганини инкор қилмоқда.

20:24 16.10.2022

Хитой ва Миср ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ва Хитойнинг Украинадаги элчихонаси ўз фуқароларини “Украинада хавфсизлик билан боғлиқ вазият кескинлашгани” муносабати билан, хавфсизлик чора-тадбирларини кучайтиришга ва мамлакатни тарк этишга чақирди.

Элчихона уларга эвакуацияни ташкил қилишда ўз ёрдамини таклиф қилмоқда.

Мисрнинг Киевдаги элчихонаси ҳам ўз фуқароларини Украинадан “мумкин қадар тезроқ” чиқиб кетишга чақирди.

20:19 16.10.2022

Бахмут учун жанг: Россия шаҳарни эгаллашга уринмоқда

Украина қўшинлари Россиянинг ҳужумларига қарамай, стратегик аҳамиятга эга бўлган Бахмут шаҳрини ушлаб турибди, бироқ Донбассдаги вазият жуда оғирлигича қолмоқда, деди президент Владимир Зеленский навбатдаги видеомурожаатида.

Зеленский Россия ракеталар ва дронлар билан Украина шаҳарларини вайрон қилишда ва одамларни ўлдиришда давом этаётганини хабар қилди:

​"Фронтнинг турли ҳудудларида жанглар давом этмоқда. Донецк вилояти ва Луганск вилоятида вазият оғирлигича қолмоқда. Вазият айниқса Бахмут йўналишида мураккаб. Биз ўз позициямизни ушлаб турибмиз".

Украина қўшинлари шарқ ва жануб йўналишида минглаб километр ҳудудни қайтариб олган бўлса-да, расмийлар Киев агар қаттиқ қаршиликка дуч келса, олға силжиш секинлашиши мумкинлигини билдирди.

Ҳозирда Донецк ва Россия билан чегарадош Луганск вилоятларида шиддатли жанглар кетмоқда.

Россия кучлари Словянск ва Краматорск шаҳарларига олиб борадиган асосий йўлда жойлашган Бахмутни эгаллашга уринмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG