Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:28

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

20:59 16.10.2022

Зеленский рус аскарларини асир тушишга чақирди

Зеленский февраль ойидан бери деярли 65 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини айтди.

Москва 21 сентябрда уруш бошланганидан бери 5937 нафар рус аскари ҳалок бўлганини расман маълум қилган эди.

Пентагон август ойида Россия 70 000 дан 80 000 гача ҳарбийларини йўқотганини тахмин қилган.

Зеленский рус аскарларига оид янги қурбонлар борасидаги рақамларни эълон қиларкан, россияликларни урушмасдан асир тушишга чақирди:

"Бу жиноий урушда иштирок этишни истамаган, аммо урушга жўнатилган Россия фуқароларига келсак, мен сизга яна омон қолиш имконияти ҳақида эслатиб ўтаман. Украинага таслим бўлганларнинг барчаси ўз жонларини сақлаб қоладилар. Аксинча, Россия армиясида урушни давом эттирадиганларда эса бундай имконият бўлмайди".

20:56 16.10.2022

WP: Эрон Россияга қисқа масофага учадиган ракеталар етказиб беради

АҚШ билан иттифоқдош мамлакатлардан бирининг махсус хизматлари Эрон Россияга “ер-ер” тоифасидаги қисқа масофага учадиган баллистик ракеталарни яширинча етказиб беришга рози бўлганини аниқлади, деб ёзди Washington Post газетаси.

Ушбу ракеталар мос равишда 300 ва 700 километр масофадаги нишонларни уришга қодир бўлиб, етарлича кучли ва аниқ ракеталар саналади. Шунингдек, Washington Post Эроннинг Россияга Shahed-136 ва Mojaher-6 ҳарбий дронларидан яна бераётгани ҳақидаги маълумотни ҳам тасдиқламоқда.

Теҳрон, Украина томони “Шаҳед” дронлари парчаларини тақдим этганига қарамай, Россияга қурол етказиб бераётганини қайта-қайта инкор этмоқда.

“Эрон Ислом Республикаси Украина урушида қўллаш учун ҳеч кимга қурол бермаган, бермайди ҳам. Биз инқироз томонларини қуроллантириш урушнинг чўзилишига сабаб бўлади, деб ҳисоблаймиз”, деди ТИВ раҳбари Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён Португалия ташқи ишлар вазири Жоао Кравиньо билан суҳбатда.

20:54 16.10.2022

Илон Маск Украинага Starlinkни молиялашни давом эттирмоқчи

Дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири – Илон Маск Украина учун Starlink сунъий йўлдош интернет хизматларини молиялашни давом эттиришга ваъда берди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида ёзган.

“Майлига... Starlink ҳанузгача зарар кўраётган, бошқа ширкатлар солиқ тўловчиларнинг миллардлаб долларини олаётган бўлса ҳам биз Украина ҳукуматини текинга молиялашда давом этамиз”, деган америкалик тадбиркор.

Аввалроқ у SpaceX ширкати АҚШ Мудофаа вазирлигига хат билан мурожаат қилиб, Украинага Starlink сунъий йўлдош интернети терминалларини ортиқ бепул жўнат олмаслигини билдирганини ва Пентагондан харажатларни қоплашни сўраганини маълум қилган эди.

20:52 16.10.2022

Белгороддаги отишмада 11 рус ҳарбийси ҳалок бўлди

Белгород вилоятидаги ҳарбий базага уюштирилган ҳужумда тинч аҳоли вакиллари ўлмаган, бироқ кўплаб аскарлар ҳалок бўлди ёки яраланди, деди Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков:

"Кеча ҳудудимизда даҳшатли воқеа содир бўлди, ҳарбий қисмлардан бирида террорчилик ҳаракати содир этилди. Кўплаб аскарлар ҳалок бўлди ва яраланди. Барча ярадорларга ёрдам кўрсатилмоқда".

Гладков қанча аскар ҳалок бўлганини айтмади. РИА давлат ахборот агентлигининг Мудофаа вазирлигига таяниб хабар беришича, икки киши урушда қатнашаётган кўнгиллилар гуруҳига ўт очиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлган ва 15 киши яраланган.

РИА хабарига кўра, икки ҳужумчи - номи айтилмаган собиқ Совет республикаси фуқаролари отиб ўлдирилган. Россиянинг айрим мустақил нашрлари қурбонлар сони расмий рақамлардан катталигини хабар қилди.

Ҳужум Россия 2014 йилда Украинадан аннекция қилган Қрим яриморолидаги кўприк портлашидан бир ҳафта ўтиб содир бўлди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG