Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:30

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

14:27 17.10.2022

Саудия Украинага $400 млн ёрдам бермоқчи

Украина президенти Владимир Зеленский Украина денгиз орқали қарийб 8 миллион тонна озиқ-овқат экспорт қилганини маълум қилди: Озиқ-овқат юкларининг 60 фоизи Африка ва Осиёга жўнатилган.

Зеленскийга кўра, Саудия Арабистони Украинага 400 миллион долларлик гуманитар ёрдам бермоқчи:

"Саудия Арабистони билан алоқалар мустаҳкамланганини таъкидлаш жоиз. Муҳим келишувларга эришдик. Бошқа келишувлар қаторида, Саудия Арабистонининг Украинага 400 миллион долларлик гуманитар ёрдам пакетини тақдим этиш қарори жуда муҳим. Ҳозир Саудия Арабистони билан муносабатларимиз 30 йил ичида энг юқори даражага кўтарилди”.

11:19 17.10.2022

Киевда яна портлашлар кузатилмоқда

Украина пойтахтида 17 октябрь тонгида яна бир неча портлаш содир бўлди.

Киев мэри Виталий Кличко ўз телеграм-канали орқали портлаш шаҳар марказидаги Шевченко мавзеида рўй берганини маълум қилди.

Украина президенти маъмурияти раҳбари Андрей Ермак иддаосича, Киевга камикадзе дронлар ёрдамида ҳужум уюштирилган.

Бу орада Суми вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Дмитрий Живицкий душанба куни эрталаб вилоятдаги муҳим инфратузилма объектлари ўққа тутилганини билдирди.

Днепропетровск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Валентин Резниченко эса энергетик инфратузилма объектида ёнғин содир бўлганини қайд этди. Мулозимнинг айтишича, украиналик ҳарбийлар вилоят осмонида Россиянинг учта қанотли ракетасини уриб туширишган, улардан бири мазкур объектга келиб тушган.

Россия Мудофаа вазирлиги Киев ва Украина вилоятлари бўйлаб берилган зарбалар ҳақида ҳозирча маълумот тарқатгани йўқ.

10:51 17.10.2022

Болтиқбўйи мамлакатлари ЕИни Россия раҳбарияти учун трибунал ташкил этишга чақирди

Ҳаага халқаро трибунали эмблемаси
Ҳаага халқаро трибунали эмблемаси

Латвия, Литва ва Эстония ташқи ишлар вазирлари 16 октябрь куни ёйинланган қўшма баёнотда Европа Иттифоқи ва халқаро ҳамкорларини Россия раҳбарияти жиноятларини кўриб чиқадиган трибунал ташкил этишда ёрдам беришга чақирди. Дипломатлар фикрича, бу трибунал Украинадаги уруш чоғида содир этилган урушни тергов қилиш билан шуғулланиши ҳамда ҳарбий жиноятларда айбдор бўлган шахсларнинг юридик жавобгарлиги учун асос яратган бўлар эди.

Баёнотда Украина, бошқа мамлакатлар ҳамда Халқаро жиноят суди томонидан ўтказилаётган терговлар “Украинага қарши тажовуз жиноятларини содир этгани учун Россия олий сиёсий ва ҳарбий раҳбариятини жавобгарликка тортиш учун етарли эмаслиги айтилган. Муаллифларга кўра, бунинг учун махсус трибунал ташкил қилиш зарур.

21:03 16.10.2022

Москвада яна бир военкоматга ўт қўйилди

Москва вилоятининг Шёлково шаҳри ҳарбий комиссариатига ўт қўйилди.

Номаълум киши ёнувчан суюқлик тўла шишани Марказий кўчадаги бино деразасига ирғитгач, биринчи қаватдагихонада ёнғин чиққан.

Бу ҳақда “Типичное Шёлково” телеграм-канали маълум қилди.

Baza нашрига кўра, бу ҳарбий комиссарликни ёқиб юборишга иккинчи уринишдир: биринчи марта – май ойида комиссарликка қарашли бошқа бино ҳужумга учраган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG