Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:38

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

20:29 17.10.2022

Марина Овсянникова Россияни тарк этди

“Первий канал” собиқ бош муҳаррири Марина Овсянникова Россияни тарк этди. Бу ҳақда унинг адвокати Дмитрий Захматовга таяниб, Avtozak LIVE хабар берди.

“Марина Овсянникова Россияни тарк этишга мажбур бўлди, у ҳозир хавфсиз жойда, Европа мамлакатларидан бирининг ҳимояси остида”, деган адвокат.

Овсянникова қизини ўзи билан олиб кетгани боис унга қарши собиқ эри томонидан судга шикоят аризаси киритилган. Овсянникова вояга етмаган фарзандини ўғирлаганликда айбланмоқда.

1 октябрда Овсянникованинг собиқ турмуш ўртоғи Игорь у 11 яшар қизи билан уй қамоғидан қочиб кетганини айтган эди.

Овсянникова сиёсий ёки мафкуравий адовати сабабли Россия армияси ҳақида “фейклар” тарқатиш моддаси бўйича айбланган эди. Мазкур модда энг оғир ҳолатлар учун 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этишни назарда тутади.

20:26 17.10.2022

Запорожье АЭСда яна узилиш

Душанба куни Россиянинг ўққа тутиши оқибатида Запорожье атом электр станцияси яна электр тармоғидан узилди ва захира дизель генераторларига уланди дея хабар берди Украинанинг Энергоатом давлат энергетика ширкати.

“Рус террорчилари Украина назорати остидаги ҳудудда муҳим аҳамиятга эга подстанцияларни яна бир бор ўққа тутди, натижада соат 03:59 да охирги 750 кВ Запорожье АЭС-Днепровска электр линияси фаолияти тўхтаб қолди ”, — дейилади ширкат баёнотида.

Россия Европадаги энг йирик АЭС ни, қарийб саккиз ой олдин эгаллаб олган, бироқ завод Украина ходимлари томонидан бошқариб келинади.

20:24 17.10.2022

Николаевга ҳам камикадзе дронлар ҳужум қилди

Россия армияси Николаевдаги “саноат инфратузилмаси объектлари ва дори-дармон омборига ҳам камикадзе дронлар билан ҳужум қилди. Натижада нефт маҳсулотлари омборига ўт кетди”, дея маълум қилди вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Ким.

Шунингдек, Россия қўшинлари Днепропетровск вилоятларига ҳам ракета зарбалари йўллаган. Қурбонлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот йўқ.

Кремль ўз таъбирича, “маҳсус ҳарбий амалиёт ” деб атаётган Украинадаги босқинчилик ҳаракатлари давомида тинч аҳоли нишонга олинганини рад этиб келади.

Украина сўнгги ҳафталарда Россия Эронда ишлаб чиқарилган Шаҳед-136 дронлари билан ҳужумлар уюштиргани ҳақида хабар берди.

20:21 17.10.2022

Белгороддаги ҳужумчилардан бири тожикистонлик экани айтилмоқда

Эҳсон Аминзода
Эҳсон Аминзода

Белгородда рус ҳарбийларига ҳужум қилган икки марказий осиёликнинг биттаси Ўзбекистон ватандоши экани ҳақидаги тахминлар тармоқларда пайдо бўлди. Бироқ бу маълумот бирор кўринишда ўз исботини топганича йўқ.

Айни пайтда ўша ҳужумчилардан яна бири Тожикистон ватандоши экани тахмини ҳам бор. Тожикистонлик 24 ёшли Эҳсон Аминзоданинг қариндошлари Россия расмийлари уни Белгород вилоятидаги полигонда ҳужум қилганлардан бири ўлароқ кўрсатаётганини айтишмоқда.

Қариндошларга кўра, Эҳсон 10 октябрь куни Москванинг “Люблино” метро бекати ёнида ғойиб бўлган, у Белгороддаги машғулот лагерида ўлганини эса 16 октябрда Россия расмийларидан эшитганлар.

Акаси Фирузнинг Озодлик тожик хизматига айтишича, Аминзода Эҳсон жорий йилнинг март ойида Россияга келганини ва ресторанда ишлаганини билдирган. Ўзи ҳам Москвада яшаб, ишлаётган Фируз укаси Россия фуқароси эмаслигини, лекин бу ерда қонуний ишлашга рухсатномаси бўлганини қўшимча қилган.

15 октябрь куни Белгород вилоятидаги машқ полигонида отишма юз берган эди. Натижада рус ҳарбийларидан 11 киши ўлиб, 15 киши жароҳатланган. Россия Мудофаа вазирлиги юз берган воқеани террорчилик хуружи деб атади ва ҳужум қилган икки киши отиб ўлдирилганини билдирди.

ОАВ маълумотига кўра, полигонда Брянск вилоятидан сафарбар қилинган, бироқ Украинага боришдан бош тортган аскарлар ҳам бўлган. Белгород ва Брянск губернаторлари эса ўлганлар орасида ўз вилоятлари турғунлари бўлганини инкор қилишмоқда.

Бироқ Нижегород вилоят раҳбари Глеб Никитин Белгород яқинидаги полигонда ўлганлар орасида нижегородлик кўнгиллилар бўлганини маълум қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG