Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:30

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

19:55 22.10.2022

Херсоннинг ишғолчи маъмурияти аҳолидан “зудлик билан шаҳарни тарк этиш"ни талаб қилди

Херсон вилоятининг Россия тарафидан тайинланган ишғолчи маъмурияти шанба куни вилоят маркази аҳолисидан “зудлик билан шаҳарни тарк этишни” талаб қилди.

Ишғол маъмуриятининг телеграм-каналидаги хабарда айтилишича, "Херсон фуқаролари ва фуқаролик бошқарувининг барча бўлинмалари ва вазирликлари бугун Днепрнинг чап қирғоғига ўтишлари керак". Бу чақирувга фронтдаги кескин вазият, ҳужум хавфининг кучайиши ва террорчилик ҳужумлари хавфи деб аталган. Хабарда Днепр орқали дарё қайиқлари кетадиган жой кўрсатилган.

Бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида Россия томонидан тайинланган маъмурият Херсон ва вилоятнинг ўнг қирғоқ туманлари аҳолисини чап қирғоққа, иложи бўлса, аннексия қилинган Қрим ва Россия вилоятларига кўчишга чақирмоқда. Бироқ, шаҳарни тарк этиш ҳақидаги қатъий талаб биринчи марта айтилди.

Ишғолчи ҳукумат Херсон вилоятини тарк этганларни вақтинчалик уй-жой билан таъминлашга ваъда берди. Босқинчи ҳокимиятнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда Днепрнинг ўнг қирғоғини бир неча ўн минглаб одамлар тарк этган, аниқ сони маълум эмас. Украина ҳукумати Россияни аҳолини депортация қилишда айбламоқда.

Узоқ вақт давомида - Украинанинг Херсон вилоятидаги ҳужуми фонида ҳам - маҳаллий Россия ҳукумати шаҳар хавф остида эмаслигини ва ҳужум тўхтатилишини таъкидлаган. Бу ҳафта риторика ўзгарди. Яқинда Украинадаги Россия қўшинларининг қўмондони этиб тайинланган генерал Сергей Суровикин Херсон шаҳри бўйича “қийин қарорлар” қабул қилиниши мумкинлигини айтди, шунингдек, аҳолини тарк этишга чақирди.

Украина телеграм-каналлари шанба куни Херсондаги деярли барча Россия муассасалари ёпилгани ҳақида хабар беришди. Маъмурият бундан ҳам олдинроқ кўчиб ўтди.

19:46 22.10.2022

Гладков: Шебекинода икки киши ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков шанба куни Шебекино шаҳрининг ҳужумга тутилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ва 10 дан ортиқ киши жароҳатланганини маълум қилди.

Айтилишича, отишма Украина томонидан амалга оширилган, губернаторнинг сўзларига кўра, шаҳарнинг фуқаролик объектлари зарар кўрган.

Аввалига губернатор беш нафар ярадор ҳақида ёзган, кейин 11 киши жароҳатлангани, улардан тўрт нафари оғир экани, кейин эса 2 киши ҳалок бўлганини қўшимча қилган. Губернаторнинг сўзларига кўра, шаҳарнинг бир қисми электр таъминотисиз қолган.

Маҳаллий Телеграм каналларида отишма натижалари, жумладан ёнғин ва вайрон бўлган бинолар акс этган видео пайдо бўлди.

15:07 22.10.2022

Россиянинг Украинадаги тажовузи оқибатида 430 нафар бола ҳалок бўлди

Россиянинг Украинадаги тажовузи оқибатида 430 нафар бола ҳалок бўлди, 818 нафари яраланди. Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси маълум қилди.

"2022 йил 22 октабрь тонг ҳолатига кўра, Украинада Россия Федерациясининг кенг кўламли қуролли тажовузи оқибатида 1248 нафардан ортиқ бола жабрланган. Вояга етмаганлар бўйича прокурорларнинг расмий маълумотларига кўра, 430 нафар бола ҳалок бўлган, 818 нафардан ортиқ бола жароҳатланган. Жабрланган болаларнинг энг кўп сони Донецк вилоятига тўғри келмоқда, бу ерда 417 бола, Харьковда - 260, Киевда - 116, Николаевда 77, Запорожьеда 69, Черниговда 68, Луганскда 64, Херсонда 57, Днепропетровск 31 бола жабрланган.

Бу рақамлар якуний эмас, чунки уларни фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилган жойларда аниқлаш имконсиз.

14:58 22.10.2022

Украина энерготизимлари яна ҳужумга тутилди

Шанба куни эрталаб Украинанинг бир қатор ҳудудлари Россия ракета зарбаларига учради.

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермакнинг айтишича, фуқаролик энергетика инфратузилмалари ракета ҳужумларига тутилган.

Бир қатор шаҳарларда, биринчи навбатда, Украина ғарбида, электр таъминоти узилган, сув ва алоқа тизими издан чиққан. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Хабар қилинишича, хусусан, вилоят марказлари Хмельницкий ва Ривна электр энергиясисиз қолган, Одесса, Кировоград, Волин вилоятларининг бир қатор туманларида ҳам электр энергияси йўқ.

Ривнага ракета ҳужуми акс этган видео тасвирларда шаҳар устидан қора тутун кўтарилаётгани кўринади.

Шаҳар мэри Александр Третьяк муҳим инфратузилма объектига зарба берилганини эълон қилди.

Шунингдек, Луцкка зарба берилди. Шаҳар мэри Игорь Полишчук энергетика объектлари ҳужумларга нишон бўлгани, шаҳарнинг бир қисмида электр энергияси узилганини айтди.

Львов, Одесса, Киев ва Черновцы вилоятида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳаракатга келган, бир қанча ракета уриб туширилган.

Украина президенти девони маслаҳатчиси Алексей Арестовичнинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Киевга учаётгани тахмин қилинган барча 5 та ракетани уриб туширган.

Киев мэри Виталий Кличко шанба куни эрталаб Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари пойтахт томон учаётган бир нечта рус ракеталарини уриб туширганини айтди.

Россия 10 октабрь куни Украина энергетика объектларига зарбалар берди. Ўша кундан бошлаб, деярли ҳар куни ҳаво ҳужумлари камроқ интенсивлик билан бўлса-да, тинмаяпти.

Украина энергетика вазири Герман Галушченконинг айтишича, Россия ҳужумлари оқибатида мамлакат энергетика инфратузилмасининг 30-40 фоизи зарар кўрган.

Украина энергетика соҳасига етказилган зарар миллиардлаб долларни ташкил этади.

Галушченконинг сўзларига кўра, Россиянинг энергетика объектлари ҳужумлари туфайли Украина 4000 мегаваттга яқин энергия салоҳиятини йўқотган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG