Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:37

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

16:32 27.9.2022

Россия Грузия билан чегарада кўчма ҳарбий комиссариат ташкил қилади

Россия-Грузия чегарасидаги “Юқори Ларс” назорат-ўтиш масканида тез орада кўчма ҳарбий комиссариат ташкил қилинади, дея маълум қилди Шимолий Осетия ИИВ.

Вазирлик қайд этишича, Россиядан Грузия томонга ҳаракатланаётган машиналар оқими анча катталашган, чегарадаги вазият жуда таранг деб баҳоланмоқда.

“Ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлар ва можароли вазият юзага келиши хавфини камайтириш мақсадида фуқароларга чегарадан пиёда ўтишга рухсат беришга қарор қилинди”, дейилади хабарномада.

Аввалроқ Россия ФСБнинг Шимолий Осетия Республикаси – Аланиядаги Чегара бошқармаси чегарадан ўтиш учун самокат ёки велосипед зарурлигини билдирган эди. Бу назорат-ўтиш маскани автомобилда ўтишга мўлжаллангани билан изоҳланган.

Бир оз олдин “Юқори Ларс” чегара маскани томон БТРда ФСБ ходимлари йўл олгани ҳақида хабар қилинган эди. Россия ФСБнинг Шимолий Осетия Республикаси – Аланиядаги Чегара бошқармаси бунга қуйидагича изоҳ берди: “БТР у ёққа блок-пост ўрнатиш учун эмас, турли кутилмаган вазиятларнинг олдини олиш, масалан, фуқаролар чегара масканидан ёриб ўтиб, бирон расмий қайдларсиз мамлакатдан чиқиб кетишига йўл қўймаслик учун юбориляпти. Ҳеч қанақаблокпост ўрнатилмайди... НЎМ одатдаги тартибда ишламоқда, чақирув ёшидаги эркакларнинг мамлакатни тарк этишига чеклов жорий этилмаган”.

Россия президенти Владимир Путин “қисман сафарбарлик” эълон қилган илк соатлардаёқ “Юқори Ларс” чегара масканида россияликларга тегишли автомобиллардан узун навбат ҳосил бўлган эди. Хабарларга кўра, навбатда бир пайтнинг ўзида 1,7 мингтадан 2,3 мингтагача автомобиль турган.

16:36 27.9.2022

Россия парламенти Путиннинг мурожаатига ҳозирланмоқда

Украинанинг Россия қўшинлари босиб олган ҳудудларида референдум ўтказганидан бир неча кун ўтиб – 30 сентябрда Владимир Путин Федерал йиғилишга мурожаатнома билан чиқиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости Россия парламентидаги манбасига таяниб хабар қилди.

Бу ҳақда “Вёрстка” нашри ҳам ёзди. Унинг манбалари Украинадан мустақиллик эълон қилган “ДХР” ва “ЛХР”, шунингдек Херсон ва Запорожье вилоятларини РФ таркибига қабул қилиш тўғрисида шартномалар имзоланиши мумкинлигини билдирган.

ТАСС агентлиги эса ўз манбаларига ҳавола берган ҳолда, 28 сентябрь куни – овоз бериш якунланган куннинг эртасига – Украинанинг босиб олинган ҳудудларини Россия таркибига қўшиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари Давлат Думаси муҳокамасига киритилишини хабар қилмоқда. Таъкидланишича, Дума ва Федерация кенгаши қонунларни 29 сентябрда қабул қилади. У ҳолда 30 сентябрда Путин аннексия ҳақида расман маълум қилиши турган гап.

2014 йилда Владимир Путин Федерал йиғилишнинг иккала палатаси ҳузурида чиқиш қилиб, Қрим билан Севастополь Россия таркибига қўшилганини эълон қилган, сўнгра бу тўғрида шартномалар имзоланган, шундан кейингина парламент тегишли қонунларни қабул қилган эди. Россия агентликлари ва “Вёрстка” нашри манбаларига ишонадиган бўлсак, бу гал аннексияни расмийлаштириш тескари тартибда амалга оширилади.

Украинанинг Россия назоратидаги ҳудудларида референдумлар 23 сентябрь куни бошланган бўлиб, бугун якунланади. Овоз берилаётган ҳудудларда мустақил кузатувчилар ва халқаро ОАВларнинг журналистлари мавжуд эмас. Айирмачилар ва босқинчи маъмурият вакиллари референдумда аҳолининг катта қисми иштирок этганини иддао қилмоқда. Украина ва Ғарб мамлакатлари референдумни майнавозчилик деб атамоқда.

20:08 27.9.2022

Патирарх Кирилл: Ҳарбий бурчини бажариш чоғида вафот этганлар гуноҳлари ювилади

Рус православ черкови раҳбари Украинага қарши урушда ҳарбий бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган россиялик аскарларнинг барча гуноҳлари ювилишини айтди.

Кирилл якшанба куни Переделкино яқинидаги Александр Невский номи билан аталувчи черковдан туриб ёлланганлар ҳақида шундай деди:

- Агар кимдир бурчига, қасамёдига содиқ қолиб, ҳарбий бурчини бажариш чоғида вафот этса, бу шубҳасиз ўз жонини қурбон қилиш билан баробардир. У бошқалар учун ўзини қурбон қилган бўлади. Биз ишонамиз, бу қурбонлик ўша инсоннинг қилган барча гуноҳларини ювади.

Патриарх Кирилл бу ҳақида Путин қисман сафарбарлик эълон қилганидан бир неча кун ўтиб гапирди. Эслатиб ўтамиз, патриарх Кирилл Россия президенти Владимир Путиннинг яқин маслакдоши ҳисобланади

20:10 27.9.2022

"Биз тайёргарликсиз урушга ташланяпмиз!"

Танк полкига сафарбар қилинганлар эса ҳарбий машқларсиз Украина ҳудудига юборилаётганини айтишмоқда.

“Первий отдел” нашри 1-танк полкида хизмат қилишга чақирилган исми ошкор этилмаган мана бу шахснинг видеомурожаатини эълон қилди.

- Бизга уруш зонасига жўнатилишдан олдин ҳеч қандай тайёргарлик бўлмаслигини расман айтишди. Полкнинг расмий командирлари бу маълумотни тасдиқлади. 29 куни бизни Херсонга юборишади. На отишни ўргатишди, на назариядан машқлар - ҳеч нарса йўқ.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG