Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:44

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

22:18 28.9.2022

Латвия Россия билан чегарада фавқулодда ҳолат жорий қилди

28 сентябрдан бошлаб Россияда эълон қилинган мобилизация муносабати билан Латвия ҳукумати Псков вилояти билан чегарадош ҳудудларда, шунингдек, аэропортлар, денгиз портлари, чегара ўтказиш пунктлари ва темир йўлда фавқулодда ҳолат жорий қилди.

Латвия-Россия чегарасидаги фавқулодда ҳолат уч ой давомида амал қилади.

"Ҳозирда Латвия ва Россия чегарасида вазият барқарор, осойишта ва қаттиқ назорат остида. Бироқ Россияда эълон қилинган сафарбарлик билан ўз мамлакатини тарк этишни хоҳловчи Россия фуқаролари сони сезиларли даражада ошди. Шу тариқа Латвия-Россия чегарасида ноқонуний муҳожирлар сонининг тез ўсиши хавфи мавжуд. Фавқулодда чораларнинг мақсади - бунга фаол тайёргарлик кўриш", дейлади Латвия ҳукумати расмий баёнотида.

Шунингдек, Латвия ҳукумати Россиядан фуқаролар оқимини камайтириш мақсадида Педедзе чегара ўтиш пунктини ёпишга қарор қилди ва чегара назоратини кучайтириш бўйича кўрсатма берди.

19 сентябр куни Латвиядан ташқари Литва, Полша ва Эстония Европа Иттифоқининг исталган давлатида берилган Шенген визаси билан Россия фуқароларининг киришига тақиқ жорий қилди. 21 сентябр куни Владимир Путин томонидан эълон қилинган “қисман” ҳарбий сафарбарликдан сўнг, мамлакат ташқи ишлар вазири Эдгар Ринкевич Латвия ҳарбий хизматдан қочишни хоҳловчи Россия фуқароларига гуманитар визалар бермаслигини ёки агар уларда Шенген виза бўлса, чегарани кесиб ўтишга рухсат бермаслигини айтди. У буни "хавфсизлик сабаблари" билан изоҳлади.

Бундан ташқари, Латвия Сейми иммиграция қонунчилигига Россия Федерацияси фуқаролари учун яшаш рухсатномаларини узайтириш шартларини қаттиқлаштирувчи, шунингдек, узоқ муддатли меҳнат визаларини олишга амалда тақиқ жорий қилувчи ўзгартиришларни маъқуллади.

06:32 29.9.2022

Россия 3 октябрда Украинанинг босиб олинган ҳудудларини аннекция қилиши мумкин

Россия Давлат думаси 3 октябрда навбатдан ташқари пленар йиғилиш ўтказади. Озодлик радиоси рус хизматининг билдиришича, мазкур йиғилишда Украинанинг босиб олинган ҳудудларини Россия таркибига қўшиб олиш, яъни аннекция қилиш масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда. Украина, АҚШ, Европа Иттифоқи ва қатор давлатлар аннекцияни тан олмасликларини эълон қилди.

23-27 сентябрь кунлари ўзини ЛХР, ДХР деб номлаб олган айирмачи ҳудудларда ва Херсон ҳамда Запорожье вилоятларининг Россия босиб олган ҳудудларида халқаро ҳамжамият “сохта” деб эътироф этган “референдум”лар ўтказилган эди. Босиб олинган ҳудудларга Москва томонидан тайинланган маъмурлар “овоз берганларнинг асосий қисми Россияга қўшилишга розилик бергани”ни иддао қилган.

06:55 29.9.2022

Москвада 30 сентябрь куни аннекцияни қўллаб-қувватловчи митинг ўтказилади

Москва марказида 30 сентябрь куни қатор кўчалар ва Кремль атрофидаги ҳудудлар ҳаракат учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда хабар берган Москва транспорт департаменти кўчаларнинг ёпилиши сабабларини айтмаган.

РБК Давлат думаси ва Москва мэриясидаги манбаларига таянган ҳолда, 30 сентябрда пойтахт марказида ҳокимият Украинанинг босиб олинган ҳудудларини Россияга қўшиб олиш борасида халқаро ҳамжамият тан олмаган “референдум”лар натижаларини қўллаб-қувватлашга бағишланган митинг ўтказишини хабар қилди. ТАСС митинг Қизил майдонда ўтишини ва унда президент Владимир Путин иштирок этишини ёзди.

Аввалроқ РИА Новости ўз манбаларига таянган ҳолда 30 сентябрда Путин Давлат думасида Украинанинг тўрт вилоятини аннекция қилинганини эълон этиши кутилаётганини хабар қилганди. Кремль ҳозирча бу хабарларга муносабат билдирмади.

07:19 29.9.2022

Украина Росгвардияни Гостомелда қатлиомни амалга оширганликда айбламоқда

Украина хавфсизлик хизмати, прокуратураси ва полицияси Кемерово вилояти ҳамда Красноярск ўлкасида хизмат қилган Росгвардия ходимларини Киев яқинидаги Гостомель шаҳрида қатлиомни амалга оширганликда айбламоқда.

Украина томонининг билдиришича, Россия бостириб кирганининг эртаси куни, яъни 25 февралда Росгвардиячилар «Киевни эгаллаш бўйича жанговар топшириқни бажара олмай» Гостомель шаҳрига чекинган. Улар Гостомелда олти соат давомида «эвакуация қилинаётган тинч аҳоли кетаётган автомашиналарни ўққа тутган». Украина бунинг исботи сифатида кузатув видеокамераларидан олинган видеоларни келтирмоқда.

Полиция отишмада тинч аҳолидан 11 киши, хавфсизлик хизмати эса 5 киши ҳалок бўлганини, бир неча киши яраланганини билдирмоқда.

Украина матбуоти қатлиомда айбланаётганлардан айримларининг исмларини эълон қилди. Украин матбуотининг ёзишича, улар Красноярск ўлкаси бўйича ОМОН командири Сергей Казеичев, унинг ўринбосари Сергей Вейкколлайнен, ОМОН ходимлари Никита Гадаев ва Алексей Малахаев, Красноярск ўлкаси бўйича Росгвардия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Олег Потопальскийдир.

Россия ҳукумати ва айбланувчилар бу хабарга ҳозирча муносабат билдирмади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG