Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:34

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

07:42 29.9.2022

АҚШ Украинага яна 18 та HIMARS ракета тизимини беради

АҚШ 28 сентябрь куни Украинани қурол билан таъминлаш доирасида 1,1 миллиард долларлик кўмак кўрсатилишини билдирди. Пентагоннинг билдиришича, ёрдам 18 та HIMARS ракета тизими ва унга керакли ўқ-доридан, 150 та зирхли техника, буксирлаш учун 150 та тактик транспорт воситаси ва Россия Украинада қўллаётган Эрон дронларидан ҳимоя қилувчи системалардан иборат бўлади.

AFPнинг хабар беришича, Россия Украинага бостириб кирган 24 февралдан то шу кунгача АҚШ украин армиясига 16 миллиард доллардан кўпроқ ҳарбий ёрдам кўрсатди.

Украина ҳарбий қўмондонлиги, хориж разведкалари ва ҳарбий экспертлар бир неча марта июль ойидан бери украин армиясига етказиб берилаётган HIMARS ракета тизимлари жанговар ҳаракатларга сезиларли таъсир кўрсатаётганини таъкидлашган. Украина ҳукумати урушда туб ўзгариш яратиш учун бу каби ракета тизимларидан яна 200 та зарур эканини билдирган.

16:39 29.9.2022

30 сентябрь куни Кремлда Украинанинг 4 вилоятини аннексия қилиш ҳақидаги ҳужжатлар имзоланади

30 сентябрь куни Кремлда “янги ҳудудларнинг Россия таркибига киритилиши” тўғрисидаги шартномалар имзоланади. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Бу ерда гап яқинда сохта референдумлар ўтказилмиш Украинанинг ишғол этилган Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳақида бормоқда. Украина ва Ғарб мамлакатлари ҳеч қачон бу аннексияни тан олмасликлари ҳақида билдиришган.

Маълумотларга кўра, Давлат думаси депутатлари жума куни соат 15.00 га Кремлга таклиф этилган. Песковнинг айтишича, ҳужжатлар имзоланишидан аввал Путин депутатлар олдида чиқиш қилади.

Шартномалар айирмачи ЛХР ва ДХР раҳбарлари ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларининг Москва томонидан тайинланган бошлиқлари билан имзоланади. Худди шу каби ҳолат 2014 йил март ойида кузатилган эди – ўшанда Путин депутатлар ва Федерация кенгаши аъзолари олдида чиқиш қилганидан кейин Қрим аннексиясига оид ҳужжатлар имзоланган.

19:20 29.9.2022

АҚШ “сохта” референдумлар учун Россияга янги санкция қўлламоқчи

АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс
АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс

АҚШ давлат департаменти Украинанинг босиб олинган ҳудудларида “сохта” референдумлар ўтказгани ортидан яқин кунларда Москвага иқтисодий санкциялар киритилишини билдирди.

“Қўшма Штатлар Россиянинг Украинанинг айрим қисмларини аннексия қилишга уринишларини ҳеч қачон тан олмайди. Биз иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан Россияга, унга ёрдам бераётган жисмоний ва юридик шахсларга янада кўпроқ босим ўтказиш учун ишлашда давом этамиз. Яқин кунларда уларга нисбатан қўшимча чоралар ҳақида эълон қиламиз”, деди АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс.

Оқ уй вакили Карин Жан-Пернинг айтишича, санкциялар Россия ичида ва ташқарисида аннексияни қўллаб-қувватловчи жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан жазо чораларини ўз ичига олади.

19:24 29.9.2022

Разведка: Россиядан бойлар ва ўқимишлилар қочмоқда

Сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг мамлакатни тарк этган россияликлар сони уруш арафасида Украина чегараларига келтирилган Россия ҳарбийлари сонидан кўп бўлиши мумкин. Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг сўнгги ҳисоботида шу ҳақда сўз борди. Сафарбарлик сабабли қанча россиялик чет элга жўнаб кетганини аниқ айтиш қийин. Бироқ урушга боришни истамай, хорижга жўнаб кетганлар сони, катта эҳтимол билан, Россиянинг 2022 йил февралда Украина чегаралари яқинига жойлаштирилган барча аскарлари сонидан кўп, дейилади ҳисоботда.

Разведка қайд этишича, мамлакатдан кетганларнинг катта қисмини ўзига тўқ ва ўқимишли фуқаролар ташкил қилади. Бунақа тоифадаги одамларнинг Россияни тарк этиши мамлакат ички иқтисодиётига жиддий таъсир қилади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG