Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:42

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

13:52 1.10.2022

Зеленский ҳарбий хизматга кузги чақирувни бекор қилди

Украина президенти Владимир Зеленский ҳарбий хизматга кузги чақирувни бекор қилди. Бу ҳақда Президент девони эълон қилган қарорда айтилади.

Ҳужжат билан 2021 йилги фармоннинг октабрдан декабргача муддатли ҳарбий хизматни ўташни назарда тутувчи моддалари бекор қилинган.

Шу билан бирга, Зеленский олий маълумотга эга бўлган ва ҳарбий хизматни ўтаганларни демобилизация қилишни кечиктирди.

Шу куни Владимир Путин Россия армиясига кузги чақирув тўғрисидаги фармонни имзолади. Улар 120 минг аскарни чақиришни режалаштирмоқда.

13:55 1.10.2022

Лимандаги рус қўшини тўлиқ қуршаб олинди

Бу ҳақда Украина Қуролли кучларининг 1-махсус бўлинмаси бригадаси ҳарбий хизматчиси, ҳозирда ўша йўналишда бўлинмаси жанг олиб бораётган Тарас Березовец "Настоящее Время" телеканалига маълум қилди.

Украина қуролли кучлари кеча тунда барча йўлларни тўсиб қўйди. Беш ярим мингга яқин рус аскари асирга олиниши мумкин. Улардан таслим бўлишлари сўралади.

18:18 1.10.2022

"Украина учун 18 та янги HIMARS" - АҚШ Киевга янги ёрдам пакетини эълон қилади

АҚШ келаси ҳафта Украина хавфсизлигига янги ёрдам пакетини эълон қилади, деди Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жэк Салливан.

Бу ҳақда Салливан Россияни Украинанинг бир қисмини аннексия қилиш бўйича “сохта” референдумини қоралаб қилган чиқишида, эълон қилди.

"Ушбу ҳафта бошида биз муҳим янги миллиард долларлик қурол пакетини эълон қилдик, у Украина қуролли кучларини келгуси йиллар давомида мустаҳкамлаш бўйича узоқ муддатли мажбуриятимиз доирасида Украина учун 18 та янги HIMARSни ўз ичига олади", - деди Салливан.

Украинада Зеленский Украина НАТОга тез аъзо бўлиш учун расман ариза берган, бунга Москва кескин қарши.

Салливаннинг матбуотга айтишича, Оқ уй НАТОнинг очиқ эшиклар сиёсатини қўллаб-қувватлайди.

18:22 1.10.2022

Украинанинг БМТдаги элчиси: Россия яккаланиб қолди

Украинанинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакили Москва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг АҚШ ва Албания томонидан киритилган резолюцияга вето қўйганидан сўнг, Россиянинг БМТда яккаланиб қолганини таъкидлади. Хитой, ўз навбатида, овоз беришда бетараф қолишни танлади.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Украина ҳудудининг 15 фоизини ташкил этувчи тўртта ҳудуд устидан Россия ҳукмронлигини эълон қилган эди – бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги Европадаги энг йирик аннексиядир. Бу ҳаракат Ғарб давлатлари ва ҳатто Россиянинг кўплаб яқин иттифоқчилари томонидан қатъиян рад этилди.

“Унинг резолюция лойиҳасига қарши кўтарилган ёлғиз қўли яна Россиянинг яккаланиб қолганини синовдан ўтказди”, деди Украинанинг БМТдаги элчиси Сергей Кислица.

“Путин элчиси Москвадаги хўжайинининг изидан борди, у ерда қўғирчоқ театри уюштирилди, яъни Россиядаги тажовузкор ва авантюристик режим яқин орада мағлубиятга учраганини инкор этиш мақсадида", дея қўшимча қилди Кислица..

Москванинг феврал ойида Украинага бостириб кириши ортидан Россияга дипломатик ҳимоя қилинган Хитой резолюциядан четлаштирилди, бироқ Украинадаги "кенгайтирилган ва кенгайган инқироз" ҳақида хавотир билдирди.

Хитойнинг БМТдаги элчиси Чжан Жун "барча давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги ҳимоя қилиниши керак", бироқ мамлакатларнинг "қонуний хавфсизлик хавотирлари" ҳам жиддий қабул қилиниши кераклигини таъкидлади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG