Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:34

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

20:41 2.10.2022

Украина қўшинлари Лиман шаҳрини тўла озод қилди

Лиман шаҳрида Украина ҳарбийлари тўла назорат ўрнатгани ҳақида президент Владимир Зеленский 2 октябрь куни эълон қилди:

“Соат 12:30да Лиман тўла тозаланди. Аскарларимиз, жангчиларимизга миннатдорчилик билдираман. Украинага шон шарафлар!”

Лиман президент Путин Украининг 4та вилоятини аннексия қилганини эълон қилганидан бир кун ўтиб озод қилинди. Британия Лиманнинг қайтариб олинишини Москва учун "муҳим сиёсий муваффақиятсизлик" дея атади.

Кеча Украина мудофаа вазирлиги Тwиттерда Лимандаги рус қўшинларининг “деярли барчаси” қуршовда қолгани ёки ўлдирилгани ҳақида хабар берганди. Россия Мудофаа вазирлиги эса кеча руч ҳарбийлари Лиманни тарк этгани ҳақида маълум қилган. Зеленскийнинг бугунги баёнотида Лимандаги рус ҳарбийлари тақдири очиқланмаган.

Украина армияси рус қўшинларини транспорт ва логистика маркази сифатида фойдаланилган Лимандан сиқиб чиқариши, урушни авж олдираётган Кремлга янги зарба бўлгани айтилмоқда.

Бу муваффақият Украина қўшинларининг Россия босиб олган ҳудудга янада ичкарироқ кириб боришига йўл очади.

20:46 2.10.2022

Путин Украинанинг 4 вилоятини аннексия қилиш тўғрисидаги қонунни Думага йўллади

2 октябрь куни Владимир Путин Херсон, Запорожье, Луганск ва Донецк вилоятларини аннексия қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Далат Думасига тақдим қилди.

Қонун лойиҳасига кўра, Россия таркибида иккита янги республика ва иккита вилоят пайдо бўлиши керак. Субъектларнинг номи конституциянинг 65-моддасининг биринчи қисмига киритилади, унда Россия ҳудудлари рўйхати келтирилган.

"ЛХР", "ДХР" деб номланган ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва иккита вилоят Россия қуролли кучлари таркибига киради.

Жорий йилнинг 31 декабрига қадар, Россия армияси назорати остидаги ҳудудларда Украина пул бирлигидан аҳоли пунктларида фойдаланиш мумкин, шундан кейин муомалада фақат рубл қолади.

Аннексия қилинган вақтда босиб олинган ҳудудларда яшаётганлар автоматик равишда Россия ватандошлигини олади. Украина ватандошлигини сақлаб қолиш истагидагилар бу ҳақда бир ой муҳлат ичида маҳаллий ҳокимликларни хабардор қилишлари лозим.

2 октябрь куни эрталаб Конституциявий суд аннексия ҳақидаги қарорларни ҳақиқий деб тан олди. Давлат Думаси президентнинг анексия бўйича қонун лойиҳасини 3 октабр куни кўриб чиқади. Бир кун кейин эса у Федерация Кенгашидан ўтиши керак. Шундан сўнг Путиннинг ўзи қонун лойиҳаси тасдиқлагач, у кучга киради.

07:08 3.10.2022

Россия Конституциявий суди аннексия тўғрисидаги шартномаларни қонуний деб топди

Суратда: Президент Владимир Путин ва Конституциявий суд раиси Валерий Зорькин.
Суратда: Президент Владимир Путин ва Конституциявий суд раиси Валерий Зорькин.

Россия Конституциявий суди президент Владимир Путин ва Украинанинг айримачи ҳудудлари ва босиб олинган ҳудудлар раҳбарлари ўртасида имзоланган аннексия шартномаларини қонуний деб топди.

30 сентябрда имзоланган мазкур шартномаларга кўра, Россия таркибига ДХР, ЛХР, Херсон вилояти ва Запорожье вилоятлари қўшиб олинади.

Конституциявий суд қарорида таъкидланишича, мазкур ҳудудларда 2026 йилнинг 1 январигача “ўтиш даври” жорий этилади. Путин бу ҳудудларни вақтинча бошқарувчи раҳбарларни тайинлайди.

3-4 октябрь куни Давлат думаси ва Федерация кенгаши аннекция шартномаларини тасдиқлаши кутилмоқда

Жаҳоннинг кўплаб давлатлари, жумладан, Украина аннексияни тан олмасликларини билдирганлар.

10:33 3.10.2022

Зеленский Херсонда яна икки аҳоли пункти озод этилганини билдирди

Украина президенти Владимир Зеленский украин армияси янги муваффақиятларга эришгани ҳақида билдирди. Унинг айтишича, Кривой Рогдаги 129 ҳудудий мудофаа отряди Херсон вилоятидаги Архангельское посёлкаси ва Миролюбовка қишлоғини озод этган.

Шу билан бир қаторда "Юг" қўшинлари қўмондонлиги Херсон вилоятида аҳоли пунктлари озод этилгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган хабарларни тасдиқламаган ва фуқароларни тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирган эди.

Аввалроқ Россия ва Украина томонидаги турли манбалар украин армияси Днепр дарёси бўйидаги Золотая Балка қишлоғини ва бу ердан ғарброқда яна иккита қишлоқни озод қилгани ҳамда жануб томонга муваффақиятли юришни давом эттираётгани тўғрисидаги хабарларни тарқатган эди.

Қўмондонлик расман тасдиқланмаган маълумотларнинг тарқатилиши украин армияси аскарлари ва мазкур ҳудудларда яшовчи тинч аҳоли ҳаётига таҳдид туғдириши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG