Подоляк: "Қрим кўприги, бу бошланиши"
Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михайло Подоляк Керч яқинидаги Қрим кўпригида содир бўлган портлаш ва ёнғин ҳақида фикр билдирди: "Қрим кўприги, бу бошланиши. Ноқонуний ҳамма нарса йўқ қилиниши керак, ўғирланган ҳамма нарса Украинага қайтарилиши керак, ҳамма нарса Украинага қайтарилиши керак. Россия томонидан ишғол қилинган ерлар озод қилиниши керак”, — деб ёзди Подоляк Твиттерда.
Бироқ украиналик расмий кўприкдаги портлашда Украинанинг иштирокини тан олиш сифатида талқин қилиниши мумкин бўлган тўғридан-тўғри баёнотлардан тийилди.
Портлаш 8 октябрь куни эрта тонгда содир бўлди.
Кўприкдаги ёонғин уч соат ичида ўчирилгани хабар қилинди. Тармоқларда тарқалган видеоларда кўприкка жиддий шикаст етгани кўринади.
Қримга қатновчи поезд ва автобусларга чипталар савдоси тўхтатилди
"Қримга поездлар учун чипталар савдоси тўхтатилди. Қримга ва ундан қайтадиган барча автобус қатновлари ҳам бекор қилинди", - дея хабар беради "База" нашри.
Бу холат Россиянинг жанубий ҳудудларини аннексия қилинган ярим орол билан боғлайдиган Қрим кўпригида портлаш ва ёнғин содир бўиши ортидан рўй бермоқда.
Запорижьедаги ҳужум қурбонлари сони 17 нафарга етди
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумотларига кўра, 6 октабрь куни Россия ракеталар билан ҳужумга тутган турар-жой биноларидан бирининг вайроналари остидан 13 кишининг жасади, жумладан бир бола топилган. Яна бир уй вайроналари остидан 4 кишининг жасади олиб чиқилган.
21 киши қутқариб олинди, улардан 12 нафари касалхонага ётқизилди, дейди расмийлар.
Қутқарув ишлари давом этмоқда.
"Укрпочта" Қрим кўпригидаги портлашга бағишланган марка чиқаради
“Укрпочта” Қрим кўпригидаги портлашга бағишланган расмий почта маркасини чиқариш ниятида.
Бу ҳақда Украина давлат корхонаси бош директори Игор Смилянский маълум қилди. У марка эскизларини, хусусан, "Титаник" филмидаги машҳур саҳнани пародия қилиб жойлаштирди.
Марканинг нархи, Смилианскийнинг сўзларига кўра, 18 гривна, тиражи - 7 миллион нусхади бўлади.