Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:40

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:32 2.1.2024

Киев ва Харьковга яна ракеталар ёғилди, Белгородда ҳам портлашлар

Киев ва Харьковда Россия ракета ҳужумларидан жабрланганлар сони юзга яқинлашди.

Украина Қуролли Кучлари Бош Қўмондони Валерий Залужний душман 99 та дрон ва ракета билан ҳужум қилгани, шулардан 72 таси йўқ қилинганини айтди.

Россия Украинага отган ракеталардан бири Воронеждаги қишлоққа тушган.

Украина президенти Владимир Зеленский The Economist журналига берган интервьюсида Путинда тинчликка интилиш аломатларини кўрмаётганини айтди.

Киев ва Харьковга ҳужум

Янги йилнинг иккинчи куни Украинанинг Киев ва Харьков шаҳарлари яна портлашлардан ларзага келди.

Россия Украинанинг бу шаҳарларига ўнлаб дронларни ёғдирган. Украина мудофаа кучлари учирилган дронларнинг аксари уриб туширилганини айтмоқда.

Киев мери Виталий Кличконинг айтишича, йўқ қилинган ракеталарнинг бўлаклари бир қанча туманларга, жумладан, турар-жой биноларига тушган.

Киев ва Харьковда Россия ҳужумидан 90дан ортиқ одам жабрланган.

Кличконинг айтишича, 2 январ куни Киевнинг Печерский туманида газ қувурлари шикастланган, пойтахтдаги бир қанча биноларда электр энергияси узилган.

Киевнинг Соломенский туманидаги кўп қаватли уйга шикаст етган. У ерда қутқарувчилар юздан зиёд кишини эвакуация қилган. Бир аёл вафот этган. Киевда жами 27 киши касалхонага ётқизилган.

Харьковда Россия ракета ҳужумдан 91 ёшли аёл ҳалок бўлган.

Украина қуролли кучлари қўмондони Валерий Залужний Украина осмонида душманнинг 99 та дрон ва ракеталари қайд этилгани, шулардан 72 таси йўқ қилинганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Украинага отилган ракеталар орасида 10та “Кинжал” ва 3 та “Калибр” қанотли ракеталари ҳам бўлган, уларнинг барчаси уриб туширилган.

Айни пайтда Украина шарқидаги 1, 4 миллион аҳолига эга Харков шаҳри ҳам Россия ракета зарбаларига учраган.

Бу шаҳарда ҳужумдан 40 дан ортиқ одам жабрлангани ҳақида хабарлар бор.

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, 31 декабрдан бери Россия Украина ҳудудига 170 га яқин ҳудкуш дронлар ва ўнлаб турли турдаги ракеталарни отган. Жами 96 киши яраланган, 4 киши ҳалок бўлган.

Украина энергетикларининг хабар беришича, қурбонлар ва вайронагарчиликлардан ташқари, Россиянинг Киевга ҳужуми оқибатида 260 минг истеъмолчи электрсиз қолган.

Россия президенти Владимир Путин 1 январь куни ярадор рус аскарлари билан учрашар экан ўз мамлакати қўшнисига қарши ҳужумларни “кучайтиришини” айтганди.

Путиннинг огоҳлантириши Россиянинг Украина билан чегарадош Белгород шаҳрининг ҳужумга тутилиши ортидан янгради.

30 декабр кунги Белгородга зарбалар оқибатида йигирмадан ортиқ одам ўлгани ва 100 дан ортиқ одамнинг яралангани хабар қилинганиди.

Россия 30 декабрдаги ҳужумда Украинани айблади.

Белгородда яна портлашлар

Айни пайтда Белгородда 2 январь куни ҳам портлаш овози эшитилди.

Маҳаллий аҳоли янги портлашлар бўлгани ҳақида хабар бермоқда - уларнинг сони камида 20 та бўлган.

Белгород губернатори тўртта ҳаво нишони урилганини айтмоқда.

"Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимимиз Белгород ва Белгород вилояти устида 4 та ҳаво нишони уриб туширди", деди Белгород вилояти раҳбари Вячеслав Гладков.

Вазият оғир. Вайронагарчилик ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда. Воқеа жойида тезкор ва фавқулодда хизматлар ишламоқда”, — дейилади расмий хабарда.

Россия Украинага отган ракеталардан бири Воронеждаги қишлоққа тушган

Россиянинг Воронеж вилояти Петропавловка шаҳрида 2 январь эрталаб кучли портлаш бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, қишлоққа Украинага отилган Россия ракетаси урилган.

Маҳаллий аҳоли томонидан кўплаб вайрон бўлган уйларнинг видеолари интернетга жойлаштирилмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 8: 38 да қишлоққа ракета тушган.

Украина манбаларига кўра, Петропавловка қишлоғида портлаган ракета Украинага самолётдан учирилган Россиянинг Х-101/555 русумли ракетаси бўлган.

Россия Мудофаа вазирлиги Петропавловка қишлоғидаги портлаш "ҳарбий учоқдан ўқ-дориларининг тасодифий чиқиши" билан боғлиқлигини айтмоқда.

Россия ҳарбийларига кўра, ҳодиса оқибатида олтита хусусий бино зарар кўрган. “Ҳодиса ҳолатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойида комиссия ишламоқда, зарарнинг моҳиятини аниқлаш ва уйларни тиклашга кўмаклашмоқда”, — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Зеленский: Россия “террорчи давлат”

Украина президенти Владимир Зеленский Россияни “террорчи давлат” деб атади. 1 январ куни The Economist журналига берган интервьюсида Зеленский Путинда тинчликка интилиш аломатларини кўрмаётганини айтди.

Зеленский таъкидича, Путин музокаралар олиб боришга интилаётганининг ҳар қандай белгиси унинг қўшинлари ва қурол-яроғлари тугаб бораётганининг белгиси холос.

Киев раҳбари, суҳбат чоғида ҳарбий стратегияси қандай бўлишига ҳам тўхталди. Зеленскийга кўра, бундан буён Украина қарши ҳужумларининг асосий йўналиши Қримдаги рус қўшинларининг кучини камайтириш бўлади.

1 январ куни Украинанинг порт шаҳри Одессага Россия учувчисиз учоқларининг ҳужуми оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, тўққиз киши яраланди.

Уриб туширилган дронларнинг қолдиқлар шаҳарнинг турли ҳудудларидаги турар-жой биноларига тушган ва бир нечта ёнғинларга сабаб бўлган.

"Ушбу ҳужум Украина Янги йилимизни нишонлаётганимизда содир бўлди. Одамлар байрам қилиш учун ўтиришларини яхши билган ҳолда, қандай ҳайвон бундай ишларни қилиши мумкин?"

Украина ҳарбийлари бир кечада Россия учувчисиз учоқларининг Одессага ҳужуми порт инфратузилмасини нишонга олганини ва зарба оқибатида порт терминалларидан бирида ёнғин чиққанини маълум қилди.

Ёнғин зудлик билан ўчирилгани ва қурбонлар йўқлиги айтилди.

Президент Владимир Зеленский янги йил муносабати билан қилган мурожаатида уруш иккинчи йилга яқинлашар экан, Украина жиддий қийинчиликларни енгиб ўтишда яна ҳам кучланганини таъкидлади.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, уруш украиналикларни Россия ҳужумларига қарши туриш ва қийинчиликларга, жумладан, электр токининг мутазам узилиши ва ракета ҳужуми таҳдидларига мослашишга ўргатган.

“Йилнинг асосий натижаси, унинг асосий ютуғи Украинанинг кучайганидир”, деди Зеленский ўз мурожаатида.

"Украина яшаяпти. Украина курашяпти. Украина олдинга силжияпти ва албатта ғалаба қозонади", деди Зеленский.

Путин Украинага қарши ҳужумларни кучайтиришини айтди

Путин 1 январ куни Москва вилоятидаги ҳарбий госпиталда қилган изоҳида 25 кишининг ҳаётига зомин бўлган Белгороднинг ҳужумга тутилишини “террор ҳужуми” деб атади ва Украинага қарши ҳужумларни кучайтиришга ваъда берди.

Путин Украинани тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга ҳужум қилишда айблади, шу билан бирга, Россиянинг Украинадаги турар-жой ва тинч аҳоли пунктларига ракета ва учувчисиз учоқлар ҳужуми уюштиргани ҳақидаги кенг далилларга қарамай, Москва фақат ҳарбий объектларни нишонга олганини даъво қилди. Киев Белгородга қилинган ҳужумга изоҳ бермади.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, 30-декабр шанба куни Укаринанинг Белгород вилояти марказига уюштирган зарбалари оқибатида 25 киши ҳалок бўлган, 45 киши яраланган.

Вилоят губернатори Вячеслав Гладковнинг айтишича, турар-жой бинолари вайрон бўлган.

Украина шимолига туташган Белгород вилояти ҳам Россиянинг бошқа чегара ҳудудлари сингари йил давомида дрон ҳужумларига учрага.

Россия Белгородга ҳужум ортидан БМТ йиғилишини талаб қилди.

Шанба куни Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишида БМТ бош котиби ёрдамчиси Холид Хияри уруш «эскалацияси ва тарқалишининг реал хавфи»дан огоҳлантирди.

Баъзи ғарб давлатлари вакиллари Путин Россияси урушнинг бумеранг эффектини ҳис қилмасдан иложи йўқлигини айтиб, Россия ғарбида инсонлар ракета ҳужуми остида қолиб ўлаётганига Путин айбдор эканини айтишди.

Путин эса ҳарбий хизматчилар билан бўлган кенг кўламли суҳбатда Украинадаги уруш Россия фойдасига ўзгараётгани, Москва можарога барҳам беришга умид қилаётгани, фақат ўз шартлари асосида бўлишини айтди.

18:45 1.1.2024

Янги йил кечаси Россия Украинани 90 та дрондан ҳужумга тутди

1 январга ўтар кечаси Украина ҳудуди 90 та "Шаҳед" дронларидан ҳужумга тутилди, улардан 87 таси уриб туширилди. Бу ҳақда Украина ҳарбий ҳаво кучлари хабар бермоқда.

Учувчисиз учоқ қолдиқлари қулаши оқибатида Одессада 15 яшар ўсмир ҳалок бўлган, яна уч киши куйиш асоратлари билан шифохонага ётизилган. Одесса вилояти маъмурияти раҳбари Олег Кипернинг маълум қилишича, камида уч турар-жой биноси, учта уй ва хўжалик бинолари шикастланган.

Львовда дрон ҳужумлари оқибатида Роман Шухевич мемориал музейида ёнғин юз берган. Львов мэри Андрей Садовийга кўра, музей буткул ёниб кетган.

Днепр вилоят маъмурияти раҳбари Сергей Лисакнинг маълум қилишича, вилоятдаги корхоналардан бирига дрон қулаши оқибатида корхона биносида ёнғин келиб чиққан. Яна бир дрон электр узатиш иншоотига урилиши оқибатида 1500 хонадон электрсиз қолган.

16:59 1.1.2024

Киевга ракета зарбасидан ўлганлар сони 28 кишига етди

29 декабрь куни Киевнинг Шевченков туманидаги омборга берилган ракета зарбасидан ҳалок бўлганлар сони 28 кишига етди. Бу ҳақда 1 январь куни эрталаб шаҳар маъмурияти раҳбари Сергей Попко маълум қилди.

Қидирув-қутқарув амалиёти давом этмоқда. 1 январь Киевда мотам куни деб эълон қилинган.

  • 29 декабрь куни Украина уруш бошланганидан буён энг қақшатқич ракета ҳужумига тутилди. Украин томонига кўра, Россия армияси "Шахед" дронлари, шунингдек, қанотли ва зенит ракеталарини ишлатган.
  • БМТ Хавфсизлик Кенгашининг аксар аъзолари Россия ҳужумини қоралади. Хитой вакили Украина можаросини дипломатик йўл билан ечишга чақирди. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя эса тинч аҳоли орасидаги қурбонлар Украинанинг ҳаводан мудофаа тизимининг иши эканини иддао қилди.

16:17 31.12.2023

Британия разведкаси: Россия армияси бу кетишда 2025 йилга бориб ярим миллион аскаридан айрилади

Агар жанглар шу темпда давом этадиган ва Россия қўмондонларининг уруш олиб бориш услуби сақланадиган бўлса, Россия армиясининг Украинага қарши урушдаги талафотлари 2025 йилга қадар 500 минг кишидан ошиб кетади. Буюк Британия ҳарбий разведкасининг янги ҳисоботида шундай дейилган.

Унда айтилишича, 2023 йилда Россия армияси талафотлари (ўлганлар ва ярадорлар) кунига ўртача 300 кишига ортган.

Британиялик ҳарбий таҳлилчиларга кўра, жанговар талафотлар кўрсаткичининг бу қадар ўсиши РФ қуролли кучларининг умумий деградацияси ҳамда уларнинг "сони кўп, сифати паст оммавий армия"га айланиши оқибатидир.

Ҳисоботда, шунингдек, янги профессионал ва замонавий ҳарбий қисм ва бўлинмалар яратиш ва эскиларини тиклаш учун Москвага камида 5-10 йил керак бўлиши урғуланади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG