Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:30

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:17 7.1.2024

Россия қўшинлари Запорожье вилоятининг 22 аҳоли масканини ўққа тутди

Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Юрий Малашкога кўра, ялпи ўт очиш ракета тизимлари ҳамда зарбдор дронлар билан жами 169 та зарба йўлланган.

Бундан ташқари, вилоятнинг фронтга яқин шаҳар ва қишлоқлари артиллериядан 126 марта ўққа тутилган.

“Турар жой бинолари вайрон бўлганига оид олтита хабар олдик. Аммо тинч аҳоли жабрланмаган”, дея қайд этган Малашко.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россия қўшинлари Украина жануби ва шарқига йўллаган 28 та зарбдор дрондан 21 тасини йўқ қилди, дея маълум қилмоқда Украина ҚК Ҳаво кучлари қўмондонлиги.

Айтилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Запорожье, Николаев, Одесса, Днепропетровск, Кировоград, Виннница ва Черкасск вилоятлари доирасида ишлаган. Ҳаводан бўлган ҳужумларни қайтаришга зенит ракета бўлинмалари ҳамда тезкор ўт очиш гуруҳлари жалб қилинган.

16:53 7.1.2024
Ukraine claims Kharkiv missiles appear to be North Korean-made
Ukraine claims Kharkiv missiles appear to be North Korean-made

Украина Харковга ҳужумда фойдаланилган ракеталар Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилганини даъво қилмоқда

Украина расмийлари бу борада тегишли далилларни тақдим этар экан, Россия шу ҳафта бошида Харков шаҳрига Шимолий Корея томонидан етказиб берилган ракеталар билан ҳужум қилганини таъкидламоқда.

"Эҳтимол, Россияга дўст бўлган давлатлардан бири бу ракеталарни русларга етказиб берган ёки ишлаб чиқарган. Бу Шимолий Корея бўлиши мумкин. Чунки Шимолий Корея ҳам дум қисми худди шундай ўхшаш ракетага эга. Бундан ташқари, Шимолий Корея ушбу ракетани «Искандар» ракетаси прототипи асосида ишлаб чиқарган”, деди Харков вилояти прокуратураси матбуот котиби Дмитрий Чубенко.

Ракета қисмларини текширган терговчилар ракета рус моделларидан визуал ва техник жиҳатдан фарқ қилади деган хулосага келди.

Ракетанинг диаметри русларникидан ўн миллиметрга каттароқ, симларнинг ўралиши ҳам ундаги ёзувлар ҳам бошқача дейди терговчилар.

Харковга шаҳрига ракета ҳужуми натижасида 2 нафар кекса аёл ҳалок бўлган, 62 нафар одам жумладан олти нафар бола яраланган ҳамда ўнлаб биноларга зарар етган эди.

Пайшанба куни Оқ уй АҚШ разведкасига таянган ҳолда Россия Шимолий Кореядан баллистик ракеталарни сотиб олгани ва ҳозирда Эрондан яқин масофага учувчи баллистик ракеталарни олиш бўйича иш олиб бораётганини билдирди.

16:48 7.1.2024

Белгородда яшовчи 100 дан ортиқ киши вақтинча яшаш масканларига кўчирилди

Бу ҳақда Старооскольск шаҳар округи маъмурияти бошлиғи Андрей Чесноков маълум қилди. Мулозимга кўра, маҳаллий маъмурият уларни барча зарур нарсалар билан таъминлаган.

Белгород шаҳрида яшовчилар Воронежга эвакуация қилингани ҳақида аввалроқ вилоят губернатори Александр Гусев маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, вилоятга бир нечта оила кўчиб келган.

Ўтган йилнинг охирида Белгородни ўққа тутиш кучайгани манзарасида маъмурият маҳаллий аҳолига кўчишни таклиф қилгани ҳақида 5 январ куни маълум бўлган эди. Ўшанда Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков Старий Оскол ва Губкинода вақтинчалик истиқоматгоҳлар ташкил этилишини айтган.

Белгородга энг катта ҳужум 30 декабр куни содир бўлди. Ўшанда 25 киши ўлиб, 100 дан зиёд киши яраланди. “Украинская правда”нинг махсус хизматлардаги манбаси гўё Украина ҚК ҳарбий объектларни нишонга олганини, бироқ Россия ҲҲМ кучларининг нўноқлиги туфайли ракета бўлаклари шаҳар марказига қулаганини билдирган.

Белгородга ҳужум Россия қўшинлари 29 декабрда Украина ҳудудини ёппасига ўққа тутиши манзарасида юз берди. Зарбалар оқибатида мамлакатнинг турли ҳудудларида 40 га яқин тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензя “Украина ҲҲМси тўғри ишлаганида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлмаслиги мумкин эди”, дея иддао қилган.

16:46 7.1.2024

Зеленский Ғарб мамлакатларини Россиянинг чет элда музлатилган 300 млрд долларлик активларини Украинага беришга чақирди

Президентга кўра, бу Россияни “агрессия учун товон тўлашга” мажбур қиладиган одилона қадам бўлур эди.

“Бу дунёдаги барча потенциал босқинчиларга “ўзга давлатга қилинган ҳужум фойда келтирмайди, агрессор охир-оқибат товон тўлашга мажбур бўлади”, деган тўғри мужда берган бўларди”, деб ёзди Зеленский Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Аввалроқ FT сўнгги ҳафталарда АҚШ сиёсатчилари хусусий суҳбатларда музлатилган Россия активлари борасида қатъийроқ позицияга ўтаётгани ҳақида ёзган эди.

Ушбу масала Россиянинг Украинага босқинига икки йил тўлиши муносабати билан ташкил қилиниши кутилаётган “Катта еттилик” раҳбарлари учрашувида муҳокама қилиниши мумкин.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG