Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:22

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:05 31.1.2024

Надеждин Путиннинг асосий рақибига айланиши мумкин

Борис Надеждин Марказий сайлов комиссиясига Россия президентлигига ўз номзодини қўллаб-қувватловчи имзоларни олиб келди.

Унга кўра, 120 дан ортиқ шаҳарда имзо тўпланган, жами 208 минг имзо тўпланган, шундан 105 минг нафари Марказий сайлов комиссиясига олиб келинган.

"Бу имзолар шу ерда. Хайр-эҳсон қилган барчага раҳмат. Россия тарихида президентликка номзоднинг сайловолди ташвиқоти бутунлай хайр-эҳсонга асослангани ҳеч қачон бўлмаган", деди номзод.

Марказий сайлов комиссияси 10 кун ичида Надеждинни президентлик сайловида номзод сифатида рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.

Борис Надеждин - Давлат Думасининг собиқ депутати ва Россия Марказий сайлов комиссияси Россия президентлигига номзод бўлиш учун зарур имзоларни тўплашга рухсат берган ягона урушга қарши номзод. У керакли 100 минг имзо тўпланганини маълум қилди, бироқ йиғиш давом этмоқда.

Унинг бобоси Борис Борисович Надеждин (1905-1961) - совет ўзбек бастакори, Тошкент консерваторияси доценти, 1930-йилларда КПСС Марказий Қўмитаси рухсати билан Ўзбекистон ССРга жуда машҳур бастакор сифатида юборилган. Ҳозир Тошкентда унга ҳайкал ўрнатилиб, мусиқа мактабига унинг номи берилган. Президентликка номзод Надеждин эса 6 ёшида Москва вилояти Долгопрудний шаҳрига ота онаси билан кўчиб ўтган.

Надеждин Россия президентлигига номзодини қўйиш сабабларини бундай тушунтирди:

"2-3 ой олдин мен “Надеждин манифести” деб номланган матнни ёзгандим. У ерда шундай гаплар ёзилган: “Мен амалдаги президентнинг принципиал мухолифи сифатида сайловга кетяпман. Махсус ҳарбий амалиётни бошлаб Путин фалокатли хатога йўл қўйди". Мана сизга жавоб".

Шу билан бирга, кузатувчилар Надеждин Кремл томонидан келишилган, Путиннинг навбатдаги қайта сайланиш кампаниясига ишонч бағишлаш учун кўрсатилган номзод эканлигини таъкидладилар ва "Ягона Россия"нинг праймеризларида қатнашганини эсладилар.

18:59 31.1.2024

ISW: Россия Купянск томон ҳужумини давом эттирмоқда

Америка урушни ўрганиш институтининг (ISW) сўнгги шарҳида айтилишича, Россия Купянск томон ҳужумини давом эттирмоқда. ISW таҳлилчилари, шунингдек, Украина Қуролли кучлари Донецк вилоятидаги Горловка шимоли-ғарбида илгари йўқотилган позицияларини тиклагани ҳақида хабар беришди. Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, кечаси Россия армияси Украинадаги нишонларга 20 та дрон ва учта баллистик ракета отган. Улардан 14 та Шаҳед дрони отиб туширилган.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган маълумотларни мустақил манбалардан тезкор тасдиқлаш имконига эга эмас.

18:56 31.1.2024

Россия Харков вилоятидаги Табаевка аҳоли пунктини ўз назоратига олганини эълон қилди

Украина эса ўтган 24 соат ичида рус ҳарбий хизматчилари ва техникаларига ҳужум қилганини билдирди.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучларининг Купянск йўналишидаги учта ҳужумини ва Запороже йўналишидаги олтита ҳужумини муваффақиятли қайтарганини маълум қилди. Россия Харков вилоятидаги Табаевка аҳоли пунктини ўз назоратига олганини эълон қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, рус армияси битта ҲИМАРС ракетаси ва 34 та дронни уриб туширган.

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби ўтган сутка ичида фронтда 51 та жанг бўлиб ўтганини билдириб, украин қўшинлари рус аскарлари, қурол-яроғ ва ҳарбий техникалари жойлашган 14 та ҳудудга зарба берганини маълум қилди.

Шунингдек, украин қўшинлари артиллерия ёрдамида Россиянинг иккита ҳаво мудофаа тизими ва электрон уруш ускуналарига ҳужум қилган.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган маълумотларни мустақил манбалардан тезкор тасдиқлаш имконига эга эмас.

23:10 29.1.2024

БМТ Халқаро суди ҳафта охирида Украинанинг Россияга қарши аризаси бўйича ҳукм чиқаради

Ҳаагадаги БМТ Халқаро суди жорий йилнинг 2 февраль куни Украинанинг Россияга қарши даъво аризаси бўйича дастлабки ҳукмини эълон қилади. Бу ҳақда Халқаро суд матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Украинанинг мазкур аризаси Россиянинг Киев томонидан “Донбассдаги рус миллатига мансуб аҳоли геноцид қилингани”га оид иддао билан боғлиқ. Донбассда гўё Украина расмийлари томонидан амалга оширилаётган жиноятлар Россия учун 2022 йил февралида Украинага бостириб кирилишини оқлаш учун асосий баҳоналардан бири бўлган.

Украинанинг Россияга қарши шикоят аризаси БМТ Халқаро судига 2022 йилнинг 26 февралида топширилган. Унда Киев суддан геноцид тушунчасини бузиб талқин қилгани учун Москвани жавобгарлика тортишни сўраган.

“Россия Федерацияси ёлғондан Украинанинг Луганск ва Донецк вилоятларида геноцид ҳолатлари бўлганини иддао қилган ҳамда шу асосда “Донецк халқ республикаси” ва “Луганск халқ республикаси”ни тан олган, кейин эса Украинага қарши “махсус ҳарбий амалиёт” эълон қилган”, дея таъкидларган Киев аризасида.

2022 йилнинг 3 октябрида Россия Федерацияси бу иш юзасидан ўзининг дастлабки эътирозларини тақдим этиб, мазкур шикоятни Халқаро суд кўриб чиқиши мумкинлигини шубҳа остига олган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG