Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 04:29

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:22 27.12.2022

"Инсоният Марсни кўзлаётган пайтда, руслар Бахмутни эгаллаш орзусида"

Кеча Украина қўшинлари Донбасс фронти атрофидаги Россия позицияларини ўққа тутди.

"Инсоният Марсни қандай қилиб яшаш учун яроқли ерга айлантириш ёки Ойга учиш ҳақида ўйлаётган бир пайтда бу ерда руслар "Бахмут"ни эгаллаш ҳақида бош қотирмоқда», деди Вахтанг исмли украин ҳарбийси.

Россия кучлари август ойидан бери Донецк вилоятидаги саноат шаҳарчаси Бахмут учун курашиб келмоқда.

Бахмут Россия билан шиддатли жанглар марказига айланди. Жанглар минглаб аскарларнинг ўлимига сабаб бўлди.

Украина президентининг маслаҳатчиси Россияни Бахмутни “бутунлай вайрон қилишда” айблаб, Киевни Россия билан тинчлик музокараларини ўтказишга чорлаётганларни танқид қилди.

18:26 27.12.2022

Зеленский: Украинада 9000000 одам электрсиз ўтирибди

Владимир Зеленский ҳозирда Украина бўйлаб қарийб тўққиз миллион одам электр таъминотисиз кун кечираётганини билдирди:

"Кўпроқ одамларни энергия билан таъминлаш учун Рождество кунида ҳам ишлаган энергия корхоналари ва барча таъмирлаш бригадаларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Албатта, энергия танқислиги сақланиб қолмоқда. Бугун кечқурунги ҳолатга кўра, Украина бўйлаб тўққиз миллионга яқин одам элeктр энергиясиз яшамоқда"

Россия октябр ойидан бери Украинанинг энергетика инфратузилмасига дрон ва ракеталар билан зарба бериб келмоқда. Москва бунга Киевнинг жанговар қобилиятини пасайтириш эканлигини рўкач қилмоқда. Украина эса ҳужумлардан ҳарбий мақсад эмас, аксинча, қишда тинч аҳолини совуқда қолдириш кўзланганини ва бу шубҳасиз уруш жинояти эканлигини айтиб келади.

Расмийларга кўра, ҳозирда Украинанинг беш вилояти ва пойтахт Киевда энергетика бўйича фавқулодда чекловлар жорий этилган.

20:07 28.12.2022

Икки пенсионер ҳарбий комиссариатга ўт қўйди

Москвада эр-хотин пенсионерлар ҳарбий комиссариат биносини ёқиб юборишга уринишди.

“Подъем” телеграм-канали хабарига кўра, Москва вилоятининг Подольск шаҳрида 70 ёшли эркак военкомат биноси олдига бир канистра бензин билан келиб, латтани бензинда намлаб, уни ойнага ёпиштириб, ёқиб юборган. Унинг 76 ёшли рафиқаси эса ҳодисани видеотасвирга олиб турган.

Пенсионерлар воқеа жойида қўлга олинган, ўт ўчирилган, ҳодиса чоғида эса ҳеч ким жабрланган эмас.

Украина уруши бошланганидан бери Россиянинг турли шаҳарларида ҳарбий комиссариат ва маъмурият биноларига ҳужумлар сони кўпайган.

Россия Қуролли кучлари Бош штаби военкоматларга ўт қўйиш ҳодисалари террор хуружи сифатида баҳоланиши ва бу ишда айбдор деб топилганлар 15 йилгача қамалиши мумкинлиги ҳақида баёнот ҳам тарқатган.

20:15 28.12.2022

Олигарх Алишер Усмоновнинг 50 млн долларлик мулк ҳибсга олинган

Украинада Россия президенти Путинга яқин кўрилган асли ўзбекистонлик олигарх Алишер Усмоновга тегишли тақрибан 50 млн долларлик мулк ҳибсга олинган.

Бу ҳақда хабар қилган Украина Хавфсизлик хизматига кўра, мамлакатнинг денгиз портлари ҳудудида экспортга чиқариладиган 160 тонна рудаси бўлган яширин омборлар топилган.

Расмий хабарда бу юкларни россияликлар томонидан маҳаллий металлургия ва ҳарбий-саноат комплекси эҳтиёжлари йўлида ишлатилиши учун қонунга зид равишда Россияга олиб чиқиб кетиш режалангани қайд қилинган.

Украина Хавфсизлик хизматига кўра, бу юк Кремлдаги ҳарбий-сиёсий раҳбариятга яқин бўлган асли ўзбекистонлик Алишер Усмонов ширкатига тегишли экани аниқланган.

Ҳозирча Алишер Усмонов томони бу хабарни бирор кўринишда изоҳламади.

Путин Украинага уруш бошлаганидан бери Алишер Усмонов бир неча марта санкцияга тушди, унинг уруш сабаб юзлаб миллион доллар зарар кўргани айтилади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG