Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:40

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:00 4.1.2023

Путин янги гипертовушли қанотли ракета билан жиҳозланган ҳарбий кемани океанга чиқарди

Россия президенти Владимир Путин бугун гипертовушли “Циркон” қанотли ракеталари билан жиҳозланган фрегатини Атлантика океанига кузатди.

"Мен биринчи навбатда ушбу ноёб қурольни (Циркон гипертовушли қанотли ракета) ишлаб чиққан ва ишлаб чиқаришни бошлаган мудофаа саноати мутахассисларига миннатдорлик билдирмоқчиман. Юқорида айтиб ўтганимдек, бу қурольнинг тенг келадигани йўқ. Ишончим комил, бу қудратли қуроль Россияга (ўзини) эҳтимолий ташқи таҳдидлардан ишончли ҳимоя қилиш имконини беради ва давлатимиз миллий манфаатларига хизмат қилади”, деди Россия Президенти Владимир Путин,

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Горшков ҳарбий кемаси Атлантика, Ҳинд океани ва Ўрта ер денгизи томон йўл олишини билдирди.

Бугун Украина разведкаси раҳбари Кирилл Будановнинг билдиришича, аслида Россия қурол яроғлари кескин камайган ва улар асосан Эрондан арзон Шаҳид дронларини сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

20:04 4.1.2023

Украина Бош штаби: 2 январда Россия Федерациясининг 260 нафаргача ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган ва яраланган

Украина Бош штаби маълумотига кўра, ўтган сутка давомида Россия ҳарбийлари Украина ҳудудига 7 та ракета ва 18 та авиация зарбалари йўллаганлар, шунингдек реактив ялпи ўт очиш тизимлари орқали 85 та ҳужум уюштирганлар. Бу зарбалар асосан Донецк вилоятининг Краматорск шаҳрига ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларига тўғри келган. Тинч аҳоли орасида ярадорлар бор, аммо улар сони очиқланмаган.

Украина ҚК Бош штаби ўтган суткада украин армияси йўллаган зарбалар ҳақида ҳам маълумот берди. Хусусан, 12 та авиация ҳужуми натижасида Россия армиясининг зенит-ракета марралари йўқ қилингани айтилмоқда. Украинанинг ракета ва артиллерия кучлари, шунингдек, Россия қўшинларининг иккита бошқарув масканига, ўқ-дори омборига ва аскарлар қароргоҳларига ҳам зарба берган.

Бош штаб ҳисоботига кўра, “2 январдаги ҳужумлар натижасида душманнинг Токмак, Мелитополь, Бердянск, Пологи ва Васильевка аҳоли масканларидаги кучларига жиддий талафот етказилгани ўз тасдиғини топган: 2 ўқ-дори омбори, турли русумдаги 10 тагача ҳарбий техника, 2 та ҳарбий қароргоҳ яксон этилган – Россия Федерациясининг 260 нафаргача ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган ва яраланган”.

21:15 5.1.2023

"Россия ҳалок бўлган аскарларнинг ҳақиқий сонини яширишга ҳаракат қилмоқда"

Украина Мудофаа вазирлиги қошидаги махсус бўлинма сентябрь ойида Россия кучлари сиқиб чиқарилган Харков вилоятидан ҳалок бўлган рус аскарлари жасадларининг қолдиқларини топди.

"Юрист" лақабли ҳарбий хизматчининг айтишича, Россия армияси жангчиларнинг ҳақиқий шахсини яширишга уринган ҳамда жасадлардан барча хос белгиларни олиб ташлаган.

Унинг таъкидлашича, Россия жасадлардан нишонларни олиб ташлаш орқали ҳалок бўлган аскарларнинг ҳақиқий сонини яширишга ҳаракат қилган:

"Россия армияси ҳалок бўлган рус аскарлари жасадларидан шахсни тасдиқловчи, қайси ҳарбий бўлинмадан эканини кўрсатувчи барча нишон, ҳужжатларни олиб ташлаган. Бу ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига товон тўлашнинг олдини олади”.

Россия президенти Владимир Путин 3 январь куни Украинада ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига 5 миллион рубль (68500 АҚШ доллари) товон пули тўлаш ҳақидаги фармонни имзолади.

Украина расмийлари Путин навбатдаги оммавий сафарбарликни режалаштираётганини, сафарбарлик вақтида Россия чегаралари ёпилиши мумкинлигини айтиб келмоқда.

21:22 5.1.2023

Украина "Патриот"ни кутмоқда

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба "Патриот" ҳаво мудофаа тизимининг биринчи партияси “имкон қадар тезроқ” Украинага етказилишини кутаётганини билдирди:

"Биз ўтган йилни Украинани Американинг Патриот ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлаш бўйича инқилобий келишув билан якунладик. Украина ва АҚШ раҳбарлари Владимир Зеленский ва Жо Байден бунга ўзаро келишиб олишди. Биз АҚШнинг бу қадамини жуда қадрлаймиз ва сабрсизлик билан Патриот тизимлари тезроқ етказиб берилишини кутяпмиз”.

"Патриот" биринчи марта 1980 йилларда фойдаланилган "ер-ҳаво" синфидаги бошқариладиган ракета тизимидир. Унинг ёрдамида самолётлар, қанотли ракеталар ва қисқа масофали баллистик ракеталарни нишонга олиш мумкин.

Кулеба "замонавий ракетага қарши мудофаа тизимлари" Киев учун танклар, артиллерия тизимлари ва ўқ-дорилар билан бир қаторда бирламчи зарурат бўлиб қолаётганини таъкидлади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG