Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:26

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:28 16.1.2023

Доғистонлик аскарлар Украинада жанг қилишдан бош тортди

Доғистондаги 136-мотоўқчилар бригадасининг шартнома бўйича ҳарбий хизматчилари Украинада жанг қилишдан бош тортиб, бригаданинг Буйнакскдаги доимий базасига қайтишди.

Кавказ.Реалии сайти қўлга киритган суд материалларига кўра, ҳарбий хизматчи Заур Батирханов 2022 йилнинг март ойида фронтга жўнатилган.

Қўмондонлик тақдим этган ҳужжатларда Батирханов ва унинг бир неча хизматдоши, “махсус вазифаларни бажариш учун хизмат сафарида бўлган пайтида ўт очиш марраларини эгаллаш ҳақидаги буйруқни бажаришдан бўйин товлаган”и қайд этилган.

Батирханов билан бирга Украинадан қайтган ҳарбийлар аниқ сони очиқланмаган. Батирхановнинг ўзи қўпол интизомий қоидабузарликда айбланиб, ҳарбий хизматдан бўшатилган.

Аввалроқ Росгвардиянинг Қабирдин-Болқориядаги ходимлари, владикавказлик шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар, Краснодардаги “Пластун” номли “омончилар” ротаси ходимлари ва бошқалар Украинада жанг қилишдан бош тортгани хабар қилинган эди.

Ҳуқуқ фаоллари жанг қилишни истамаган россиялик ҳарбийлар “ДХР” ҳудудидаги авахталарда сақланаётганини айтишади.

20:29 16.1.2023

Москванинг бир неча туманида ҳаво ҳужумидан мудофаа комплекслари жойлаштирилди

Бу ҳақда The Village нашри, шунингдек SOTA ва “ЧТД” телеграм-каналлари хабар қилмоқда.

Улар маълумот тасдиғи сифатида жойлаштирилган ҳарбий техникалар фотосуратларини эълон қилишган. Суратлардан бирида Тимирязев номидаги қишлоқ хўжалиги академиясининг тажриба даласида турган С-400 зенит-ракета комплекси акс этган.

Ушбу комплекслардан иборат яна битта батарея “Сокольники” ва “Лосиний остров” истироҳат боғлари орасига, турар-жой бинолари яқинига жойлаштирилган. “ЧТД” телеграм-канали манбасига кўра, С-400 Москва вилоятининг Шёлково мавзесидаги ҳарбий аэродромни қўриқламоқда.

Шунингдек, Коптевда ҳамда Рублёво-Успенский шоссеси яқинида ҳам ҳарбий техникалар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар бор.

Москва маъмурияти ва Мудофаа вазирлиги пойтахтда ҲҲМ комплекслари жойлаштирилгани тўғрисида бирон баёнот берган эмас, расмийлар ОАВларда чиққан маълумотни ҳам изоҳсиз қолдиришмоқда.

20:30 16.1.2023

Вахтанг Кикабидзе 84 ёшида вафот этди

Россиянинг Украинага босқинини муттасил қоралаб келган таниқли грузиин актёри, қўшиқчи, режиссёр ва жамоат арбоби Вахтанг Кикабидзе 84 ёшида вафот этди.

Актёрнинг касаллик ортидан вафот этгани айтилди. 1980 йилда Грузияда халқ артисти унвонига сазовор бўлган Вахтанг Кикабидзе ўтган асрнинг 70-йилларида режиссёр Георгий Данелия фильмларида ўйнаган роллари ва эстрада саҳнасидаги чиқишлари билан собиқ СССР бўйлаб танилганди.

Айниқса, машҳур “Мимино” фильмидаги роли орқали уни ўзбек томошабинлари ҳам яхши таниган.

Кикабидзе Қрим аннексиясини ҳам, Россия қўшинларининг 2022 йил февралида Украинага бостириб киришини ҳам қоралаб чиққан.

2008 йилдаги Россия-Грузия урушидан буён Россияда чиқиш қилмаган. Ўтган йилги интервьюларидан бирида Кикабидзе “агар ҳеч бўлмаганда 20 ёшга кичик бўлганимда, қўлимга милтиқ ёки автомат олиб, қардош мамлакатни ҳимоя қилишга борган бўлардим”, деган эди.

20:30 16.1.2023

Беларусь “Вагнер ХҲШ”га ўхшаш ўз хусусий ҳарбий ширкатини ташкил қилмоқда

Бу ҳақда Светлана Тихановскаянинг Бирлашган ўтиш ҳукумати мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича аъзоси Валерий Сахашчикка таянган ҳолда Deutsche Welle хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, беларус ХҲШ катта эҳтимол билан “ГардСервис” номли хусусий қўриқлаш фирмаси негизида тузилмоқда. Кадрларни топиш ва тайёрлаш бир неча ойдан бери давом этяпти. Беларусь “спецнази” зобитлари бир неча полигонда “ГардСервис”нинг мингдан зиёд ходимига махсус ҳарбий таълим бераётир.

Улар орасида махсус амалиёт кучлари ҳамда Беларусь кучишлатар идораларининг собиқ офицерлари, прапоршиклари ва аскарлари бор. Сахашчик улар кейинроқ урушда ёки разведка-қўпорувчилик амалиётларида қўлланиши мумкин, деб ҳисоблайди:

“Мендаги маълумот Валерий Сахашчикникидан бир оз фарқли. “ГардСервис” аслида Лукашенко оиласининг тижорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг яқин дўсти ва эски улфати Виктор Шейман томонидан таъсис қилинган. Бу ишларнинг тепасида айнан Виктор турибди…

Биринчидан, Путин Лукашенкодан Украинага қўшин киритишни талаб қилганига биронта ҳам далилимиз йўқ. Мен билишимча, Путин беларус қўшинларига реал жанговар куч деб қарамайди. Улар Беларусда сон-саноқсиз расмий-норасмий жосусларига эга: украинлар билан жанг қилишга беларусларнинг ҳуши йўқлигини, Украина ҳудудига йўлланган тақдирда ихтиёрий асирга тушишини ёки, энг ёмони, Украинага тарафига ўтиб кетишини жуда яхши англашади. Путин буни жуда яхши билади. Шу боис беларусларга доимий ротациялар, машқлар ўтказиш билан ахборот босими уюштириш вазифаси юкланган. Бу ҳам оз эмас, албатта. Украинанинг кам деганда 15-20 минг аскари шу тариқа шимолий йўналишда “кишанлаб қўйиляпти...”

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG