Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:33

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:31 16.1.2023

"Челленжер 2" танкларининг аҳамияти нимада?

Шу кунда жамоатчилик эътибори, НАТО давлатлари орасида биринчилардан бўлиб Буюк Британия Украинага етказиб берадиган - Ғарб намунасидаги "Челленжер 2" танклари бўлмоқда.

"Челленжер 2" русумидаги 14 танкдан иборат эскадрон яқин орада Украинадаги жанг майдонига йўлланиши расман тасдиқланди.

“Челленжер 2” жанговар танки - танклар ва зирҳли транспорт воситаларини йўқ қилишга мўлжалланган махсус техника ҳисобланади. Мазкур ҳарбий транспорт атиги икки йил аввал НАТО машғулотларида синовдан ўтказилган.

Украина армияси, ҳозирги жангларда асосан Совет даврида ишлаб чиқарилган эски танклар ва Россия армиясидан тортиб олинган танклардан фойдаланмоқда.

Президент Зеленский, анчадан бери иттифоқчи давлатлардан замонавий танкларни сўраб келаётди.

Москва Ғарб танкларининг жанг майдонига ташланишини - урушни авж олдириш истаги сифатида қабул қилишини айтган. Бундан ташқари, НАТО бу можарога тўғридан-тўғри аралашишни истамаётир.

Январда Германия, АҚШ ва Франция Украинага АМХ-10 RC енгил танклари, Marder ва Bradley жанговар машиналарини етказиб беришни ваъда қилди.

“Оғир қуроллар етказиб бериш бўйича яқинда берилган ваъдалар жуда муҳим. Тез орада улар янада кўпайишини кутаман”, деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Германиянинг Handelsblatt нашри билан суҳбатда.

Бу сўзлар Украинани қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган Рамштайн форматидаги навбатдаги учрашув арафасида айтилди.

“Биз урушнинг ҳал қилувчи палласидамиз. Бинобарин, Украинага унинг ғалабаси учун зарур қуролларни етказиб беришимиз жуда муҳим”, дея урғулади Столтенберг.

У Владимир Путин Украинага ҳужум қилиб катта хато қилганини таъкидлади. НАТО бош котибига кўра, Россия президенти ўз армияси қудратига керагидан ортиқ ишонган.

“Биз Россия армиясида хатоларни, жанговар руҳ йўқлигини, қўмондонлик ва таъминотда муаммолар мавжудлигини кўриб турибмиз”, дея қўшимча қилди у. Шунга қарамай, “россияликлар ўз мақсадига эришиш учун улкан талафотлар беришга тайёр”.

15 январь куни Буюк Британия яқин ҳафталарда Украинага 14 та “Челленжер-2” русумли оғир танкларни етказиб бериши маълум қилинди. Бу ҳақда Британия ҳукумати баёнот берди. Шу тариқа Британия Украинага Ғарбда ишлаб чиқарилган танкларни бераётган биринчи мамлакат бўлди.

Украина кучларига Британия танклари ва артиллериясидан фойдаланишни ўргатиш учун маълум вақт керак бўлади.

Айни пайтда, АҚШ ҳарбийлари 16 январдан бошлаб, Германия ҳудудида украин ҳарбийларига ҳарбий ўқув машғулотларини бошлагани маълум қилинди.

20:33 16.1.2023

Запорожьега ракеталар билан зарба берилди

16 январга ўтар кечаси Россия қўшинлари Запорожьега ракеталар билан зарба берди, дея маълум қилди Запорожье вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Старух.

“С-300 ракетаси Запорожье шаҳри марказидаги қурилиши тугалланмаган бинога тегиб, портлаши натижасида ҳосил бўлган зарба тўлқинидан беш қаватли уй шикастланди: дераза ва эшиклар қўпорилди, иситиш тизими ишдан чиқди. Ойна синиқлари ва кўчиб тушган девор бўлаклари беш кишига жароҳат етказди, улардан икки нафари 9 ва 15 яшар болалардир”, деб ёзди Старух ўз телеграм-каналида.

У, шунингдек, С-300 ракеталаридан бири вилоятнинг Запорожье тумани, Кушугум кентида жойлашган енгил саноат корхонаси ҳудудига тушганини билдирди. Натижада, тайёр маҳсулотлар сақланаётган омборда ёнғин чиққан.

Аввалроқ Запорожье шаҳри кенгаши котиби Анатолий Куртев Запорожьега ҳужум натижасида уч киши, жумладан икки бола касалхонага ётқизилганини билдириб, зарбалар оқибатлари акс этган фотосуратларни эълон қилган эди.

20:33 16.1.2023

Днепрдаги ракета ташланган уй вайронасидан 39 киши омон чиқди

Россия қўшинларининг 14 январ оқшом Днепр шаҳридаги 9 қаватли уйга ташлаган ракета зарбасидан ўлганлар сони 35 кишига етди, ўлганлардан иккиси болалар.

Расмийлар, вайроналар остида омон қолган 39 киши қутқарилгани, 75 киши жароҳатлангани, булар орасида ҳам 14 нафари ёш бола эканини маълум қилди.

Днепропетровск вилояти маъмурияти раҳбари Валентин Резниченкога кўра, 14 январь куни вайрон бўлган кўпқаватли тураржойда қутқарув ишлари ҳануз давом этмоқда. “Тунда қутқарувчилар Россия ракетаси яксон қилган кўп қаватли уй вайроналари остидан яна бир неча кишининг мурдасини олиб чиқишди”, деб ёзган Резниченко.

Украина Ҳаво кучлари маълумотига кўра, Днепрдаги уйга қарата Х-22 ракетаси отилган.

Аммо, 16 январь куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков, бу уй нишонга олингани ҳақида Киев айбловини инкор қилди:

"Россия қуролли кучлари на турар-жой биноларини, на фуқаролик инфратузилма обектларини нишонга олаётгани йўқ. Биз кўздан яширилган ҳарбий нишонларга зарба беряпмиз. Украина расмийлари бу ҳодисага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг хатолиги сабаб бўлганини айтди. Буни ўзингиз ҳам эшитдингиз".

Украина президенти Владимир Зеленский Днепрга ҳужумдан кейин россияликларга рус тилида мурожаат қилди:

“Мен террорни кўриб билиб турса-да, лекин бунга қарши лом-лим демаётган, қаршилик билдирмаётган россияликларга мурожаат қилмоқчиман. Сизнинг қўрқоқларча сукунатингиз, бўлаётган воқеаларнинг ўтишини пойлаб туришга уринишингиз оқибатида бу террорчилар куни келиб сизнинг ҳам изингиздан тушади. Ёвузлик қўрқоқликни жуда яхши сезади ва ўзидан қўрқиб, савдолашишга уринаётганларни доим эслаб қолади. У сизнинг изингиздан келганида эса, сизни ҳимоя қиладиган ҳеч ким бўлмайди”.

17:51 17.1.2023

Арестович истеъфо берди

Украина президенти девонининг штатсиз маслаҳатчиси Алексей Арестович Днепрдаги турар-жой биносига урилган ракета Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилгани ҳақидаги баёноти хато бўлгани, шу сабаб ўз лавозимидан истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзганини билдирди.

У ўзининг телеграм-каналида истеъфога чиқиш ҳақидаги аризаси суратини жойлаштирди.

Арестович истеъфога чиқиш хатини ёзишдан олдин Днепрдаги кўп қаватли бино Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилган ракета туфайли қулагани ҳақидаги сўзларини жиддий хато деб атади ва улар учун узр сўради.

“Мен эфирда жиддий хатога йўл қўйдим. Жабрланганлар ва уларнинг яқинлари, аҳолидан чин дилдан узр сўрайман”, — деб ёзди у.

Арестовичнинг Днепрдаги турар-жой биносига келиб тушган ракета Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилгани ҳақидаги шарҳи Россия пропагандачиларига ҳужумда Украинани айблаш учун қўл келди. Кремль Россиянинг Днепрдаги ракета ҳужумига алоқадорлигини изоҳлар экан, Арестовичнинг сўзларига ишора қилди.

Арестовичнинг шарҳи эълон қилинганидан сўнг, Олий Рада депутатлари Украина Президенти девонидан мустақил маслаҳатчини ишдан бўшатишни талаб қилиб, имзо тўплаш ташаббуси билан чиқдилар.

Улар Арестовичнинг сўзлари расмий позицияси эмасли ва Украина Хавфсизлик хизматидан ушбу воқеани текширишни талаб қилишган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG