Линклар

Шошилинч хабар
03 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:38

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:25 20.1.2023

АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

Қиймати 2,5 миллиард долларга тенг ушбу ёрдам юзлаб бронетранспортёр ва пиёдалар жанговар машиналарини, Украина учун ниҳоятда зарур бўлган ҲҲМ воситалари ва бошқа қуролларни ўз ичига олади, дейилади Пентагон пресс-релизида.

Бу гал Украина NASAMS илғор зенит-ракета комплекслари учун ракеталар, саккизта “Авенжер” зенит-ракета комплекслари, 59 та “Брэдли” пиёдалар жанговар машиналари, 90 та “Страйкер” бронетранспортёрлари (улардан 20 тасига миналарни зарарсизлантирувчи ғалтаклар ўрнатилган), миналардан ва пистирмадан бўладиган ҳужумлардан ҳимояланган 53 та бронетранспортёр ҳамда 350 та тезкор ғилдиракли транспорт воситаларини олади.

Ёрдам пакетига HIMARS ракета тизимлари ва NASAMS ЗРК учун ўқ-дорилар, HARM русумли ракеталар, артиллерия снарядлари ва бошқа қуроллар ҳам киритилган.

Бундан ташқари, Киевга “Клеймор” пиёдаларга қарши миналари, 2000 та танкка қарши ракеталар, 3 миллиондан ортиқ ўқотар қурол патронлари, тунда кўриш ускуналари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа жиҳозлар тақдим этилади.

Бироқ янги пакетда танклар назарда тутилмаган.

20:26 20.1.2023

НАТО қўмондони: Ғарб танклари шунчаки танк эмас, бу - бутун бир яхлит тизим

НАТОнинг юқори мартабали ҳарбий қўмондони, Украина куч жиҳатдан Россияга бас келиши учун танклар муҳим эканини таъкидлади.

“Бизга барча тизимларда мувозанат бўлиши муҳим. Танклар ўт очиш, олға юриш ва мудофаа ўртасидаги мувозанатни ўзида мужассам қилади. Буни имкониятларнинг муқаддас учлиги дейиш мумкин. Ғарб танклари масаласига келсак, замонавий Ғарб технологияси, Россия технологиясидан устун деб ўйлайман. Аммо шуни ҳам таъкидлашни истардимки, Ғарб танклари шунчаки танк эмас, бу бутун бир яхлит тизим. Логистика, таъминот, нишонларни аниқлаш қобилиятларини бирлаштирган техника. Армияда кўп функцияли самарали техника инвидуал хусусиятга эга бўлган техникалардан кўра муҳимроқ. Шундай экан, бу Украина учун фойдали бўлишига умид қиламан”, деди генерал Кристофер Каволи.

20:27 20.1.2023

Зеленский: Россия ўзининг сўнгги ҳарбий кучларини марказлаштиряпти

Ғарб давлатлари мудофаа вазирлари бугун Германияда Киевга ҳарбий ёрдам ҳажмини ошириш масаласини муҳокама қилди. Украина анчадан бери Ғарбдан Россиянинг шарқдаги ҳужумларини тўхтатиш учун замонавий танкларни етказиб беришни сўраб келмоқда.

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ва штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Милли, Германиянинг Рамштейн ҳаво базасидаги йиғилишга бошчилик қилди. Йиғилиш кун тартибида хусусан, Пентагон 19 январь куни эълон қилган - Украинага яна 2,5 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакети масаласи турибди. Бу ёрдам доирасида Украинага илк “Страйкер” зирҳли машиналари бериш режаланган.

Шунингдек, мудофаа вазирлари учрашувидаги муҳим масалалардан бири - Германиянинг “Леопард 2” русумли танкларини Европанинг бошқа давлатларига етказишдир. “Леопард” танкларини экспорт қилиш учун Берлиннинг розилиги керак. Германия ҳукумати Россия билан тўғридан-тўғри низога бормаслик учун бунга розилик бермай келмоқда. Украина ва Россия армияси урушда, асосан собиқ совет даврида ишлаб чиқарилган Т-72 танкларидан фойдаланмоқда.

Владимир Зеленский, Германия етакчиларига мурожаат қилиб, “Леопард танкларини етказиб бера оласизми ёки йўқ - очиғини айтинг!” дея қатъий савол қўйди.

Зеленский мудофаа вазирлари йиғилишидан “кучли якуний қарорлар кутаётганини” айтди:

"Россия ўз кучларини, охирги кучларини марказлаштиряпти. Шунинг билан нафрат бутун дунёдан устун эканига ҳаммани ишонитиришга уриняпти. Айнан шунинг учун ҳам сиз ва мен тезлашишимиз керак. Биз худди боласининг ҳаётини сақлашга ҳаракат қилаётган ота ёки она каби, ота-онаси тезкор ёрдамга муҳтожлигини кўриб турган ўғил ёки қиз каби тез ҳаракат қилишимиз керак”.

23:16 21.1.2023

Россия икки кичик аҳоли пунктини эгаллаганини айтмоқда

Россия Мудофаа вазирлиги Донецк ва Запорожеда иккита аҳоли пунктини босиб олганини хабар берди.

"Ҳужум отрядлари кўнгиллилари Жанубий ҳарбий округ оператив-тактик ва армия авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерияси кўмагида Донетск Халқ Республикасининг Клишчевка аҳоли пунктини озод қилди. Запороже ё‘налишида Запороже вилоятининг Лобково аҳоли пункти. Шарқий ҳарбий округ бўлинмаларининг муваффақиятли ҳужум ҳаракатлари билан озод қилинди", деди Игор Конашенков, Россия Мудофаа вазирлиги расмийси.

Россия ҳарбийларининг бу иддаоларини мустақил текшириш имкони йўқ.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG