Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:26

"Ўзбекистонда очиқдаги ҳам¸ қамоқдаги ҳам бирдек ҳақсиз"


Ўзбекистон халқи ўз ҳақларидан мосуво қолаëтган бир пайтда Озодликка сим қоққан маҳкум ҳам айни ҳақсизликдан нолийди.


Қамоқхонадан “Озодлик”ка қўнғироқ


Ўзбекистон Жазони ижро этиш муассасасининг Тошкентдаги манзил колонияларидан бирида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлардан бири Озодликка сим қоқиб, колонияда маҳкумларга нисбатан бўлаётган ноҳақликлар ҳақида хабар қилди.

- Колонияда ҳозир жазо муддатини ўтамоқдаман. Қамоқдан енгиллаштиришга чиққанман. Ишлаб берамиз кўчада. Қўриқчи, йўллар беради. Далада ишлаймиз, фермада ишлаймиз.

Озодлик: Бу Тошкентдаги манзил колониями?

- Тошкентдаги Назарбек УЯ 64/66. Бизларга нисбатан тезкор ходим бор. Как опер ҳисобланади-да энди. Бу ерда маҳкумларни уриб пулларини олаяпти. Пулларини олиб уриб ташлаяпти. Шаънига ëмон гапларни гапириб, бизларни уриб мана шунақа ишлар қилиб юрибди. Маҳкумларнинг ноҳақ пулларини олиб, уларни уриб ишни шунақасига ўтказаяпти. Бунақа нарса мумкин эмас. Бизларнинг ҳақ-ҳуқуқимиз борку тўғрими?

Озодлик: Сизларга ойлик берадими? Пул қаердан сизларда?

- Бизларга ойлик беради. Овқатимизни беради, нонимизни беради¸ ойлик-пойлик ҳаммасини беради. Шароитларимиз яхши, бошлиғимиз ҳам яхши.

Озодлик: Муассаса раҳбарини яхши одам¸ деяпсиз. Ўша кишига мурожаат қилинглар.

- Биз қўрқамиз. Биз кириб гапира олмаймиз-да. Қаршилик бизларга мумкин эмас-да. Бунақа қила олмаймиз. Бизлар маҳкуммиз. Бизларнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмайди. Бизлар нима иш қил деса¸ қиламиз. Бизларни улар тарбиялаши керак, тўғри йўл кўрсатиши керак. Улар бизларга тўғри йўл кўрсатмасдан наоборот пул олиб, уриб, масалан уйимдагилар келади, бир-икки сўм пул бериб кетади. Сигарет олиб кел, тухум қовуриб кел дейди. Нима унга мен? Унинг кафиллигини олмаганман. Унинг учун қамалмаганман. Ўзим учун қамалиб, мана жазойимни ўтаб юрибман, дейди Ўзбекистон Жазони ижро этиш муассасасининг Тошкентдаги манзил колонияларидан бирида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлардан бири.


Чегарада уй қуришга рухсат беришмаяпти

Ўзбек-қирғиз чегарасининг баҳсли ҳудудида яшовчи водийликлардан бирига кўра, кейинги уч йил давомида аҳолига янгидан уй-жой қуришга рухсат берилмаяпти.

- Чегара масаласи. Иморат қилолмаяпмиз. Эртага қизлар турмушга чиқадиган бўлиб қолаяпти. Ўзбекистон билан Қирғизистоннинг чегараси учун уй қура олмай турдик. Шунинг учун уй қурмай турибмиз. Ўша ҳал бўладими ëки бўлмайдими деб сўрамоқчи эдим.

Озодлик: Сиз Қирғизистон томонда яшайсизми ëки Ўзбекистонми?

- Ўзбекистон. Водийдан бўламан. Анчадан бери шу гап бўлаяпти. Чегара бўладими бўлмайдими шуни билмоқчи эдимда.

Озодлик: Сизларга “уй қурмай туринглар” деб қачон айтишган?

- Уч йил олдин айтилган эди.

Озодлик: Чегарага жуда ҳам яқин яшайсизларми?

- 1-2 километр борда.

Озодлик: Бу узоқку. Нимага сизларга уй қурма дейишган?

- Билмайман. Сой бор. Ўша сойнинг бу ëқ тарафига уй қурмай турсин деган. Олти сотих ерим бор. Шу ерга иморат қиламан. Шунга рухсат олмоқчи эдим, дейди ўзбек-қирғиз чегарасининг баҳсли ҳудудида яшовчи ўз исми айтилишини истамаган водийликлардан бири.


Сиёсат барибир ўзгаради

Ўзбекистонлик 27 ёшли қорақалпоқ йигити Ўроз мамлакатдаги бугунги вазиятдан шикоят қилиш баробарида, Ўзбекистон келажагига ишонишини айтади.

- Мен ўзим ўзбек эмасман, қорақалпоқ деган миллатданман. Барибир Ўзбекистонда яшаëтган бўлгандан кейин унинг тақдири бизга ҳам тегишли бўлади. Унинг ичида бўлаëтган жараëнлар бизга ҳам қизиқ-да. Демократия дейдию, шунақа нарсанинг бўлмаëтгани тўғри. Одамларнинг куйиб-пишаëтгани тўғри ҳаммаси. Биласизми ноҳақлик бўлаяпти-да тўғриси. Ўқиш жуда ҳам қийин. Ўқийдиган бўлсангиз, фалон миллион пул керак. Ҳеч бўлмаганда университетларни бепул қилганда жуда ҳам яхши бўларди. Нима бўлишидан қатъий назар¸ келажагимиз олдинда деб ўйлайман. Сиëсат ўзгарса, барибир келажак яхши бўлади деб ўйлайман.

Озодлик: Сиëсат қачон ўзгаради¸ деб ўйлаяпсиз?

- Ким билади. Барибир президентнинг жони қаттиқ эмасдир. Уни ҳам Худо яратганку. Бошқа одам келар, инсофли одам келар ўрнига. Халқнинг ғамини ўйлайдиган одам бўлса, яхши бўларди, дейди ўзбекистонлик қорақалпоқ йигити.


“Озодлик” ёрдамида йўл кира 500 сўмга арзонлади

Фарғонанинг Олтиариқ туманида яшовчи Бобурга кўра, Озодлик орқали Қўқон-Фарғона йўналишида қатновчи автобусларда йўл кира нархи кўтарилиши муаммоси ёритилгач, йўл кира нархлари 500 сўмга арзонлаган. Бироқ Бобурга кўра, арзонлаган йўл кира нархи ҳам оддий аҳоли чўнтагига тўғри келмаяпти.

- 20тача қўйилган ўртага Қўқон-Фарғона бўйича қўйилганда. Нархини ошириб юборишдида. Халқ қийналиб қолди. Ўтган сафар сизларга нима қилганимизга 500 сўм тушириб қўйишди.

Озодлик: Демак, Озодлик орқали берилгандан кейин 500 сўм туширишди.

- Албатта. Фарғонадан Қўқонга тўғридан тўғри 3000 эди. Кейин 2500 сўм бўлиб қолди. 500 сўм тушди.

Озодлик: Ҳозир нимадан норозисиз? 500 сўм туширишган бўлса.

- Давлат стандарти билан бирга юрсин дейман-да. Халқ қийналаяпти-да. Фарғонага бориб ўқиб келадиган ўқувчилар бор. Оғирлик қилади. Қўқондан Фарғонага ўқишга келадиганлар бор. 2500 сўмга боради, 2500 сўмга келади. 5000 кетади. Олдин 1500 сўмга борарди, 1500 сўмга келарди. Фарғонага 3000 сўмга бориб келарди. Бирданига икки баробар кўпайтириб юборишди. Сизларга телефон қилганимиздан кейин 2500 сўм қилиб қўйишди, дейди Фарғонанинг Олтиариқ туманида яшовчи Бобур.


Қўшним томорқамда молхона қурган

Қашқадарёнинг Касби тумани Қоратепа қишлоғида яшовчи Мукаррам Султонова қўшниси билан ер майдони можараси бўлаётгани ҳақида гапирар экан, ўзининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларига ҳам тўхталди.

- Бизларнинг муаммомиз уйимнинг ерида қўшним молхона қилиб ўтирибди. Йўл бор. Йўлнинг нарëғида қўшним бор. Йўлнинг бу ëғида унинг молхонаси бор. Менинг ҳовлим тарафдада. Шу ҳовлини олса, уй қилсам шу ëқда дейман-да. Бачаларимга уй қилиб ташласам дейман-да. Турмуш ўртоғим йўқ. Бешта ўғлим бор. Учтасига участка қила олмай ўтирибман. Борганим билан районда кўп тингламайди. Билмайман нимага бундай бўлиб кетган. Икки йилдан бери чопаман шунга. Болалар ҳам Россиядан яхши ишлаб келолмаяпти. Берса, шу ëққа бир участка ташлайман девдимда. Борган жойимиз тингламайди. Ҳамма жой пул бўлиб кетдида ҳозир. Кўриб ўтириб ҳайрон қоласизда. Уларга берадиган пулим йўқ мисол. Мен ҳайрон бўлиб ўтирибман. Боқувчисини йўқотган бўлсам. Ҳозир вазият ҳам қийин бўлиб кетаяпти. Унисига борсанг бундай, бунисига борсанг ундай. Пахта териб юриб пенсияга чиқиб, 300-400 кило пахта терган хотин 150 минг пенсия олар эдим. Ҳозир “сен қарзсан” деб қирқиб ташлаб 70 минг оламан, дейди Қашқадарёнинг Касби тумани Қоратепа қишлоғида яшовчи Мукаррам Султонова.

***********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG