"159 лар"га сил касали атайлаб юқтирилаяпти
Рэкетчиликда айбланиб, 13 йиллик қамоқ жазосини ўтаб, яқинда озодликка чиққан тошкентлик Нозим аканинг Озодликка маълум қилишича, Ўзбекистон қамоқхоналарида Жиноят Кодексининг 159-моддаси¸ яъни конститутсиявий тузумни ағдаришга уриниш билан айбланиб қамалган маҳкумларга сил ва СПИД касаллиги қасддан юқтирилаяпти.
- Мана бу 159-статя билан қамалганлар, ваҳҳобий, ҳизбий деб қамалганлар, ҳозир энди уларга қарши кураш бошланган. Ҳақиқатан ҳам у ерда зулмлар бўлади. Бошида зулмларда ҳизбийларни калтаклаб ҳам, СИЗОларга ташлаб ҳам, майиб ҳам қилишган пайтлари бўлди. Кўпларнинг оëғининг тагига дубинка билан уриб оëғи кесилиб кетганлар ҳам бўлди. Сангородларда кўрдим. Бошқа касал билан, ҳозир туберкулëз юқтириш нимасида туберкулëзларнинг орасига ташлаëтгани ҳам бўлди. Ҳамма зонада шунақа иш бўлади. Косонда бўлган шунақа иш. Ўзим кўрганман. 2001 йилларда бўлган. Мен энди 13 йил мобайнида ўтириб ҳамма зоналарни кўриб келганман. Чирчиқда бўлдим, Косонда бўлдим. Ўшаларга шунақа зулмлар, тазйиқлар бўлиб, калтаклар ҳозир тўхтадида, ҳозир янгича усуллар, касаллар орасига ташлаш, СПИДларнинг орасига ташлаш, юқтириб, секин-секин орадан камайтиришда мақсади уларнинг.
Озодлик: Шахсан ўзингиз шунақа ҳолатлардан нечтасини биласиз?
- Тўртта шунақа одам билан гаплашганман.
Озодлик: Гаплашганларингиз ҳаммаси "159" билан қамалганлар.
- Ҳа, шунақа. Сиëсий маҳкумлар. Атайлабдан ўйин қилиб юқтирилади уларга.
Озодлик: Уларнинг атайлабдан юқтириши сизга қаердан маълум?
- Битта маҳкум шунақа бўлдики, у ҳеч қачон туберкулëз билан касал бўлмаган эдида. 159 билан қамалган бу маҳкумни бошқа соҳа билан операция қилишга олиб келишдида. Сангородда учрашганда айтдики, “Мени бу ерда операция қилишмаса, мен бу ерда ўламан. Чунки ҳозир туберкулëзларнинг орасига ташлашаяпти юқтириш учун. Булар мени ўйин қилишаяпти” деб Сангородда гапириб қолган эди. 49да ҳам бор эди шунақа маҳкум.
Озодлик: Қаршида 159 билан қамалганлардан нечтаси бор эди?
- Ҳа, биламан. 200-250ларга яқин бор эди.
Озодлик: Уларнинг нечтаси сил касали билан оғрирди?
- Тахминан 70тачаси бор эди.
Озодлик: Шулардан нечтасига атайлабдан юқтирилган¸ деб айта оласиз?
- Тахминан камида 20-30 таси бўлиши мумкин, дейди 13 йиллик қамоқ жазосини ўтаб, яқинда озодликка чиққан тошкентлик Нозим ака.
Ўзбек расмийлари ўз халқини одам ўрнида кўрмайди
Норвегиядан қўнғироқ қилган, асли тошкентлик Рустам ака Япониядаги ўзбек дипломатлари оилалари Каримовга "нота" йўллагани ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдиради.
- Японияда бизларнинг элчихонанинг одамлари қолиб кетибди. Айтмоқчиманки, бизлар ўзларимизнинг давлатга керак эмасмиз. Қирилиб йўқ бўлиб кетмайдими. Жаҳлингиз чиқиб кетадида туриб-туриб. Қаëқдаги энг қашшоқ давлатлар халқига қилиб бераяпти. Лекин бизларнинг бойвачча давлатимиз қилиб бераяпти. Давлатимиз бойвачча, халқимиз қашшоқ. Ўйлаб-ўйлаб жаҳлингиз чиқиб кетадида. Ҳеч кимга керакмасмизда. Бормисан, йўқмисан деб иши ҳам йўқ. Менга алам қилади. Ўшанга жаҳлим чиқиб кетади ҳозир тўғрисини айтсам. Шунақаям бўладими? Элчихонада одамлар қолиб кетибди¸ иши ҳам йўқ. Парвойи фалак. Уларга нима? 10таси камайса камайибти-да. Бойга бало урадими дейдию. 30 миллион аҳолиси бор. Боқа олмаяпмиз деб хотинларимизни бичиб ташлаяптию. Одам кўпаймасин деб. Наҳотки шунча давлатдан бизларнинг давлатимиз шунақа аҳвол. Одам ўрнига кўрмайди ўзининг халқини. Шунинг учун виза олгани иложи борича кўчага эмаклаб бўлса ҳам чиқиб кетаман дейдида Ўзбекистондан, дейди Норвегиядан қўнғироқ қилган, асли тошкентлик Рустам ака.
Пул бору меҳр йўқ
Ўзбекистонда нарх-навонинг ошиб кетганига норозилик билдириш мақсадида Озодликка қўнғироқ қилган асли самарқандлик, 12 йилдан буён Кореяда ишлаётган аёл билан суҳбатимиз мардикорларнинг болалари тарбиясига оид мавзуга уланди.
- Ўзбекистонда яна нарх-наволар кўтарилганидан шундай хафа бўлиб кетдим-да. Масалан мана муҳожирликда меҳнат қилиб юрибмиз неча йиллардан бери.
Озодлик: Қанчадан бери Кореядасиз?
- 12 йил бўлди.
Озодлик: Нима иш қиласиз Кореяда?
- Кореяда клубник нималарга пластикдан қутича ясалади. Шунақа ишхона.
Озодлик: Қанчада келиб турасиз Ўзбекистонга?
- Ўзбекистонга ҳали борганим йўқ.
Озодлик: 12 йилдан бери келмадингиза Ўзбекистонга?
- Ҳа.
Озодлик: Нечта болангиз бор?
- Иккита фарзандим бор.
Озодлик: Болаларни неча ëшда ташлаб кетган эдингиз?
- Жуда ëш эди. Биттаси икки яшар эди, ўғлим жуда кичкина эди.
Озодлик: Уларнинг тарбияси нима бўлаяпти?
- Мен ана шундан нимадаман. Ўзи болаларим катта бўлган. Бунинг ота-онаси узоқда деб эркалатишади. Ўғлим катта бўлган. “Яхшимисан, яхши. Нима гап? Ҳеч гап”. Бирор нарса керак бўлса, “Фалонча пул жўнатинг. Мен манави нарсаларни олмоқчиман”. Лекин ота-онага меҳр йўқ деб ўйлайманда ҳалиги фарзандларда. Булар учун юрибмиз биз. Ўша фарзандлар учун қийналиб юрибмиз. Лекин эртага борсак, шулар биладими дейман. Меҳр нимасини мен қизимдан кутсам ҳам ўғлимдан кутмайман. Ўғлимда бунақа нима бўлмаса керак.
Озодлик: Пул барибир меҳрнинг ўрнини босмас экан. 12 йиллик дарбадар ҳаëтдан хулосангиз борми?
- Ўзбекистонда иш бўлса дейман. Балки шунақа бўлиб чиқиб кетмас эдим. Бола-чақасининг олдида, боласининг тарбиясини қилиб Ўзбекистонда яшагани яхши эмасми? Мажбур бўлаяпти ота-оналар. Мажбур ташлаб чиқиб кетаяптида, дейди Кореяда меҳнат қилаëтган асли самарқандлик суҳбатдошимиз.
Қоронғуда ёзилган шеър
Тошкентлик ҳаваскор шоир Одил Аҳмад ўзи ёзган янги шеърлардан бирини Озодликка ўқиб берди. Шоир уни “Қоронғуда ёзилган шеър” деб номлабди.
Излашади душманларни йироқдан,
Қарашмайди атрофига, ëнига,
Одамларнинг чироғи йўқ, гази йўқ,
Зулмат, совуқ тегиб кетди жонига.
Халқин талар пора олиб порахўр,
Қонунлари амалда йўқ қоғозда,
Куйлашади жаннат юртга мадҳия,
Маддоҳлари баланд парда овозда.
Халқнинг дардин тингламайди тўралар,
Қоғоз титар бюрократ амалдор,
Бола-чақа, тирикчилик дардида,
Хориж юртга жўнаб кетар мардикор.
Яхшиямки террорчи бор ëрдамчи,
Қўрқитгани халқини, авлодини,
Гунгир-гунгир қулоқ битди, портлади,
Эшитмайди халқининг фарëдини.
Излашади душманларни йироқдан,
Қарашмайди атрофига, ëнига,
Душман излар эртага норозилар,
Қўзғолсалар зулм тегиб жонига.
***********************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!