Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:37

Президент спортчи қизларга ўзбекона форма совға қилмоқчи


Эронлик спортчи аёлларга ҳам миллий ва диний анъаналарга мос келадиган формалар берилади.
Эронлик спортчи аёлларга ҳам миллий ва диний анъаналарга мос келадиган формалар берилади.

Ўзбекистонда спорт билан шуғулланаётган 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган 570 минг нафар қишлоқ қизлари спорт кийимларини президент совғаси сифатида текинга олишади. Мазкур лойиҳа президент Ислом Каримов таклифига кўра, спорт билан шуғулланаётган қишлоқ ёшларини рағбатлантириш мақсадида тадбиқ этилаётгани айтилмоқда.

Жорий йилнинг март ойи охирида “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик ширкати ва Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси “Осиё рамзи” дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси билан ҳамкорликда спортчи қизлар учун формалар ишлаб чиқаришни бошлади.

Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси мутахасиси Ҳожиакбар Каримовга кўра, мазкур лойиҳа президент Ислом Каримовнинг таклифига кўра, Тошкент шаҳридан ташқари барча вилоятлар ва Қорақалпоғистоннинг қишлоқларида спорт билан шуғулланаётган 570 минг спортчи қизлар учун формалар тикишга мўлжалланган.

- Кўзланган мақсад 6 ëшдан 18 ëшгача спорт билан шуғулланаëтган қизларни моддий эмас, пул билан эмас кийим-кечак билан рағбатлантириш. Мана шу спорт билан шуғулланувчи қизларнинг орасида кам таъминланган оилалар ҳам борда. Шуларни ҳам озгина қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинди бу лойиҳа,- дейди Ҳожиакбар Каримов.

“Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси мутахасиси Комила Каримова спорт формалари 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар учун тикилаётганини айтиб, спорт либосларининг сифатига кафолат беришини қўшимча қилди.

- Ўзимизда ишлаб чиқариладиган трикотаж полотносидан тикилаяпти. Трикотаж полотносига лайкра деган ип қўшилган. Бу ип асосан шимига қўшилган. Қўшишдан мақсад ип форма устойчовост беради. Кейин прочност краскани беради. Ташқи кўринишини йўқотмайди. Шунинг учун беш фоизгина лайкра ипи қўшилган. Бу соғлиққа ҳеч қанақа зарар қилмайди. Фақат изделиянинг ташқи кўринишини сақлаб беради. Чиройлилигини, хушбичимлигини сақлаб беради,- дейди “Ўзбекенгилсаноат” мутахасиси.

Комила Каримовага кўра, спорт либослари очиқ ҳаво ранг, яшил, пушти, кўк, оқ ва қизил ранглардан иборат бўлиб, улар жаҳон андозалари ва ўзбекона миллий анъаналарни ўзида мужассам қилган.

- Спорт формаларини дизайнерлар билан маслаҳатлашиб, миллийлигимизга мослаганмиз. Спорт формалари калта эмас. Например қоринлар кўринмайдиган, белдан сал тушадиган моделларимиз бор, ҳаммаси миллийликка мос. Ўзимизнинг менталитетимиз ҳисобга олиб қилинган. Кейин ëқали қилинган кўринишлари бор.

“Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компаниясининг қизлар спорт формалари тўпламини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган корхоналари учун солиқ юки камайтирилган бўлиб, бунинг эвазига спорт формаларининг нархи бозорга нисбатан анча арзон.

- Нархи жуда ҳам приемлимий (оммабоп) нархда тикилаяпти. Чунки бизларнинг давлатимиз томонидан бунга имтиëзлар белгиланди. Қўшимча қиймат солиғидан озод қилинди. Қўшимча чет элдан келтириладиган хом аëш ва материалларга таможенний имтиëзлар берилгани учун нархи жуда ҳам приемлимий. Приблизително 15 мингдан 18 минггача. Анча арзон бизларнинг маҳсулотимиз. Чунки биринчидан давлат томонидан имтиëзлар берилган бўлса, иккинчидан хом ашë ўзимизники, полотно ҳам ўзимизники. Ўзимиз пахтани оламиз, уни қайта ишлаймиз, ўзимиз краска қиламиз. Кейин ўзимиз тикув цехига берамиз. Шунинг учун тан нархи кам бўлгани учун бизларнинг маҳсулотимиз четдан келаëтганлардан уч-тўрт баробар арзон десам адашмайман,- дейди Комила Каримова.

Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси мутахасиси Ҳожиакбар Каримовга кўра, улар “Ўзбекенгилсаноат”дан арзон нархдаги спорт формаларини сотиб олиб, спортчи қизларга текинга тарқатишади.

- Давлат томонидан пул ажратилади. Шу пулга бизлар кийим-кечак сотиб оламиз енгил саноатдан. Олинган кийим-кечакни кейин бизлар жойларга етказамиз ва текинга тарқатамиз. Бу совғаю. Президент совғасию. Протоколларда ҳам, бошқа жойларда ҳам президент совғаси деб юритилаяпти. 6 ëшдан 18 ëшгача бўлган, спорт билан шуғулланадиган қизларга президент совғаси ажратилсин, деган жойи бор. Бюджетдан пул ажратилади давлат томонидан. У пулга кийим-кечак сотиб олинади. Кейин тарқатилади. Бизлардан текинга берилади,- дейди Ҳожиакбар Каримов.

Хоразмнинг Шовот туманида яшовчи 14 ёшли Нигора 3 йилдан буён спорт тўгарагига қатнашади. Нигора “президент совғаси”ни олаётганидан хурсандлигини айтади.

- Албатта хурсандман. Расмини кўрсатишди, чиройли экан. Яна текинга беришаяпти. Мен шаҳар марказидаги спорт клубига қатнайман. Лекин қишлоқдаги тенгдош дугоналарим имкони йўқлигидан қатнаша олмайди. Йўл кира етказиб беришга ҳамманинг ҳам қурби етмайди. Спорт клублари қишлоғимизда ҳам қурилса яхши бўларди,- дейди Нигора.

Расмий маълумотларга кўра, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда 1200тадан зиёд спорт иншоотлари бунёд этилган бўлиб, уларнинг мингдан зиёди қишлоқ жойларида қурилган.

2010 йилда 6-15 ёшдаги 1,6 миллион нафар бола спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланган ва спортчи қизлар сони 2008 йилга нисбатан 30,9 фоизга ошган.

Ўзбекистон вилоятлари орасида Самарқандда энг кўп, яъни 77 минг қиз спорт билан шуғулланади.
XS
SM
MD
LG