Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 02:28

Сурхондарë ҳокими мева-сабзавот экспортчилари йўлини тўсиб қўйди


Тадбиркорлар¸ ҳоким буйруғи ортидан тонналаб анорнинг исрофга чиқишини айтмоқда.
Тадбиркорлар¸ ҳоким буйруғи ортидан тонналаб анорнинг исрофга чиқишини айтмоқда.

Озодликка мурожаат қилган айрим тадбиркорларга кўра¸ вилоятни Ўзбекистоннинг қолган ҳудуди билан боғлайдиган “Дарбанд” йўл-патруль хизмати постида анор¸ хурмо¸ ерëнғоқ ва кўкат каби, асосан, экспортга мўлжалланган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ортилган юк машиналари ўтказилмаяпти. Бу хабарни тасдиқлаган мазкур ЙПХ расмийси¸ бу жараëннинг вилоят ҳокими буйруғи билан амалга оширилаëтганини билдирди.

Қамалда қолган анорлар...

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов халқнинг ҳам мамлакат ичкарисида сотиш¸ ҳам экспорт қилиш режасида етиштирган анор¸ хурмо¸ерëнғоқ каби бозори чаққон маҳсулоти истеъмолчи томон йўлга чиққанда¸ Озодлик гаплашган айрим тадбиркорларга кўра¸ “очиқ қароқчилик” қилмоқда.

Озодлик гаплашган тадбиркорлар қарийб бир ҳафтадан бери “Дарбанд” постида 50-60 та анор¸ хурмо¸ ерëнғоқ¸ мош ва кўкат ортилган КамАз тўпланиб қолганини билдирди.

“Буни мелисалар эмас¸ вилоят ҳокимининг буйруғи билан ҳокимлик вакиллари қилмоқда”¸ дейди ўзи ҳам бир неча кундан бери Сурхондарëдан сотиб олган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олиб чиқа олмай сарсон бўлаëтган тадбиркорлардан бири.

“”Дарбанд” постига ҳокимиятнинг одамини қўйган. Ҳаммани шу тўхтатиб¸ ҳужжат текшираяпти. Техпаспортларни олиб¸ анорни қаердан олган бўлсанг¸ орқага қайтар деб шарт қўяяпти. Фермер маҳсулотини фақат Сурхондарëдаги битта агрофирма орқали олиб чиқиши мумкин эмиш. Мен якка тартибдаги тадбиркорман¸ аҳолидан олганман¸ фермердан олмадим деганларни¸ бориб кимнинг анорини олган бўлсанг¸ квитанция олиб кел¸ кейин ўша маҳлла раиси справка берсин¸ фалончининг анорини олди¸ деган деяпти. Аҳоли сизга квитанция берардими? Вилоят ҳокими маҳаллақўмларга биттанг справка берсанг¸ калланг кетади¸ деган¸ шунга ҳеч ким бунақа справка бермаяпти”¸ дейди Озодлик гаплашган якка тартибдаги тадбиркорлардан бири.

Бу ва Озодлик гаплашган бошқа айрим тадбиркорлар¸ асосан шерободликлар ҳовлисида етиштирилган анорни сотиб олган. Айтишларича¸ ҳамма ҳужжатлари жойида¸ давлатга белгиланган миқдорда мунтазам солиқ тўлаб келади. Айримларининг Корея ва Ҳиндистондаги фирмалар билан Ўзбекистондан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортига оид келишувлари ҳам бор.

Айни пайтда улар йиллардан бери¸ бозорнинг талабига қараб¸ Ўзбекистоннинг турли вилоят марказларига ҳам Сурхондарëда сероб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олиб бориб сотиш билан шуғулланган.

Агрофирма монополияси

Президент Шавкат Мирзиëев экспорт¸ хусусан¸ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини рағбатлантириш учун қатор қарорлар қабул қилган 2017 йилда бундай зўравонликка дуч келаëтган Озодлик суҳбатдошлари¸ нега Сурхондарë ҳокими бозорпоп мева-сабзавотни бу йил ҳар тарафдан қамал-қуршовга олганини изоҳлашга уриндилар.

Бу йил¸ айтишларича¸ Сурхондарëдаги Агрофирма Россия билан 5000 тонна анор ва бошқа маҳсулотлар етказиб бериш ҳақида шартнома имзолаган. Ҳоким ана шу битимдаги мева-сабзавот Россияга юборилмагунча¸ бир донасиям Сурхондарëдан чиқарилмайди¸ деган. Фермерларни қарздорга чиқариб¸ уларнинг маҳсулотини қароқчилик билан босиб олиб кетаяпти. Аҳолининг ўз уйида етиштирган маҳсулотигаям йўл бермаяпти. Президент экспортга йўл бердику¸ десак¸ йўқ¸ президент экспорт билан фақат агрофирма шуғулланади¸ деб тортишишаяпти. Биз тушунганимиз¸ бу агрофирма ҳокимнинг ўзига яқин одамларга қарашли¸ шунга бу соҳани монополия қилаяпти куч билан”¸ дейди ўнлаб тонна анор ва бошқа маҳсулотлари Сурхондарëнинг асосий дарвозаси бўлган “Дарбанд” постида туриб қолган савдогарлардан яна бири.

Уларга кўра¸ қарийб 10 кундан бери ҳавонинг иссиқ-совуғида қолаëтган тонналаб анор¸ яроқсизга чиқмоқда ва тадбиркор миллионлаб зарар кўрмоқда.

Айримлар тўполон ҳам қилди¸ порталга ëзаман ҳам деди. Буларга кор қилмаяпти. Жуда қўполлик билан ҳаммамизни эзворишди”¸ дейи Озодлик суҳбатлашган тадбиркорлардан бири.

Айни пайтда¸ Озодлик суҳбатдошларидан бири¸ машиналарнинг Сурхондарëдан чиқишига изн бериш ваколатидагиларга пора бериб¸ юкларини олиб чиққанлар борлигига ўзи гувоҳ бўлганини иддао қилди.

Йўл-патруль тасдиқлади

Сурхондарëнинг Бойсун туманидаги “Дарбанд” йўл-патруль хизмати пости хизматчиси вилоят ҳудудидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ортилган юк машиналарининг чиқарилиши қарийб тақиқланганини эътироф қилди.

Биз вилоят ҳокиминг буйруғини бажараяпмиз. Ўн кунча бўп қолди¸ буйруқ чиқарган. Вилоятдан ташқарига чиқадиган ҳамма маҳсулот агрофирма орқали ўтсин¸ 10 фоизини давлатга солиқ сифатида тўласинми¸ деган. Очиғи¸ аниғини билмайман. Шунга машиналарни ушлаб турибмиз¸ ҳужжатларини расмийлаштириб келса¸ қўйиб юборамиз. Кеча анча-мунчасини ўтказдик. Лекин бугун ҳам туриб қолган юк машиналари бор. Нимагалигини вилоят ҳокимлиги тушунтирса керак”¸ деди “Дарбанд” йўл-патруль хизмати мулозими.

Ҳокимлик эски гапини такрорлади

Озодликнинг вазиятга ойдинлик киритишни сўраб Сурхондарë вилоят ҳокимлигига қилган мурожаатидан ҳокимнинг қандай буйруқ берганию¸ унинг қандай буйруқ эканига кўп ҳам ойдинлик киритмади.

Ўзини вилоят ҳокими ëрдамчиси деб таништирган маҳаллий мулозим¸ юк машиналарининг вилоят ҳудудидан чиқиши қийинлаштирилганини инкор этмади¸ айни пайтда ҳоким бунга оид ҳеч қандай буйруқ ëки қарор чиқармаганини айтди:

- Ноқонуний олиб чиқмаслик учун қилинаяпти. Ҳеч қанақа қарор қабул қилингани йўқ. Фермерларнинг ўзини етиштирган маҳсулотини ўзини ҳисоб рақамида айлантиртириб¸ қаерга опчиқса¸ опчиқиб кетаверсин деяпти. Деҳқонча қилиб тушунтирадиган бўлсам¸ мана сиз фермерсиз¸ маҳсулот етиштираяпсиз. Сиз вақтида маҳсулот етиштириш учун химиядан ўғит олгансиз¸ ҳозир фермер фақат анор ë хурмо етиштирмайди¸ бошқа қишлоқ хўжалик экинлариям экади. Қарздорликни ëпсин¸ деяпти ҳоким. Маҳсулот олиб чиқишнинг ўз тартиби бор¸ шунга кўра ҳужжатлаштирилиши керак¸ қарздорлигини қопласин¸ ана ундан кейин олиб чиқаверсин. Ҳаммаси фермерларнинг қарздорлигига бориб тақалаяпти¸ деди Озодлик билан суҳбатда ўзини вилоят ҳокими ëрдамчиси деб таништирган мулозим.

Бу суҳбатдошга кўра¸ “Дарбанд” пунктида тўхтатилган юк машиналари¸ ë ана шу қарздор фермерларга оид бўлгани учун¸ ëхуд аҳоли мевасини олиб чиқишга сўраладиган ҳужжатлари рисоладагидай бўлмагани учун тўхтатилган.

Аҳоли томорқасидаги анор ва бошқа маҳсулотларни сотиб олишган бўлса¸ маҳаллақўмдан справкаси бўлса¸ чиқаради¸ бўлмаса йўқ”¸ деган Сурхондарë вилоят ҳокими ëрдамчиси¸ тадбиркорлар тилга олган талаб мавжудлигини тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG