Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:25

ИИВ формасидаги посбон уйсиз одамни кўчада ҳақоратлади (ВИДЕО)


Видеодан олинган сурат
Видеодан олинган сурат

Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳар, Меҳробод маҳалласи турғуни халқ посбони Музаффар Улашовнинг кўчадаги фуқарони қўпол ҳақоратлагани акс этган видеони Озодликка тақдим қилди.

Видеода кекса эркак паспортини текшираётган маҳалла посбони уни русча, ўзбекча уятли сўзлар билан ҳақорат қилади.

Озодлик билан суҳбатда Музаффар Улашов "асаблари қақшаган ҳолда" қизишиб кетиб, "бомж"ни ҳақорат қилганини тан олди.

ИИВ формасидаги посбон уйсиз шахсни ҳақоратлади (ВИДЕО)
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:03 0:00

Воқеа 31 декабрь куни Термиз шаҳрининг Меҳробод маҳалласида бўлиб ўтган.

Озодликка юборилган видеода маҳалла посбони Музаффар Улашовнинг кекса одамнинг паспортини текшираётгани акс этган.

Посбон қўлида яшил рангдаги паспортини ушлаб турган шахсга “мен кўришим керакми, дай мне”, деганидан сўнг, видеода кўринмайдиган одам, “қўлига бер, қайтариб беради, мен кафилман”, дейди.

Ким эканлигини Озодлик тасдиқлай олмаган шахс паспортини посбон қўлига берганидан сўнг, у унга қараб “пида...с”, деб сўкинади.

Бу сўзни эшитган кекса киши посбонга,“ҳозир сен қайси асосда мени ҳақорат қилдинг, ҳозир бу гапинг учун мен сени ўтирғизишим мумкин”, деб огоҳлантирди.

Бироқ посбон ҳақорат қилишда давом этади.

Видео сўнгида эса, посбон “менга қара ҳей, нимага сўкинаяпсан, мен сенга ҳужжатимни кўрсатяпман, қ...тиғимга сўкинаяпсанми”, деб дўқ уради.

"Меҳробод" маҳалласидаги жамоатчилик назорат маскани
"Меҳробод" маҳалласидаги жамоатчилик назорат маскани

Меҳробод маҳалласи посбони Музаффар Улашов Озодлик билан суҳбатда бу кекса кишини “бомж”(уй жойи йўқ одам) деб таърифлаб¸ уни ҳақорат қилганини тан олди.

Мен ҳам қуюшқондан сал чиқиб, жаҳлим келиб, бир нарсалар деб гапириб юборибман, буни тан оламан.


- 30 ва 31 декабрь кунлари ҳам ишда бўлганман. Бизда бомжлар ўғрилик қилаётганди. Ўша куни у фуқарони текширишдан олдин мен бошқа визовдан ҳам чиқиб келган эдим. Шундай асабларим қақшаб, келсам учта бомж битта хонадондан чиқиб келаяпти. Улар уч киши эди. Сетка-петка олиб чиқиб кетишаётган эди. Видеода у нарса кўринмаган. Ўзиям ичиб олган эди. Русчалаб гапираяпти. Мен ҳам қуюшқондан сал чиқиб, жаҳлим келиб, бир нарсалар деб гапириб юборибман, буни тан оламан.”

Музаффар Улашов бу видео тарқалганидан кейин бошлиқларидан дакки олганини ҳам қўшимча қилди.

"Меҳробод" маҳалласи ичига ҳам шлагбаумлар қўйилган
"Меҳробод" маҳалласи ичига ҳам шлагбаумлар қўйилган

Меҳробод маҳалласининг исми сир қолишини сўраган фаолларидан бири, халқ посбонларининг ички ишлар тизими назоратига ўтказилганидан сўнг, уларнинг аҳоли билан муносабати қўполлашганини таъкидлади:

Ҳеч кимга бировни таҳқирлашга ҳуқуқ берилмаган. Агар юз фоиз ҳақ бўлса ҳам


“Бизнинг маҳалладан чегарагача яна бешта маҳалла бор. Тўғри, бомжлар бор, лекин уларнинг ҳеч кимга озори етмайди. Ҳозир посбонлар ички ишларга ўтгандан сўнг номи ўзгарди. Профилактика инспекторининг ёрдамчиси бўлди. Форма кийгандан кейин тамоман кеккайиб, одамлар билан осмондан туриб муомала қилишни бошлашди. Мен ҳам видеони кўрдим. Жуда қўпол муомалада бўлган. Ҳеч кимга бировни таҳқирлашга ҳуқуқ берилмаган. Агар 100 фоиз ҳақ бўлса ҳам”.

Термиз шаҳар ички ишлар бўлимидан бу видео ва унга нисбатан билдирилаëтган эътирозлар юзасидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Озодлик Ўзбекистонда айрим давлат мулозимларининг ўз ходимлари ва оддий фуқаролар билан ўта қўпол муомала қилаётгани ҳолатларини муттасил ёритиб келмоқда.

Вилоят ҳокимларидан тортиб оддий ИИВ мулозимларининг оддий аҳоли ва ўз қўл остидагиларга нисбатан муомаласида тез-тез кузатилаётган таҳқирлаш ва ҳақоратлар акс этган видео ва аудиолар ижтимоий тармоқларда жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Бундай ҳолатлар мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг жамоатчиликка кўрсатилган чиқишларида ҳам бир неча бор кескин танқид остига олинган.

Президентнинг бундай танқид ва огоҳлантиришларига қарамай¸ ҳозиргача ҳокимият тизимининг юқори лавозимли сўконғич мулозимлари кечирим сўраш билан жазодан қутулиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG