Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:33

Тўкилган сочни қайта ўстирувчи янги дори ишлаб чиқилди


Колумбия университети
Колумбия университети

Колумбия университети Тиббиёт маркази яқинда ўтказган тадқиқот ruxolitinib деб номланган дори соч тўкилишига қарши самарали восита эканлигини кўрсатди.

Дорини ичган ўрта ва оғир алопеция, яъни соч тўкилиши касаллигига чалинган шахсларнинг тақрибан 75 фоизида соч қайта ўсгани, муолажа якунланганида қанташувчиларнинг 92 фоизида соч қайта ўсгани кузатилган.

Тадқиқот натижалари Journal of Clinical Investigation/Insight журналида чоп этилди. Унда ўрта ва оғир алопецияга чалинган 12 шахс қатнашган.

Стэнфорд ва Йель университетларида ўхшаш дори билан ўтказилган синов натижаси ҳам буни тасдиқлаган.

Айлана ёки ўчоқли алопеция соч тўкилишининг иккинчи энг кенг тарқалган тури бўлиб, аёлларда ҳам, эркакларда ҳам учрайди. Касаллик ҳар қандай ёшда бошланиши мумкин.

Алопеция асосан соч тўкилишига сабаб бўлади. Айрим беморларда танадаги туклар ҳам тўкила бошлайди. Ҳозиргача йўқотилган сочни тўлиқ тиклаш йўли топилмаган.

Тадқиқот иштирокчилари уч ойдан олти ойгача кунига икки марта 20 мг ruxolitinib қабул қилган. Беморлар муолажа тугаганидан кейин ҳам уч ой давомида кузатувда бўлган.

Тўққиз беморнинг сочи 50 ёки ундан кўп фоизга тикланган. Муолажа якунига етганида дори таъсир қилган шахсларнинг 77 фоизида йўқотилган соч 95 фоизга тикланган.

Қатнашувчиларнинг учдан бирида даволаш тугаганидан кейин, соч яна тўкилган, аммо муолажа бошланишидан аввалги даражада эмас.

Беморларда дорининг ҳеч қандай жиддий салбий таъсири кузатилмаган.

Колумбия ва Йель университети ўтказган тадқиқотлар олимлар соч тўкилиши касалига даво топиш сари яна бир қадам ташлаганидан далолат беради.

XS
SM
MD
LG