Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:24

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

18:22 13.10.2023

Ғазода гуманитар инқироз бўлишидан хавотир билдирилмоқда

Ғазо секторидаги тўхтовсиз ҳаво рейдлари, сув, электр ва ёқилғи таъминотидаги узилишлар маҳаллий тиббиёт тизимини ҳалокат ёқасига олиб келди. Анклавда ўткир гуманитар инқироз юзага келмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Ғазо секторидаги сўнгги можародан буён соғлиқни сақлаш муассасаларига 34 та ҳужум уюштирилган, натижада 11 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган, 16 киши жароҳатланган, 19 та тиббиёт муассасаси ва 20 та тез ёрдам машинаси вайрон қилинган. Бу Ғазо секторидаги шундоқ ҳам юки оғир тиббий тизимни янада мураккаб аҳволга солган.

Айни пайтда, Исроилнинг айтишича, ҲАМАС гаровга олинган исроилликларни озод қилмас экан, Ғазога сув ва электр таъминоти ҳеч қачон тикланмайди, қамал ҳам бекор қилинмайди.

Пайшанба куни Ғазодаги электр станциясида ёқилғи тугади. Ғазо тиббиёт муассасаларининг куни фақат ўз электр генераторларига қолиши мумкин. Аммо уларга ёқилғи захиралари ҳам тез орада тугайди.

Бундан ташқари, Ғазонинг тиббий ресурслари, жумладан, дори-дармон ва жиҳозлар ҳам тугай деб қолган.

ЖССТ пайшанба куни баёнот чиқариб, қамал Ғазо секторига ёқилғи, тиббий ва гуманитар юкларни етказиб беришга тўсқинлик қилаётгани ҳақида огоҳлантирди, тинч аҳоли ва тиббиёт муассасаларига ҳужумларни тўхтатиш ва гуманитар йўлакларни зудлик билан очишга чақирди.

18:19 13.10.2023

АҚШ мулозимлари Фаластин ва Исроил расмийлари билан учрашди

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен (чапда) Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен (чапда) Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан.

АҚШ расмийлари Ҳамас жангариларининг Исроилга ҳужумидан сўнг бутун минтақа бўйлаб сафар қилмоқда.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 13 октябрь, жума куни Иорданияда Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашди.

Урушнинг авж олишини тўхтатмоқчи бўлаётган АҚШ бош дипломати Эрон дастаклаётган исломий гуруҳ Ҳамасга таъсир кўрсата оладиган асосий иттифоқчилар - Қатар, Саудия Арабистони, Миср ва Бирлашган Араб Амирликларига ҳам бориши режалаштирилган.

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ҳам жума куни Тел-Авивда Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант билан учрашди. Учрашувда у Ҳамаснинг ҳалокатли ҳужумидан сўнг АҚШ ўз иттифоқчисини қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлаши кутилган эди.

18:03 12.10.2023

Исроил Ғазода қуруқлик амалиётига тараддуд кўрмоқда

Исроил армияси Ҳамас жангариларига қарши қуруқликда кенг кўламли ҳужум операциясига тайёр эканини билдирди. Исроил мудофаа вазири Йоав Галант ҳарбийларга мурожаатида “Ғазо сектори ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди”, деди.

Исроил секторга озиқ-овқат, сув, ёқилғи ва электр энергияси етказиб беришни тўхтатди, армияси эса ХАМАС ҳарбий нишонларига қарши йирик артиллерия ва ҳаво ҳужумларини бошлади. Гуруҳ вакиллари, агар Исроил бомбардимон қилишда давом этса, асирга олган исроиллик ва чет элликларни ўлдириш билан таҳдид қилмоқда.

Исроил мудофаа қўшинлари Ғазо сектори билан чегарада бир неча юз минглаб пиёда ва зирҳли қўшинларини, жумладан резервчиларни жойлаштирди.

Аммо, кўриниб турибдики, ҳарбий қўмондонлар бу масалани мажбуран ҳал қилишга шошилмаяптилар – улар уруш узоқ давом этиши ва ХАМАСни енгиш кунлар ёки ҳафталар масаласи эмаслигидан огоҳлантирмоқда.

17:01 12.10.2023

Байден Эронни огоҳлантирди

АҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни Эронни Исроилнинг Хамас билан урушига аралашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Бу фаластинлик Хамас жангариларининг ҳужуми ва одамларни гаровга олиши ортидан Ғазо секторини Исроил бомбардимон қила бошлаганидан сўнг, унинг узоқ вақтдан бери Хамасни қўллаб-қувватлаб келаётган Теҳронга берган биринчи тўғридан-тўғри огоҳлантирувидир.

“Биз АҚШнинг авиаташувчи флотини Шарқий Ўрта ер денгизига кўчирдик. У ерга яна қирувчи самолётлар юборилмоқда ва бу эронликларга аниқ муждадир”, деди Байден.

Байден Оқ уйда яҳудий жамияти раҳбарларига телефон орқали мулоқотда Бош вазир Бенямин Нетаняхуга кўпроқ ҳарбий ёрдам ваъда қилганини айтди.

Исроил самолётлари ҳужумдан кейин бир неча кун давомида Ғазони бомбардимон қилди.

Исроил ХАМАСни йўқ қилиш учун қуруқликдан бостириб киришини кутаётгани сабабли, Байден Нетаняхуни уруш ҳаракатлари қонуний равишда олиб борилишига ишонч ҳосил қилишга чақирди.

"Мен айтган бир нарса шундаки, Исроил ғазаб ва умидсизлик билан ва адолатли равишда буни тушунтира олмаслиги жуда муҳим, улар уруш қоидалари, уруш қоидалари билан ҳаракат қилишади”, - деди Байден.

Байден баъзи америкаликлар ХАМАС томонидан гаровга олинганини тасдиқлади ва Вашингтон ўндан ортиқ бедарак йўқолган америкаликларни топиш устида ишламоқда, чунки Ҳамас жангарилари дам олиш кунлари Исроил шаҳарларига бостириб кирган.

Ушбу ҳужумларда 1000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, улардан 22 нафари америкаликлар.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG