Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:29

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

16:45 14.10.2023

Исроил ҳарбийлари: Исроил жанубига ҳужумни бошқарган ҲАМАС қўмондони Ғазода ўлдирилди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг хабар беришича, Ҳамаснинг Нухба бўлинмаларидан бирининг қўмондони Али Қодий жанговар дрон зарбаси натижасида ҳалок бўлган.

Исроил ҳарбийларига кўра, у ўтган шанба куни Исроил жанубига бостириб кирган кучларга қўмондонлик қилган.

Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг билдиришича, зарба мамлакат разведка хизматлари Қодининг қаерда эканлиги ҳақида маълумот олганидан кейин берилган.

16:43 14.10.2023

Миср АҚШ фуқаролигига эга фаластинликлар учун йўлак очди

Қоҳира ва Вашингтон ўртасидаги келишув натижасида Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти шанба куни АҚШ фуқаролари ва АҚШ фуқаролигига эга бўлган фаластинликлар учун маҳаллий вақт билан соат 17: 00 гача очиқ бўлади.

Ғазо секторида Исроил мудофаа кучларининг қуруқликдаги операцияси муносабати билан аҳолини ҳудуднинг шимолий ҳудудларидан жанубга фавқулодда эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Wашингтон Пост газетасига кўра, Ғазо секторида Америка паспортига эга 600 га яқин фаластинлик истиқомат қилади. Уларнинг барчаси, нашрнинг таъкидлашича, АҚШ расмийлари билан алоқада.

Қайд этилишича, Мисрга йўлак бўйича келишув Қоҳира ва Вашингтон вакиллари ўртасида Исроил ва Қатар кузатувчилари иштирокидаги тўғридан-тўғри музокаралар чоғида эришилган.

Йўлак Миср вақти билан 12: 00 да очилди ва беш соат давомида очиқ қолади.

12:23 14.10.2023

Исроил Ғазо аҳлини шанба, 16: 00 гача жанубга кўчишга чақирди

Ғазо шаҳри аҳолиси кўрпа-тўшагини кўтариб жануб томон юрмоқда.

Исроил Ғазо сектори аҳолисини иккита махсус йўналиш – Далдул ва Ал-Сана магистралларидан фойдаланган ҳолда, Ғазо сектори жанубига кўчишга чақирмоқда.

Бунинг учун шанба маҳаллий вақт билан 16: 00 гача мухлат беҳрган,

Бу чақириқ асосан икки шаҳар – Байт Ханун ва Хон Юнис аҳолисига тегишли бўлиб, улар Исроил қуруқликдаги операциясининг биринчи нишонига айланиши мумкин.

Бу ерда бир миллиондан ошиқ ғазолик ҳақида сўз кетмоқда.

Исроил томонига кўра, танклар кўмагида қўшинлар жума куни Ғазо секторида рейдлар ўтказган.

Аҳоли зич жойлашган ҳудудни назорат қилаётган ҲАМАС Ғазо аҳолисига Исроил огоҳлантирувига қарамай, ўз жойида қолишни талаб қилган.

Аммо, бу талабга роман Ғазо секторининг шимолий қисмида бир неча минг одам жануб томон юраётганини кўриш мумкин, бироқ уларнинг аниқ сонини айтиш имконсиз.

Исроил ҲАМАСни тинч аҳолидан қалқон сифатида фойдаланаётганликда айблайди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Исроилнинг Ғазодаги бир миллиондан ортиқ одамнинг - бўлгани тарк этиш чақирувини "ҳалокатли" дея атаган.

"Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шундоқ ҳам фожиали бўлган вазиятни янада фожиали вазиятга айлантириши мумкин бўлган бундай буйруқни бекор қилишни қатъий талаб қилади"

Исроил БМТ баёнотини қоралаб, Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалигини билдирди.

Ҳамас ўтган шанба куни амалга оширган ҳалокатли ҳужумлари оқибатида 1300дан зид исроиллик набуд бўлди, радикал жанггари гуруҳ камида 150 нафар исроилликни Ғазога олиб қочган ва уларни гаровда ушлаб турибди.

Исроил Ҳамас хунрезлигига жавобан амалга ошираётган амалиётларда Ғазода 1900га яқин инсон нобуд бўлган.

Ҳамас назорат қилувчи Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ҳалок бўлганларнинг 614 нафари ёш болалар, 370 нафари эса аёллардир. 7696 киши вазирликка кўра яраланган.

Исроил ҳозир Ғазони тўлиқ қамал қилиб турибди. Озиқ-овқат, дори-дармон, ёқилғи ва сув тугаяпти.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълум қилишича, 400 мингдан ортиқ одам Ғазо бўлгасида ўз уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Ғазодаги вазият “хатарли нуқтага етгани”ни айтиб, гуманитар фалокат юз беришидан огоҳлантирди.

"Биз Ғазо бўйлаб зудлик билан инсонпарварлик ёрдами - ёқилғи, озиқ-овқат ва сув етказиб беришимиз керак. Ҳатто урушнинг ҳам қоидалари бор", деди у журналистларга.

18:52 13.10.2023

Пекинда Исроил дипломати пичоқлаб кетилди

Ҳодиса Исроилнинг Пекиндаги элчихонаси олдида содир бўлган.
Ҳодиса Исроилнинг Пекиндаги элчихонаси олдида содир бўлган.

13 октябрь куни Исроилнинг Пекиндаги элчихонасида ишлаб келган дипломатга консуллик яқинида ҳужум уюштирилган.

Исроил ташқи ишлар вазирлиги бу хабарни тасдиқлаб, дипломат даволаниш учун касалхонага ётқизилгани ҳамда унинг аҳволи барқарор эканини билдирди.

Исроиллик дипломатнинг пичоқланиши ҲАМАСнинг Исроилга қонли ҳужумидан кейин содир бўлди.

ҲАМАС жума кунини бутун дунё бўйлаб «Ғазаб куни» деб эълон қилди ва Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётига жавобан барча тарафдорларини исроилликлар ва яҳудийларга ҳужум қилишга чақирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG